Янги адабиётлар

  • Кузги буғдой ва ғўза етиштириш асослари
  • Асаларичиликни ривожлантириш асослари
  • Захарли газандалар
  • Қишлоқ хўжалик ҳайвонларини урчитиш ва кўпайтириш
  • Лимончиликнинг ўзига хос синоатлари

2016 йили 25 мартда Боғдорчилик, узумчилик ва виночилик илмий-тадқиқот институтида “Мева ва узум маҳсулотларини етиштириш, сақлаш ва қайта ишлашда илғор агротехнологиялардан самарали фойдаланишдаги муаммо ва ечимлар” мавзусидаги анжуман ўтказилади

Анжуман ташкилотчилари: Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, Ўзбекистон Қишлоқ хўжалиги илмий ишлаб-чиқариш маркази ва Академик Махмуд Мирзаев номли боғдорчилик, узумчилик ва виночилик илмий-тадқиқот институти

Анжуман мақсади. Республикада боғдорчилик ва узумчиликни ривожлантириш, боғ ва токзорлар майдонини кенгайтириш, уларни ҳудудларнинг тупроқ-иқлим шароитларини ҳисобга олган ҳолда жойлаштириш, сифатини яхшилаш, янги истиқболли ва серҳосил навларни жорий этиш ҳамда мева ва узум маҳсулотларини ҳажмини кенгайтириш ҳамда экспорт салоҳиятини оширишга қаратилган.

Анжуман вазифалари. Мевачилик ва узумчилик селекцияси, янги мева-узум навлари, уларнинг технологияларини такомиллаштириш, интенсив боғларни парвариш қилиш, мева-узум маҳсулотларини қайта ишлаш ва сақлаш, уларни касаллик ва зараркунандалардан ҳимоя қилиш, янги боғ-токзорларда ишлатиладиган қишлоқ хўжалик машиналарини яратиш бўйича амалга оширилаётган илмий-тадқиқот ишларининг натижаларини ишлаб чиқаришга жорий этиш бўйича тавсиялар бериш.

Анжуманнинг шўъбалари:

1. Боғдорчиликни ривожлантириш, маҳсулот сифати ва ҳосилдорлигини ошириш омиллари

2. Узумчилик ривожлантириш, маҳсулот сифати ва ҳосилдорлигини ошириш омиллари

3. Мева-узум маҳсулотларини сақлаш ва қайта ишлашнинг самарадорлигини ошириш омиллари

4. Боғ ва токзорлардаги касаллик ва зараркунандаларига қарши курашишда муаммолар ва уларнинг ечимлари

5. Боғдорчилик ва узумчиликни ривожлантириш, маҳсулот сифати ва ҳосилдорлигини оширишда тупроқшунослик ва агрокимёнинг роли

6. Боғдорчилик ва узумчиликни ривожлантириш, маҳсулот сифати ва ҳосилдорлигини оширишда механизациялаштиришнинг роли

Анжуманнинг ишчи тиллари: ўзбек ва рус Анжуман материалларини тайёрлашга талаблар: материаллар 3-4 бет ҳажмда, 1 интервалда, А4 форматли қоғозда, ҳамма томонидан 2 см жой қолдирилиб, компьютернинг Microsoft Word муҳаррирининг Times New Roman 14 ўлчамли шрифтида тайёрланиши лозим. Илмий мақола мавзуси юқорисига УДК қўйилиши, бир интервалдан сўнг маъруза материалларининг юқори қисмида мавзу бош ҳарфларда ёзилади, бир интервалдан кейин муаллиф(лар)нинг фамилияси, исми, шарифи (исми, шарифи қисқартирилган ҳолда, муаллифлар сони 3 тадан ошмаслиги лозим), иш жойи кичик ҳарфларда тўлиқ кўрсатилади.

Бир интервалдан сўнг асосий текст ёзилади ва у қуйидаги қисмлардан иборат бўлади: кириш (введение), тадқиқот методлари (методика исследовании), натижалар ва уларнинг таҳлили (результаты и обсуждения), хулоса (выводы), фойдаланилган адабиётлар (использованная литература).

Кириш қисмида муаммонинг долзарблиги, ҳозирги кундаги ҳолати, бажарилган ишлар таҳлили берилади ва ишнинг мақсади ифодаланади. Тадқиқот методлар қисмида тадқиқотлар ўтказилиш усуллари, қўлланилган материаллар, асбоб-ускуналар, тажрибалар кетма-кетлиги, қайтарилиши, ўтказилиш жойи ва шароити ҳақида маълумот берилади.

Натижалар ва уларниг таҳлили қисмида муаллиф(лар) томонидан олинган натижалар ва уларниг таҳлили берилади. Бир интервалдан кейин мақоланинг қисқача мазмуни 100-120 сўз ҳажмда курсив ҳарфларда келтирилади (аннотация мақола тайёрланган тилда берилади).

Маъруза материаллари анжуман мавзусига мос, долзарб ва илмий-амалий аҳамиятга эга бўлиши лозим.

Материаллар эксперт хулосаси, 1 нусхадаги қоғоз ва электрон варианти (mevaiti@qsxv.uz электрон манзили бўйича) билан 2016 йил 15 мартга қадар ташкилий қўмитага тақдим этилади. Анжуман материалларининг ҳар бир саҳифаси учун 5000 (беш минг) сўм тўланади.

Барча талабларга жавоб берган муалифларнинг маъруза материаллари тўплам шаклида чоп эттирилади.

Экспертизадан ўтмаган, кўрсатилган муддатда тақдим этилмаган материаллар тўпламга киритилмайди ва муаллифларга қайтарилмайди.

Институтнинг юридик манзиллари ва банк реквизитлари:

Академик Махмуд Мирзаев номли боғдорчилик, узумчилик ва виночилик илмий-тадқиқот институти

Манзил: 111116, Ташкент вилояти, Зангиота тумани, Гулистон ҚФЙ, Чимкент йўли Тел: 220-26-39, 220-26-57 ш/х.

400110860272377950100190003

Банк: Тошкент вилояти Ғазначилик бўлими ИНН: 201122919 х/р: 23402000300100001010 ХККММБ Т

ошкент шаҳар ББ. МФО: 00014 Изоҳ. тўловга “Илмий анжуманга” деб ёзилсин.

Анжуманда иштирок этишга талабгорлар ўзлари ҳақидаги қуйидаги маълумотларни анжуман электрон манзилига (mevaiti@qsxv.uz) ёки ташкилий қўмитага 2016 йил 15 мартга қадар тақдим этишлари лозим.

Power Point дастуридан тайёрланган презентациялар маърузачилар томонидан олиб келинади.

Анжуман иштирокчиси ҳақида маълумотлар

Муаллифнинг Ф.И.Ш. _______________________________________

Илмий даражаси, унвони _____________________________________

Лавозими __________________________________________________

Ташкилот номи _____________________________________________

Почта орқали алоқа манзили __________________________________ Телефон _________ Факс _______________ E-mail ________________ Меҳмонхонага эҳтиёж _______________________________________ Маъруза тури ______________________________________________ (ялпи мажлисда, шўъба йиғилишида) Муҳокама қилинадиган анжуман шўъбаси _______________________ Маъруза мавзуси ____________________________________________ ___________________________________________________________ Ҳаммуаллифлар Ф.И.Ш. _____________________________________ Cана ______________________ Имзо ___________________________

Қўшимча маълумотлар учун манзиллар: 100000, Тошкент шаҳар, Бош почта қутиси, 16 ёки 111116, Тошкент вилояти, Зангиота тумани, Гулистон ҚФЙ, Чимкент йўли Тел.: 220-24-42, 220-26-82, mevaiti@qsxv.uz

Қидирув

Эълон

Публикациялар



Flag Counter

Ишчи гуруҳ | Сайт харитаси | Алоқа | CACAARI | ТошДАУ