Янги адабиётлар

  • Кузги буғдой ва ғўза етиштириш асослари
  • Асаларичиликни ривожлантириш асослари
  • Захарли газандалар
  • Қишлоқ хўжалик ҳайвонларини урчитиш ва кўпайтириш
  • Лимончиликнинг ўзига хос синоатлари

“Аграр соҳани модернизациялаш шароитида қишлоқ худудларини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш йўналишлари” мавзусида 2014 йил 12 ноябрда Қишлоқ хўжалиги иқтисодиёти илмий-тадқиқот институтида илмий-амалий конференция ўтказилади.

А Х Б О Р О Т   Х А Т И

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 23 декабрдаги 868-Ф-сонли фармойиши ҳамда Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигининг 2013 йил 26 декабрдаги 256-сонли буйруғига мувофиқ Қишлоқ хўжалиги иқтисодиёти илмий-тадқиқот институтида “Аграр соҳани модернизациялаш шароитида қишлоқ худудларини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш йўналишлари” мавзусида илмий-амалий конференция ўтказилади.

Аграр соҳани модернизациялаш шароитида қишлоқ худудларини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш йўналишларини илмий асослаш, қишлоқ худудларини ижтимоий-иқтисодий ривожланишининг илмий амалий асосларини устувор вазифалар доирасида такомиллаштириш йўлларини белгилаш, амалга ошириш механизмини ишлаб чиқиш, унинг ташкилий-иқтисодий ва ҳуқуқий-меъёрий асосларини такомиллаштириш бўйича илмий асосланган амалий таклифларни шакллантириш анжуманнинг асосий мақсади ҳисобланади.

Конференцияда қуйидаги йўналишлар бўйича маърузаларни тинглаш кўзда тутилган:

- модернизациялаш шароитида қишлоқ ҳудудларини ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг асосий йўналишлари;

- аграр соҳа тармоқлари ривожланишининг қишлоқ ҳудудлари ижтимоий-иқтисодий ривожланиши даражаси билан боғлиқлиги масалалари;  

- қишлоқ ҳудудларини ижтимоий-иқтисодий ривожланиш даражасини баҳолаш методикасини такомиллаштириш масалалари;

- қишлоқ аҳолисини ижтимоий инфратузилма объектлари билан таъминлаш меъёрлари ва баҳолаш методикасини такомиллаштириш йўналишлари;

- қишлоқда бозор, ишлаб чиқариш, институционал ва ижтимоий инфратузилмаси объектларини ташкил этиш ва ривожлантириш масалалари;

- ишлаб чиқариш инфратузилма субъектлари билан улар хизматидан фойдаланувчилар ўртасидаги иқтисодий-ҳуқуқий муносабатлар ва уларни такомиллаштириш йўллари;

- ижтимоий инфратузилма субъектларини молиялаштириш тизими ва уни такомиллаштириш масалалари;

- қишлоқ ҳудудлари инфратузилма объектларини ташкил этиш ва ривожланишини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш йўналишлари;

- қишлоқ ҳудудлари инфратузилма объектларини ривожлантиришга инвестициялар йўналтириш имкониятлари ва ҳудудда аграр тадбиркорликни ривожлантириш йўналишлари;

- қишлоқ ҳудудларида ресурслардан тежамли фойдаланишни ташкил этиш ва шу асосида аҳоли турмуш даражасини ошириш йўналишлари;

- қишлоқ ҳудудларида маҳсулотларни қайта ишлаш, сақлаш ва сотиш соҳаси субъектларини ривожлантириш йўналишлари;

- қишлоқни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича ривожланган хорижий мамлакатлар тажрибаларидан фойдаланиш масалалари.

Конференция 2014 йил 12 ноябрда ўтказилади. Анжуман материаллари бўйича маърузалар тўплами чоп этилади, шу боис, қуйидаги келтирилган талаблар асосида расмийлаштирилган маъруза ва тезисларингизни (2 нусха, экспертиза далолатномаси билан) 2014 йил 20 октябргача ташкилий қўмита номига жўнатишингизни сўраймиз.

Манзилимиз: 100140, Тошкент вилояти, Қибрай тумани, Университет кўчаси, 2 уй. Қишлоқ хўжалиги иқтисодиёти илмий-тадқиқот институти. Конференция ўтказиш бўйича ташкилий қўмита.Электрон почта: bozoriti@qsxv.uz ва uzsiar@albatros.uzорқали жўнатиш мумкин.

Маърузаларни расмийлаштиришга доир талаблар:

1. Маърузалар матни ўзбек ва рус тилларида қабул қилинади ва 4 бетдан ошмаслиги лозим.

2. Маърузалар А4 ўлчамдаги қоғозда, қатор оралари 1,5 интервал, 14 шрифтда, чап, ўнг, юқори ва пастки чегаралари мос равишда 30, 15, 20 ва 20 мм бўлиши лозим. Маърузанинг электрон варианти WindowsXP (Microsoft Word, RTF шаклида) дастурида Times New Roman редакторида ёзилган ҳолда жўнатилиши шарт.

3. Чап чегарадан катта ҳарфлар билан 1 интервалда маъруза номи, 3 интервал пастдан кичик ҳарфларда муаллифнинг фамилияси, исми ва отасининг исми ёзилсин.

4. Маърузанинг иккинчи нусхаси муаллиф томонидан имзоланиши лозим.

5. Алоҳида варақда иловада берилган жадвални тўлдиришингизни сўраймиз.

Маълумот учун Б.Ф.Султанов ва Н.Н.Асқаровларга мурожат этиш мумкин: Тел: (8-371) 260-52-60; Факс: (8-371) 260-52-30;Веб сайт: www.uzbiiti.uz

 

Ташкилий қўмита

 

Илова

 

Конференция иштирокчиси анкетаси

 

Ф.И.Н.:

Иш жойи:

Эгаллаган лавозим:

Илмий унвон:

Илмий даража:

Телефон рақами ва электрон почта:

Йўналиш:

Конференциядаги маърузаси номи:

 

Қидирув

Эълон

Публикациялар



Flag Counter

Ишчи гуруҳ | Сайт харитаси | Алоқа | CACAARI | ТошДАУ