Янги адабиётлар

  • Кузги буғдой ва ғўза етиштириш асослари
  • Асаларичиликни ривожлантириш асослари
  • Захарли газандалар
  • Қишлоқ хўжалик ҳайвонларини урчитиш ва кўпайтириш
  • Лимончиликнинг ўзига хос синоатлари

“Орол бўйи минтақасида қишлоқ хўжалик экинларининг янги навларини етиштириш” мавзусида 2014-йил 3-4 сентябрь кунлари халқаро илмий-амалий анжуман ўтказилади

Қорақалпоғистон деҳқончилик илмий- тадқиқот институти Сизни 2014 йил 3-4 сентябрь кунлари бўлиб ўтадиган “Орол бўйи минтақасида қишлоқ хўжалик экинларининг янги навларини етиштириш” халқаро илмий-амалий конференциясига таклиф этади ва тегишли йўналишлар бўйича илмий тезисларни 2014 йил 30 августгача юборишингизни сўрайди.

    Илмий-амалий конференциянинг асосий йўналишлари:

  1. Қишлоқ хўжалик экинларининг генетика, селекция ва уруғчилиги.
  2. Ўсимликшуносда эришилган илмий-амалий ютуқлар.
  3. Тупроқшунослик, агрохимё ва экология.
  4. Қишлоқ хўжалик экинларининг касаллик ва зараркунандаларига қарши кураш тадбирлари.

 Тезисларни расмийлаштириш қоидалари:

     Илмий мақола компьютер босмасида 3 бетгача А4 қоғоз ўлчамида, компьютернинг MS WORD дастурида, Times New Roman ёзувида 14 шрифтда, бичими тепадан ва пастдан 2,0 см,чапдан 2,5 см, ўнгдан 1 см, саҳифа қўйилмаган ҳолда бўлиши лозим.

     Бундан ташқари мақолани чап томонининг бурчагидан интервалсиз УДК, бир интервал пастидан бош харфлар билан мавзунинг номланиши, 1,5 интервал ташлаб муаллифнинг фамилияси, исми ва шарифи, ишлаш жойи (қисқартирилган ҳолда) ва манзилни кўрсатиш лозим, 1,5 интервал ташлаб мавзунинг долзарблиги, олинган натижа ва хулосаларни ёзиш талаб этилади.

     Экспертизадан ўтмаган, кўрсатилган муддатда таҳририятга етиб келмаган ва талабларга жавоб бермайдиган материаллар тўпламга киритилмайди хамда муаллифга қайтарилмайди.

     Илмий тезислар 2014 йил 30 августга қадар қуйдаги манзилга ёки 2 нусқада электрон варианти билан биргаликда конференция ташкилий қумитасига тақдим этилади.

     Конференциянинг расмий тиллари: ўзбек, рус.  

 Манзили: 231400 Қорақалпоғистон Республикаси, Чимбой тумани, О/Б жанбас-жап, ККДИТИ .

 Телефонлар: факс  8-361 444-50-12, 8-361 444-01-19, (+99891) 393-88-45, (+99890) 577-80-47     , (+99890) 592-24-44, Е-mail:   qqditi@qsxv.uz, kk.niiz@exat.uz

Қидирув

Эълон

Публикациялар



Flag Counter

Ишчи гуруҳ | Сайт харитаси | Алоқа | CACAARI | ТошДАУ