Янги адабиётлар

  • Кузги буғдой ва ғўза етиштириш асослари
  • Асаларичиликни ривожлантириш асослари
  • Захарли газандалар
  • Қишлоқ хўжалик ҳайвонларини урчитиш ва кўпайтириш
  • Лимончиликнинг ўзига хос синоатлари

2016 йил 12-14 июлда Тошкент давлат аграр университетида “Ўзбекистон мева-сабзавотларининг устунлиги” мавзусида ҳалқаро илмий-амалий конференция ўтказилади.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ҚИШЛОҚ ВА СУВ ХЎЖАЛИГИ ВАЗИРЛИГИ

ЎЗБЕКИСТОН ҚИШЛОҚ ХЎЖАЛИГИ ИЛМИЙ-ИШЛАБ ЧИҚАРИШ МАРКАЗИ

ТОШКЕНТ ДАВЛАТ АГРАР УНИВЕРСИТЕТИ

АХБОРОТ ХАТИ

 12-14 июль, 2016 йил, Тошкент шаҳри

 Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 1 июнда қабул қилинган “Ҳалқаро мева-сабзавот ярмаркасини ташкил этиш ва уни ҳар йили ўтказиб туриш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-2539-сонли қарори ижросини таъминлаш мақсадида жорий 2016 йилнинг 12-14 июль кунлари “ЎЗЭКСПОМАРКАЗ” кўргазма залида “I Ҳалқаро мева-сабзавот ярмаркаси” ташкил этилади. Ушбу ярмарка доирасида “Ўзбекистон мева-сабзавотларининг устунлиги” мавзусида ҳалқаро илмий-амалий конференция ўтказилади.

 Конференция иши қуйидаги шўъбаларда олиб борилади:

 1. Ўзбекистонда экспортга йўналтирилган мева, узум ва сабзавот-полиз маҳсулотларини етиштиришнинг замонавий ресурс тежамкор технологиялари ҳамда уни бошқаришнинг ташкилий-ҳуқуқий масалалари.

2. Мева-сабзавот, полиз ва узум маҳсулотларини сақлаш, қайта ишлаш ва қадоқлаш технологияларини такомиллаштириш.

3. Ўзбекистонда мева-сабзавот, полиз экинлари ҳамда узумни касаллик ва зараркунандалардан уйғунлашган ҳимоя қилиш истиқболлари.

4. Мева, узум, сабзавот ва полиз экинларининг селекцияси ва уруғчилиги, ўсимликлар генофондидан фойдаланиш масалалари.

5. Мева, сабзавот, полиз ва узум етиштиришда сувтежамкор технологияларини такомиллаштириш.

 Конференциянинг ишчи тиллари: ўзбек, рус ва инглиз

 Илмий амалий конфренция материлларига қўйиладиган талаблар: материаллар 3-4 бет ҳажмда, 1 интервалда, А4 форматли қоғозда, ҳамма томонидан 2 см жой қолдирилиб, компьютернинг Microsoft Word муҳаррирининг Times New Roman 14 ўлчамли шрифтида тайёрланиши ва ҳамма бетлар тўла бўлиши лозим. Маъруза материалларининг юқори қисмида мавзу бош ҳарфларда ёзилади, бир интервалдан кейин муаллиф(лар)нинг фамилияси-исми-шарифи (исми-шарифи қисқартирилган ҳолда), иш жойи кичик ҳарфларда тўлиқ кўрсатилади ва яна бир интервалдан сўнг абзац қўйилиб, сарлавҳа - аннотация (резюме) ёзилади. Бир интервалдан кейин мақоланинг қисқача мазмуни 100-120 сўз ҳажмда курсив ҳарфларда келтирилади (аннотация рус ва инглиз тилларда берилади). Интервал қолдирилиб калит сўзлар берилади (6-10 сўз). Калит сўзлардан кейин асосий текст берилади. Асосий текст қуйидаги қисмлардан иборат бўлади: кириш (введение), тадқиқот объектлари ва услублари (объекты и методы исследований), натижалар ва уларнинг таҳлили (результаты и обсуждения), хулосалар (выводы), фойдаланилган адабиётлар (использованная литература). Ҳар бир қисм номи текстдан бир интервал ажратилади ва қалин (полужирный) шрифтда ёзилади.

 Бошқа талаблар

 Материаллар қоғоз ва электрон вариантда эксперт хулосаси билан бирга (e-mail: tdau2017@mail.ru электрон манзили бўйича) белгиланган қоидаларга мувофиқ расмийлаштирилган ҳолда 2016 йилнинг 5 июлигача ташкилий қўмитага тақдим этилади. Электрон вариантда битта файлда фақат битта материал бўлиши керак. Электрон вариантдаги файлнинг номи бош муаллифнинг фамилияси ва шўъба рақамидан иборат бўлиши керак. Масалан: Акромов У.-2 шўъба.rtf

Файл.RTF форматида сақланиши лозим.

Қоғоз ва электрон вариантдаги матнлар бир хил бўлиши шарт.

Босма шаклдаги мақола бетлари қалам билан кўрсатилади, электрон вариантда эса бетлар номери қўйилмайди.

 Қўшимча маълумотлар учун манзил: 100140 Тошкент вилояти, Қибрай тумани, Университет кўчаси 2, ТДАУ бош биноси, 3-қават, 309-хона, Илмий бўлим (Файзиев Ойбек); Телефонлар:  260-50-56, (90)941-32-59. e-mail: tdau2017@mail.ru.

         Масъуллар:

ЎзҚХИИЧМ – М.Аманова, М.Мурталибов  260-51-90, 260-51-99,

ТДАУ - М.Адилов  260-50-59, 260-50-56,(93)556-50-65, С.Дусмуратова  (97) 440-02-67, С.Юнусов  (90)127-17-09

ТИМИ-Т.Султонов  (90)370-95-39

СПЭваКИТИ - М.Холдоров 225-86-03, (93)540-90-02,

Акад.М.Мирзаев номли БУВИТИ - У.Акромов 220-26-48 (94)608-59-91

 Конфренция иштирокчиси ҳақида маълумотлар:

 Муаллифнинг Ф.И.Ш. ________________________________________________

            Илмий даражаси, унвони ______________________________________________

            Лавозими ___________________________________________________________

            Ташкилот номи ______________________________________________________

            Почта орқали аълоқа манзили __________________________________________

            ____________________________________________________________________

            Тел: ________________ Факс:__________________ E-mail__________________

            Маъруза тури _______________________________________________________

(Ялпи мажлисда, шўъба йиғилишида)

            Шўъба йўналиши __________________________

Маъруза мавзуси:____________________________________________________

___________________________________________________________________

Ҳаммуаллифлар Ф.И.Ш. ______________________________________________

Сана: __________________ Имзо: ____________________

 

Мақола кўрсатилган талабларга жавоб бермаган холда, таҳрир ҳайъати мақолани чоп этмаслик ҳуқуқига эга.

 ТАШКИЛИЙ ҚЎМИТА

Қидирув

Эълон

Публикациялар



Flag Counter

Ишчи гуруҳ | Сайт харитаси | Алоқа | CACAARI | ТошДАУ