Янги адабиётлар

  • Кузги буғдой ва ғўза етиштириш асослари
  • Асаларичиликни ривожлантириш асослари
  • Захарли газандалар
  • Қишлоқ хўжалик ҳайвонларини урчитиш ва кўпайтириш
  • Лимончиликнинг ўзига хос синоатлари

2015 йил 12 ноябр куни, Қишлоқ хўжалиги иқтисодиёти илмий-тадқиқот институтида “Аграр соҳани модернизациялаш шароитида фермер хўжаликларини барқарор ривожлантиришнинг устувор йўналишлари” мавзусида илмий-амалий конференция ўтказилади

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 11 февралдаги 56-Ф-сонли фармойиши ҳамда Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигининг 2015 йил 13 февралдаги 35-сонли буйруғига мувофиқ Қишлоқ хўжалиги иқтисодиёти илмий-тадқиқот институтида “Аграр соҳани модернизациялаш шароитида фермер хўжаликларини барқарор ривожлантиришнинг устувор йўналишлари”мавзусида илмий-амалий конференция ўтказилади.

Аграр соҳани модернизациялаш шароитида фермер хўжаликларини барқарор ривожланишини таъминлашнинг устувор йўналишлари ва имкониятларини муҳокама қилиш ҳамда илмий асосланган хулосалар, таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқиш анжуманнинг асосий мақсади ҳисобланади.

Конференцияда қуйидаги йўналишлар бўйича маърузаларни тинглаш кўзда тутилган:

-фермер хўжаликларини барқарор ривожлантиришнинг ташкилий-ҳуқуқий асослари ва уларни такомиллаштириш йўналишлари;

-фермер хўжаликларини барқарор ривожлантиришнинг молиявий-иқтисодий асосларини такомиллаштириш, уларга имтиёз ва преференциялар бериш йўналишлари;  

-қишлоқни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришда фермер хўжаликларининг тутган ўрни ва аҳамияти;

-фермер хўжаликларини экологик жиҳатдан (тупроқ унумдорлиги ва экологик ҳолатини сақлаш, сувдан самарали фойдаланиш ва ҳ.к.)барқарор ривожланишини рағбатлантириш механизмини такомиллаштириш;

-фермер хўжаликлари фаолиятини диверсификациялаш уларни барқарор ривожлантиришга таъсири;

-фермер хўжаликларида илм-фан ютуқларини ва инновацион технологияларни жорий қилишни рағбатлантириш механизмларини такомиллаштириш;

-фермер хўжаликлари раҳбарлари ва мутахассисларини ўқитиш ва малакасини ошириш тизимини такомиллаштиришнинг асосий йўналишлари;

-қишлоқда ишлаб чиқариш ва бозор инфратузилмасини ривожлантиришнинг фермер хўжаликлари фаолияти барқарорлигига таъсири;

-фермер хўжаликларини барқарор ривожлантириш бўйича хорижий мамлакатлар тажрибалари ва уларни Ўзбекистон шароитида амалиётга жорий қилиш йўналишлари.

Конференция 2015 йил 12 ноябрда ўтказилади. Анжуман материаллари бўйича маърузалар тўплами чоп этилади, шу боис, қуйида келтирилган талаблар асосида расмийлаштирилган маъруза ва тезисларингизни (2 нусха, экспертиза далолатномаси билан) 2015 йил 1 октябргачаташкилий қўмита номига жўнатишингизни сўраймиз.

Манзилимиз: 100140, Тошкент вилояти, Қибрай тумани, Университет кўчаси, 2 уй. Қишлоқ хўжалиги иқтисодиёти илмий-тадқиқот институти. Конференция ўтказиш бўйича ташкилий қўмита.Электрон почта: qxiiti@qsxv.uzва uzsiar@albatros.uzорқали жўнатиш мумкин.

 Маърузаларни расмийлаштиришга доир талаблар:

1. Маърузалар матни ўзбек ва рус тилларида қабул қилинади ва 4 бетдан ошмаслиги лозим.

2. Маърузалар А4 ўлчамдаги қоғозда, қатор оралари 1,5 интервал, 14 шрифтда, чап, ўнг, юқори ва пастки чегаралари мос равишда 30, 15, 20 ва 20 мм бўлиши лозим. Маърузанинг электрон варианти WindowsXP (Microsoft Word, RTF шаклида) дастурида Times New Roman редакторида ёзилган ҳолда жўнатилиши шарт.

3. Чап чегарадан катта ҳарфлар билан 1 интервалда маъруза номи, 3 интервал пастдан кичик ҳарфларда муаллифнинг фамилияси, исми ва отасининг исми ёзилсин.

4. Маърузанинг иккинчи нусхаси муаллиф томонидан имзоланиши лозим.

5. Алоҳида варақда иловада берилган жадвални тўлдиришингизни сўраймиз.

Маълумот учун: Б.Ф.Султанов (+99890 980-40-27, e-mail: bohodir_1970@mail.ru), А.Н.Ҳамдамов (+99898 210-08-81, e-mail: azizillo76@mail.ru) ва Н.Н.Асқаровга (+99890 358-61-64, e-mail: nozimjon_25@mail.ru) мурожаат этиш мумкин.

ТАШКИЛИЙ ҚЎМИТА

Қидирув

Эълон

Публикациялар



Flag Counter

Ишчи гуруҳ | Сайт харитаси | Алоқа | CACAARI | ТошДАУ