Янги адабиётлар

  • Кузги буғдой ва ғўза етиштириш асослари
  • Асаларичиликни ривожлантириш асослари
  • Захарли газандалар
  • Қишлоқ хўжалик ҳайвонларини урчитиш ва кўпайтириш
  • Лимончиликнинг ўзига хос синоатлари

2015 йил 7-8 май куни Тошкент давлат аграр университетида “Ўсимликларни зарарли организмлардан ҳимоя қилишда биологик усулнинг самарадорлигини ошириш муаммолари ва истиқболлари” мавзусида Республика илмий-амалий конференцияси ўтказилди.

Шўъба йўналишлари:

  1. Ўсимликларни зарарли организмлардан ҳимоя қилишда биологик усулининг ўрни ва долзарблиги.
  2. Қишлоқ хўжалигида экологик тоза маҳсулотларни етиштириш ва озиқ –овқат ҳавфсизлиги муаммолари ва ечимлари.
  3. Ўсимликларни биологик ҳимоя қилиш соҳасида ресурс тежамкор инновацион технологиялар, фан -таълим, интеграцияси.
  4. Ўсимликларни биологик ҳимоя қилишда агрокимё ва селекция ютуқларининг аҳамияти.
  5. Фитопатология

 Конференция материаллари илмий тўплам кўринишида  чоп этилади. Маъруза матнлари босма ҳамда электрон нусхада 2015 йилнинг  10 апрелга қадар топширилиши зарур.

Университет манзили: 100140 Тошкент вилояти, Қибрай тумани, Университет кўчаси , Тошкент давлат аграр университети, Ўсимликларни ҳимоя қилиш кафедраси Тел: 260-47-94. 260-50-59.

Масъул: Х.Нуралиев (+99895 -169-87-16), А.Хакимов (+99890-975 -57 -81). 

Электрон почта: extension@inbox.uz 

Матнни териш ва расмийлаштиришга талаблар 

Мақола 3-5 бетда Times New Roman шрифтида А4 форматда юқоридан 2 см, пастдан- 2 см,  чапдан- 2 см, ўнгдан– 2 см қолдирилиб, 1-қатор оралиғида, 12 кегель ўлчамли шрифтда расмийлаштрилади. Расмлар jpeg форматида оқ-қора рангда, жадваллар фақат Microsoft Word редакторида (Exel редактори фойдаланилмасин) қилиниши керак. Абзац-1,25 см.

Мақолалар тузилмаси 

Бош ҳарфлар билан сарлавҳа ёзилади. Сарлавҳадан 2 интервал оралатиб муаллифларнинг фамилияси, исми-шарифи ва яна 1 интервал пастроқ иш жойи (ташкилот номи) кўрсатилади. 2 интервал оралатиб мақола матни келтирилади. Мақола кириш қисми, тадқиқот услубиёти, натижалари, хулосалар ва  фойдаланилган адабиётлар рўйхатидан иборат бўлиши зарур.

Мақолалар рус ёки ўзбек тилларида ёзилади. 

Бошқа талаблар 

Мақола босма матн шаклида ва электрон вариантда топширилиши керак. Электрон вариант файлининг номи биринчи муаллифнинг фамилияси ва шўъба (секция) рақамидан иборат бўлиши зарур. (Масалан: Рахимов У.-Секция-2). Битта файл фақат битта мақоладан иборат бўлиши керак. Мақоланинг босма ва электрон вариантидаги матнлари бир хил бўлиши шарт.

Босма шаклдаги мақола бетлари қалам билан кўрсатилади, электрон вариантда эса бетлар номери қўйилмайди.

Мақола кўрсатилган талабларга жавоб бермаса, таҳрир ҳайъати мақолани чоп этмаслик ҳуқуқига эга. Чоп этилмаган мақолалар муаллиф(лар)га қайтариб берилмайди.

Мақолада келтирилган фикр мулоҳазалар ва рақамларга муаллиф(лар) жавобгар ҳисобланади.

Мақоланинг бир бети учун  8000 сўм миқдорида ташкилий бадал ундирилади.

Бадал тўлови нақд ёки пул ўтказиш йўли билан тўланади.

“Фунги” маркази

х/р 20210000900235332001

Мфо: 00410

Инн: 207185449 

Қуйида матнни расмийлаштириш намунаси келтирилган: 

НАМУНА: 

АГРОБИОЦЕНОЗДА УЧРАЙДИГАН ЭНТОМОФАГ ТУРЛАРИ ВА РИВОЖЛАНИШИ

 О.А. Сулаймонов, Х.Х. Кимсанбоев, Ш.Эсонбаев.

Тошкент давлат аграр университети 

Биоценоздаги барча ҳашарот турлари ўзаро муносабатда бўлиб, айримлари бир муҳитда бир бирининг ҳисобига кун кўради. Шу билан бирга  улар сонининг ортиши ёки камайиши бир бирига боғлиқ бўлади. Атроф муҳит ва антропоген ўзгаришларнинг кескинлашуви айрим тур ҳашаротларнинг кескин ортишига, айрим турларининг йўқ бўлиб кетишига олиб келмоқда. Жумладан кейинги йилларда авваллари қишлоқ хўжалик экинларига зарари кам бўлган зараркунандалар сонининг ортиши маълумки бир қанча муаммоларни туғдирмоқда. Шунинг учун улар сонини бошқариб туришда уларнинг паразит ёки йиртқич ҳашарот турларини  аниқлаш, биологиясини ўрганиш,  кўпайтириш ва қўллаш тадқиқотларимизнинг асосини ташкил этади. 

Фойдаланилган адабиётлар. 

  1.         Кимсанбоев Х.Х. Биолабораторияларда энтомофагларни кўпайтириш ва қўллаш. Услубий қўлланма. Ўқитувчи нашриёти. 2010. –Б 53.
  2.         Рашидов М.И. Сабзавот экинларга қарши уйғунлашган кураш чоралари. –Тошкент. Ўқитувчи. 2000. –Б 22.  

 

Қидирув

Эълон

Публикациялар



Flag Counter

Ишчи гуруҳ | Сайт харитаси | Алоқа | CACAARI | ТошДАУ