Янги адабиётлар

  • Кузги буғдой ва ғўза етиштириш асослари
  • Асаларичиликни ривожлантириш асослари
  • Захарли газандалар
  • Қишлоқ хўжалик ҳайвонларини урчитиш ва кўпайтириш
  • Лимончиликнинг ўзига хос синоатлари

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИДА ОРГАНИК ҚИШЛОҚ ХЎЖАЛИГИНИ ЖАДАЛЛАШТИРИШ УЧУН ЭНГ ЯХШИ АХБОРОТ МАТЕРИАЛ БЎЙИЧА ТАНЛОВ

Бугунги кунда қандай қишлоқ хўжалик маҳсулотларини ишлаб чиқариш ўзининг табиийлиги билан қадрланади? Мамлакатимиз оммавий ахборот воситалари ва илмий муассасалари ваклларининг шу ва бошқа кўпгина саволларга жавоб беришга уриниб кўриши учун Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги ҳамда БМТнинг Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти (ФАО) ҳамкорлигида «Ўзбекистон Республикасида мақбул қишлоқ хўжалик амалиётини жадаллаштириш ва органик қишлоқ хўжалигини ривожлантириш учун институционал имкониятларни ошириш» лойиҳаси доирасида ижодий танлов эълон қилади.

 

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИДА ОРГАНИК ҚИШЛОҚ ХЎЖАЛИГИНИ ЖАДАЛЛАШТИРИШ УЧУН ЭНГ ЯХШИ АХБОРОТ МАТЕРИАЛ БЎЙИЧА ТАНЛОВ

 

Органик қишлоқ хўжалиги (ёки деҳқончилик) ўрганиш ва амалётга жорий қилиш бундан тахминан юз йил аввал, аниқроғи ХХ асрнинг 20-йиллари бошларида бошланган. Буюк Британия, АҚШ, Япония ва Германия олимлари узоқ йиллар давомида инсонлар озиқ-овқат маҳсулотлари таъминотчиси ҳисобланган қишлоқ хўжалиги ва барча тирикликнинг асоси ҳисобланган тупроқлар манфаатлари ва мувозантлашган кучини сақлаш масалалари билан шуғилланиб келишган. Органик қишлоқ хўжалигида барчаси туроқдан бошланиб, айнан органик қишлоқ хўжалиги кашфётчилари кўп йиллик тадқиқотлар ва меҳнатларни ўзича тупроқларда синаб кўришган.

 

Органик қишлоқ хўжалиги тупроқ, ўсимлик ва ҳайвонларнинг табиийлигини сақлаш ва яхшилаш усуллари бўйича афзалроқдир. У саноатлашган қишлоқ хўжалиги учун ернинг табиий сифатини асрашда, узоқни кўрабилиш ва мақсадга эришишни кашфиётчиси сифатида яққол намунабўлди.

 

1972 йилда Версаль (Франция) шаҳрида дунёнинг барча мамлакатларида органик қишлоқ хўжалиги (органик қишлоқ хўжалиги)ни жорий қилишни ва ахборотлари оммолаштиришни ўз олдига мақсад қилиб қўйган Органик қишлоқ хўжалик ҳаракати бўйича Халқаро Федерация (IFOAM)га асос солинди.

 

IFOAM асосчиларидан бири Леди Ева Балфор, ўз даврида таъкидлаганидек, “Қишлоқ хўжалигининг ҳақиқатдаги барқарорликни тавсифлашга “доимийлик” сўзи билан якун ясаш мумкин”.

 

Бугунги кунда, дунёдаги 172 мамлакатда органик қишлоқ хўжалиги билан шуғилланилади, Бошқача айтганда, дунёдаги 43,7 млн. гектар ер майдонини органик қишлоқ хўжалиги банд қилмоқда ва тахминан 2,3 млн. фермер хўжалиги органик ишлаб чиқаришга жалб қилинган.

 

Органик маҳсулотларни ишлаб чиқариш, қайта ишлаш, тамғалаш ва маркетинг учун раҳбарий тамойиллар белгиланган Халқаро Кодекс Алиментариусга мувофиқ “Органик қишлоқ хўжалиги тупроқларнинг биологик хилма-хиллик, биологик цикллик ва биологик фаолликни қамраб олган агро-экотизимнинг саломатлигини оширишга имкон берадиган ишлаб чиқаришни бошқаришининг яхлит тизимини намойиш этади. Органик қишлоқ хўжалиги ташқи ресурслардан фойдаланишни минималлаштириш тамойиллари бўйича иш тутади”.

 

Органик қишлоқ хўжалиги ва мақбул қишлоқ хўжалик амалиёти тўғрисида кенг доирадаги ахборотларни қуйидаги расмий манбаалардан тўплаш мумкин: ФАОнинг (глобал) веб сайти:http://www.fao.org/search/en/?cx=018170620143701104933%3Aqq82jsfba7w&q=organic+agriculture&cof=FORID%3A9&siteurl=www.fao.org%2Fhome%2Fen%2F&ref=&ss=6119j3926151j16; Органик Қишлоқ хўжалигини жадаллаштириш бўйича Халқаро Федерация сайти – http://www.ifoam.bio/; Органик қишлоқ хўжалиги тадқиқотлари институти сайти – http://www.fibl.org/en/homepage.html, ва: www.organic-world.net; www.organic-europe.net; www.organicdatanetwork.net; www.ifoam-eu.org; www.ifoam.bio; www.fibl.org.

 

Ушбу аборотлар замонавий қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришининг долзарб йўналиши тўғрисидаги хабрадорликни ошириш ва етишмовчиликларни камайтириш мақсадида аҳолининг кенг қатлами ўртасида ўрганиш, фойдаланиш ва оммалаштириш учун мумкин бўлган маълумотлардир.

 

Иштирокчилар қуйидаги алоқа каналлари бўйича лойиҳанинг жамоатчилик алоқалари бўйича консультанти Бауетдинов Максад орқали лойиҳа мутахассисларига бевосита қизиқтирган масаллар юзасидан мурожат қилишлари мумкин:

Тел.: + (998 93) 562 41 20. Эл. манзилMakhsad.Bauetdinov@fao.org.

 

Органик қишлоқ хўжалиги жуда қисқа доирадаги мутахассисларга мўлжалланган деб ҳисоблашади. Лекин, ушбу мавзуни кўриб чиқишда органик қишлоқ хўжалиги турли даражадаги ва миқёсдаги ер эгаларининг олдида турган комплект тадбирлар ва вазифаларни қамраб олганлигини ёритиш мумкин. сифатли органик маҳсулотларни ишлаб чиқариш мақсадида ишларни амалга оширадиган кўплаб мутахассисларнинг ҳамкорликдаги ишлари, шунингдек ерда бажариладиган ишларнинг барча натижаларига боғлиқ ҳолда тупроқ унумдорлигини таъминлаш ва сақлаш учун тупроқшуносларнинг амалга оширадиган ишлардан то тайёр маҳсулотни етказиб беришгача бўлган ишлар билан мустаҳкам боғланган органик қишлоқ хўжалигига мувоффақиятли ўтиш ёки жорий қилиш масалларига бағишлаш мумкин. ҳар қандай технология тўғрисидаги ахборотлар органик қишлоқ хўжалиги мавзуси ва усулларга боғлиқ бўлиб, уни ёритишда ғоялар ва усуллар муҳум аҳмиятга эга бўлиши зарур.

 

Ахборотларни қуйидаги шаклларда келтириш зарурки, аудитория тингловчисининг онгига сингиши ва қизиқувчан тингловчилар органик деҳқончилик, она юртимизнинг табиий химлма-хиллиги ва тирик табиатининг қизиқарли жиҳатлари тўғрисида кўпроқ билиш, материалларни қизиқиш билан ўрганиши, билимларини сақлаши ва ошириш учун хизмат қилиши зарур. Балалао аудиториси ҳам тушиниши зарур, айнан ўсмир ёшдаги балалр учун бизнинг ҳаётимиздаги фойдали, хавфсиз ва барча яхши жиҳатларини ажратиб кўрсатиши лозим. Аҳолини барча қатламларининг ОРГАНИК ҚИШЛОҚ ХЎЖАЛИГИ  тўғрисидаги билмиларини ошириши зарур. Айнан шунинг учун ушуб танлов ташкил этилмоқда.

 

Танловда расмий ёки бошқа оммовий ахборот воситаларининг журналистлари, эко-журналистлар, турли фан соҳаларидаги илмий муассасалар, ННТ ва бошқа қизиқувчи шахсларнинг босмаҳонлар журналистлари ва штатдан ташқар ходимлари иштирок этиши мумикн. Тадбирнинг ташкилий қўмитаси ушбу мавзуси бўйича қизиқарли материаллар ва ишларни тайёрлашига, мавзуининг ҳозирги кундаги долзарблигини ёритишига, Ўзбекитон аҳолсининг кенг қатлами орасида мақсадга йўналтирилган мавзулар ва лойиҳа мақсади ва вазифаларини жадаллаштирига локаматив сифатига юзага чиқишига, Марказий Осиё митақасида органик деҳқончилик тўғрисидаги ахборотлар мазмунини очиб беришга ҳаракат қилишни сўрашади.

ТАНЛОВ НОМИНАЦИЯСИ

 

Танловга юборилган ишларни баҳолаш учун турли ташкилотлар вакилларидан иборат баҳолаш комиссияси тузилади ва танлов ишларини баҳолаш бир-биридан алоҳида амалга оширилади.

 

ТАНЛОВ ИШЛАРИГА ҚЎЙИЛГАН ТАЛАБЛАР

Ишларга қўйилган асосий талаблар: республикада органик қишлоқ хўжалиги имкониятларини очиб бериш; органик қишлоқ хўжалиги имкониятлари ва фойдали жиҳатларини ёритиш; Ўзбекистонда органик қишлоқ хўжалигини ривожлантириш муаммолари ва уларнинг ечимларини асослаш; сертификатлаштирилган органик маҳсулотларни сотишдан мамлакат фермер ва деҳқон хўжаликлари кўрадиган иқтисодий фойда ҳамда унинг атроф-муҳит учун самарадорлигини тавсифлашга максимал даражада урғубериш.

 

МЕЪЗОНЛАР

Материалларни оригинал шаклида ёзиш, ишларнинг эълон қилинган мавзусига мувофиқлиги, тармоқдаги ҳақиқатда мавжуд долзарб муаммоларни ёритиш, мустақил амалга оширилиши.

 

Иштирок этиш учун танлов иштиокчилари қуйидаги номинацияларда материаллар тақдим этади:

 

ТАНЛОВДА ИШТИРОК ЭТИШ ШАРТЛАРИ

Танлов ишларни 2016 йилининг 20 октябридан 2017 йилининг 31 январгача бўлган даврда қабул қилинади.

 

Танлов иштирокчиларининг ишлари ўзбек, рус ва қароқалпоқ тилларида қабул қилинади.

 

Танлов тўғрисидаги барча маълумотлар Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигининг: http://agro.uz манзили бўйича расмий сайтида ҳамда ҳамкор ташкилотлар ва ОАВнинг электрон сайтларида жойлаштирилади.

 

Танлов иштирокчилари ўз материалларини чоп этишдан кейин ўз ишларини ва иштирокчи талабномаси (формасини) (word форматида) электрон шаклда  Makhsad.Bauetdinov@fao.org манзилига юборишлари шарт.

 

Ёки материалларнинг аслини (ОРГАНИК ҚИШЛОҚ ХЎЖАЛИГИ бўйича) танловга, Максад Бауетдинов учун белгилари билан) 100140, Тошкент вилояти Қибрай тумани, Университет кўчаси 2, Тошкент Давлат Аграр Университетининг №5 ўқув биноси ёнида жойлашган Ўзбекистондаги ФАО Ваколатхонаси манзили бўйича тақдим этишингиз мумкин.

 

Электрон манзил бўйича материаллар юборилгандан сўнг материалларни олинганлиги тўғрисида тасдиқлатиш учун қуйидаги келтирилган телефон рақамлари бўйича жўнатилганлиги тўғрисида маълум қилишингизни сўраймиз:

Тел.: Мобил: + (998 93) 562 41 20 (Максад)

Конкурсга жўнатилган материаллар қайтариб берилмайди ва рецензия қилинмайди. Танлов ташкилотчилари танлов ғолиблари материалларини нашр этиш ва тарқатиш, унинг муаллифини мақбул шаклда кўрсатиш мажбуриятини ҳамда бошқа шунга ўхшаш мақсадлар учун танлов иштирокчиларининг қўшимча розилигисиз материаллардан фойдаланиш ҳуқуқларини ўзида сақлаб қолади.

 

Талабнома шаклини шу ердан юклаб олиш мумкин.

 

ИШТИРОКЧИ ЎЗ ИШЛАРНИ ЮБОРИШДА У БИЛАН БОҒЛАНИШ БЎЙИЧА ТЎЛИҚ  АХБОРОТЛАРИНИ КЎРСАТИШИ ШАРТ:

 

ТАНЛОВ ЯКУНЛАРИ 2017 йилнинг феврал ойида Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигининг расмий сайтида эълон қилиш орқали бўлиб ўтади.

 

Танлов якунлари бўйича ҳар бир номинация бўйича учта совринли ўрин белгиланган. Танлов ғолиби қимматли мукофат билан тақдирланади.

_____________________________________________________________________________

 

Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги

 

БМТнинг Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти (ФАО)нинг Ўзбекистон Республикасидаги Ваколатхонаси

Қидирув

Эълон

Публикациялар



Flag Counter

Ишчи гуруҳ | Сайт харитаси | Алоқа | CACAARI | ТошДАУ