Янги адабиётлар

  • Кузги буғдой ва ғўза етиштириш асослари
  • Асаларичиликни ривожлантириш асослари
  • Захарли газандалар
  • Қишлоқ хўжалик ҳайвонларини урчитиш ва кўпайтириш
  • Лимончиликнинг ўзига хос синоатлари

Пахта селекцияси, уруғчилиги ва етиштириш агротехнологиялари илмий тадқиқот институтида 2014 йил 11-12 декабр кунлари “Ўзбекистон Пахтачилигини ривожлантириш истиқболлари” мавзусида Республика илмий-амалий конференцияси бўлиб ўтади.

Илмий-амалий конференциянинг асосий йўналишлари:

- Ғўза ва беда генофондини ўрганиш ва уни янги коллекцион намуналар билан бойитиш;

- Ғўза генетикаси, физиологияси бўйича тадқиқотларни янада ривожлантириш;

- Ғўза селекцияси ҳамда уруғчилиги услубларини такомиллаштириш, мавжуд муаммолар ва уларнинг ечимлари;

- Тупроқ унумдорлигини сақлаш ва муттасил оширишнинг долзарб муаммолари;

- Ғўза ва ғўза мажмуидаги экинлардан мўл ва сифатли ҳосил олишда манба тежовчи агротехнологияларни қўллаш;

- Суғориладиган ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш, тупроқ ва шамол эрозиясига қарши кураш чораларини такомиллаштириш ва экинларни суғоришда сувдан самарали фойдаланиш.

Мақолани расмийлаштириш қоидалари

МақолаларМS WORD дастури Times new roman ёзувида А4 қоғоз форматида 1,5 интервалда 5 бетгача, 14 шрифтда: юқори ва паст қисми 2,0 см, чапдан 3,0 см, ўнгдан 1,5 см, саҳифаларга рақам қўймасдан тайёрланиши талаб этилади. Чап бурчакда УДК интервалсиз, 1 интервал ташлаб катта ҳарфлар билан муаллифнинг исми шарифи, 1,5 интервал ташлаб босма ҳарфлар билан маъруза матни, яна 1,5 интервалдан сўнг ташкилот, шаҳар номи келтирилади. Пастдан 1,5 интервал ташлаб янги қатордан 1,27 см стандарт абзацдан матн ёзилади.

Муаллиф томонидан топширилган мақолалар қайта редакция қилинмайди ва оригинал ҳисобланади.

Юқоридаги талабларга жавоб бермайдиган мақолалар конференция тўпламига киритил-майди ва муаллифга қайтариб берилмайди.

Тегишли йўналишлар бўйича тайёрланган илмий мақолаларни 2014 йил 10 октябрча электрон почта орқалиюборилиши ёки 2 нусхада ёзма ва электрон кўринишда (флешкада) топширилиши сўралади.

Мақолалар ўзбек ва рус тилларида ёзилиши мумкин.

Мақолалар қ.х.ф.н., к.и.х. Г.Холмуродова ва к.и.х. Ф.Тешаев томонидан қабул қилинади

 

Ташкилий қўмита манзили:

111218, Тошкент вилояти, Қибрай тумани,Салор ш.,ПСУЕАИТИ

ТошДАУ бекатидан 115,491,523 автобуслар, 137, 77, 53, 525-маршрут таксилари

Телефонлар: (998-71)150-61-37,           150-62-78

E-mail: g.selek@qsxv.uz,

E-mail: piim@qsxv.uz

Ташкилий қўмита конференция иштирокчилари учун йўл ва меҳмонхона харажатларини тўлаш кафолатини олмайди.

 

Қидирув

Эълон

Публикациялар



Flag Counter

Ишчи гуруҳ | Сайт харитаси | Алоқа | CACAARI | ТошДАУ