Янги адабиётлар

  • Кузги буғдой ва ғўза етиштириш асослари
  • Асаларичиликни ривожлантириш асослари
  • Захарли газандалар
  • Қишлоқ хўжалик ҳайвонларини урчитиш ва кўпайтириш
  • Лимончиликнинг ўзига хос синоатлари

«Аграр соҳада инновацион иқтисодиётни шакллантириш шароитида бошқарув тизимининг ахборот таъминоти, аудит, таҳлил ва молия-кредит механизмини такомиллаштириш» мавзусида 2014 йил 7 май куни илмий-амалий анжуман ўтказилди

“Аграр соҳада инновацион иқтисодиётни шакллантириш шароитида бошқарув тизимининг ахборот таъминоти, аудит, таҳлил ва молия-кредит механизмини такомиллаштириш” мавзусида 2014 йил 7 май куни илмий-амалий анжуман ўтказилди.

Анжуманнинг мақсади аграр соҳани модернизациялаш шароитида иқтидорли ёшларни илмий тадқиқот ишларига жалб қилиш, фан, таълим ва ишлаб чиқариш интеграциясида талабалар иштирокини фаоллаштириш, талабаларда мустақил илмий тадқиқот олиб бориш кўникмаларини шакллантириш, устоз-шогирдлик таомилини кучайтириш ва илмий ишланмаларни амалиётга татбиқ қилиш ҳамда уларнинг самарадорлигини оширишга қаратилган таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.

Анжуманга Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, Молия вазирлиги, Бухгалтерлар ва аудиторлар миллий ассоциацияси, соҳа мутахассислари, катта илмий ходим изланувчилар, иқтидорли талаба ва магистрантлар таклиф қилинди.

Анжуман иши қуйидаги йўналишлар бўйича бўлиб ўтди:

1-шўьба. Аграр соҳада инновацион иқтисодиётни шакллантириш шароитида бухгалтерия ҳисоби ва ҳисоботини юритиш ҳамда унинг ахборот таъминотидаги муаммолар.

2-шўьба. Кўп тармоқли фермер хўжаликларини ривожлантиришнинг ташкилий-иқтисодий, молиявий ва ахборот-таҳлил масалалари.

3-шўьба. Ўзбекистонда аудиторлик фаолияти меъёрий-ҳуқуқий ва ташкилий-услубий таъминотининг эволюцияси ҳамда аудитнинг халқаро стандартлари (АХС-IAS) га ўтиш масалалари

4-шўьба. Аграр соҳа корхоналарида молиялаштириш механизмини такомиллаштириш масалалари.

 

Анжуман тўпламини http://agriculture.uz/publications/sections/16 орқали олишингиз мумкин.

 

 

Қидирув

Эълон

Публикациялар



Flag Counter

Ишчи гуруҳ | Сайт харитаси | Алоқа | CACAARI | ТошДАУ