Янги адабиётлар

  • Кузги буғдой ва ғўза етиштириш асослари
  • Асаларичиликни ривожлантириш асослари
  • Захарли газандалар
  • Қишлоқ хўжалик ҳайвонларини урчитиш ва кўпайтириш
  • Лимончиликнинг ўзига хос синоатлари

2016 йил 27 май куни Тошкент давлат аграр университетида “Қишлоқ хўжалигини инновацион ривожлантиришда олий ва ўрта махсус, касб-хунар таълим муассасалари ёш олимларининг роли” мавзусидаги илмий-амалий конференцияси ўтказилади

2016 йил 27 май куни Тошкент давлат аграр университетида “Қишлоқ хўжалигини инновацион ривожлантиришда олий ва ўрта махсус, касб-хунар таълим муассасалари ёш олимларининг роли” мавзусидаги илмий-амалий конференцияси ўтказилади.

 

Шўъба йўналишлари:

1. Олий ва ўрта маҳсус, касб-ҳунар таълими тизимида малакали кадрларни тайёрлаш ҳамда ўқув, маънавий ва касбий фаолиятни ривожлантириш. Инновацион таълим муаммолари ва истиқболлари.

2. Ерлардан оқилона фойдаланиш, селекция, уруғчилик, ўсимликшунослик, мева-сабзавотчилик, ўрмончилик ва ўсимликларни ҳимоя қилиш ҳамда қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини сақлаш ва дастлабки қайта ишлаш, агроинженерияда энергия ва ресурстежамкорлик: муаммо ва ечимлар.

3. Зоотехния, ветеринария ва пиллачиликда янги технологиялар ва уларни жорий этиш.

4. Фермер хўжаликлари иқтисодиёти ва уларни бошқариш.

Конференция материаллари тўплам кўринишида чоп этилади, шу муносабат билан маъруза матнлари босма ҳамда электрон нусхада 2016 йилнинг 10 майигача тақдим этилиши зарур.

Университет манзили: 100140 Тошкент вилояти, Қибрай тумани, Университет кўчаси 2, ТошДАУ. Илмий бўлим, 309, 311 – хоналар, Н.Рахмонов О.Файзиев, Б.С.Муратов., Тел: 260-48-60, +99890-9413259 , +99893-5103092, Еmail: tsau.innov@gmail.com

Матнни териш ва расмийлаштиришга талаблар

Мақола 3-4 бетдан ошмаган холда Microsoft Word редакторида Times New Roman шрифтида А4 форматда юқоридан 2 см, пастдан- 2 см, чапдан- 3 см, ўнгдан – 1 см қолдирилиб, 1- қатор оралиғида, 14 кегель ўлчамли шрифтда расмийлаштрилади.

Мақолалар тузилмаси

Тепада ўртада бош харфлар билан қора рангда мақоланинг номи (сарлавҳа) ёзилади. Сарлавхадан 2 интервал оралатиб муаллиф (лар)нинг фамилияси, исми-шарифи ва иш жойи (ташкилот номи) кўрсатилади. Талабалар мақолаларида илмий раҳбарнинг Ф.И.Ш. алохида келтирилади. Мақолалар ўзбек, қорақалпоқ ёки рус тилларида ёзилиши мумкин. Мақола кириш қисми, тадқиқот услубиёти, натижалари, хулосалар ва фойдаланилган адабиётлар руйҳатидан иборат бўлиши зарур.

Бошқа талаблар

Мақола босма матн шаклида ва электрон вариантда топширилади. Электрон вариант файлининг номи бош муаллифнинг фамилияси ва шўъба рақамидан иборат бўлиши зарур, масалан: Н.Рахимов- 1 шъўба. Мақоланинг босма ва электрон вариантидаги матнлари бир хил бўлиши шарт.

Босма шаклдаги мақола бетлари қалам билан кўрсатилади, электрон вариантда эса бетлар рақами қўйилмайди.

Ҳар бир мақола учун 20000 сум миқдорида ташкилий бадал тўланади.

Анжуман материаллари бўйича тўплам нашр қилинади. Тўплам нархи тўплам хажмидан келиб чиқиб алоҳида белгиланади.

Муаллифлар ҳақида мълумотнома (илова қилинади)

1. Фамилияси, исми, шарифи.

2. Мақоланинг номи.

3. Конференция шўъбаси номи.

4. Ташкилот.

5. Лавозими.

6. Контакт телефони.

7. Электрон почтаси.

8. Топширилган кун, имзо

Мақола кўрсатилган талабларга жавоб бермаса, тахрир хайъати мақолани чоп этмаслик ҳуқуқига эга.

МАТННИ РАСМИЙЛАШТИРИ НАМУНАСИ:

ҒАЛЛА ЕТИШТИРИШДА ИНТЕНСИВ ТЕХНОЛОГИЯЛАРНИ ҚЎЛЛАШ

Б.А.Ҳаитов, Р.А.Нурбеков, Н.Зокиров1

Тошкент давлат аграр университети, Қарши мухандислик иқтисодиёт институти1

Ўсимликшунослик, жумладан ғаллачиликнинг барча жадал (интенсив, индустриал, янги) технологиялари таркибида қуйидаги элементлар мавжуд бўлиши лозим [1, 2, 4]:

● Асосий экинлар билан максимал даражада тўйинтирилган, махсус, алмашлаб экиш схемаларини қўллаш; экинни энг яхши ўтмишдошлардан кейин экиш.

● Ҳосилдор, ётиб қолишга чидамли, дони юқори сифатли, интенсив типдаги (минерал ўғитларнинг катта миқдорларига, тўлақонли озиқлантиришга ва парваришга ўта сезгир) навларни экиш. Уларни ўстириш учун мос келадиган агротехник чора-тадбирларни қўллаш. Нордон тупроқларга оҳак, шўрхокларига гипс солиш. ............................................ .

Адабиётлар

1. Ковырялов Ю.П. Зерновому полю – интенсивную технологию. Наука и жизнь, 1986, № 5, с. 6-13.

2. ...

Қидирув

Эълон

Публикациялар



Flag Counter

Ишчи гуруҳ | Сайт харитаси | Алоқа | CACAARI | ТошДАУ