Янги адабиётлар

  • Кузги буғдой ва ғўза етиштириш асослари
  • Асаларичиликни ривожлантириш асослари
  • Захарли газандалар
  • Қишлоқ хўжалик ҳайвонларини урчитиш ва кўпайтириш
  • Лимончиликнинг ўзига хос синоатлари

2017 йилнинг 5 май куни Тошкент давлат аграр университетида “Мева-сабзавотчилик мажмуида иқтисодий муносабатлар тизимини ва менежментнинг ахборот-таҳлил таъминотини такомиллаштириш” мавзусидаги Республика илмий-амалий анжумани ташкил этилмоқда

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ҚИШЛОҚ ВА СУВ ХЎЖАЛИГИ ВАЗИРЛИГИ

ТОШКЕНТ ДАВЛАТ АГРАР УНИВЕРСИТЕТИ

“Мева-сабзавотчилик мажмуида иқтисодий муносабатлар тизимини ва менежментнинг ахборот-таҳлил таъминотини такомиллаштириш”

Республика илмий-амалий анжуман

 

АХБОРОТ ХАТИ

 

5 май 2017 йил, Тошкент

 

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 13 февралдаги 126-Ф-сонли Фармойиши билан тасдиқланган “Ўзбекистон Республикасида 2017 йилда ўтказиладиган Халқаро ва республика миқёсида ўтказиладиган илмий ва илмий-техникавий анжуманлар режаси”га мувофиқ Тошкент давлат аграр университетида 2017 йилнинг 5 май куни “Мева-сабзавотчилик мажмуида иқтисодий муносабатлар тизимини ва менежментнинг ахборот-таҳлил таъминотини такомиллаштириш” мавзусидаги Республикаилмий-амалий анжумани ташкил этилмоқда.

Анжуманнинг мақсади: Мева-сабзавотчилик мажмуида иқтисодий муносабатларни ва менежментнинг ахборот-таҳлил таъминотини такомиллаштириш бўйича илмий таклифлар ва амалий тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.

Анжуманга Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, Ўзбекистон Фермерлар Кенгаши, “Ўзбекозиқ-овқатхолдинг” холдинг компанияси, “Ўзбекозиқ-овқатзахира” уюшмаси, “Ўзагроэкспорт” ихтисослашган ташқи савдо компанияси, фермер хўжаликлари ва бошқа соҳа мутахассислари, профессор-ўқитувчилар, катта илмий ходим изланувчилар институти тадқиқотчилари, иқтидорли талаба ва магистантлар таклиф қилинади.

Илмий маъруза материаллари Мева-сабзавотчилик мажмуи иқтисодиёти, ташкил этиш, бюджетлаштириш ва менежментнинг ахборот-таҳлил таъминоти масалаларига мос келиши лозим.

Анжуман йўналишлари:

1-Шўъба. Мева-сабзавотчилик мажмуида иқтисодий муносабатлар тизими ва замонавий менежментнинг назарий ҳамда ташкилий-услубий асослари.

2-Шўъба. Мева-сабзавотчилик мажмуи корхоналарида молиявий ҳисоб, ҳисобот ва таҳлилининг, назарий ва ташкилий-услубий жиҳатлари.

3-Шўъба. Мева-сабзавотчилик  мажмуи корхоналари фаолиятини бюджетлаштириш, бошқарув ҳисоби, ҳисоботи ва таҳлил тизимини шакллантириш.

4-Шўъба. Мева-сабзавотчилик  мажмуи корхоналари фаолиятини молиялаштириш, кредитлаш, суғурталаш ва солиққа тортишнинг долзарб масалалари.

5-Шўъба. Мева-сабзавот маҳсулотлари маркетингида замонавий ёндашувларни ривожлантириш масалалари

Анжуман ишчи тиллари: ўзбек, рус ва инглиз.

Анжуман материалларига қўйиладиган талаблар: материаллар 3-4 бет ҳажмда,
1 интервалда, А4 форматли қоғозда, чап томондан 3 см, ўнг томондан 1,5 см, юқори ва пастдан
2 см жой қолдирилиб, компьютернинг Microsoft Word муҳаррирининг Times New Roman
14 ўлчамли шрифтида тайёрланиши ва ҳамма бетлар тўлиқ бўлиши лозим.

Маъруза материалларининг юқори қисми чап томонда УЎТ (универсал ўнли тизим яъни УДК) қўйилади ва кейинги қаторда мавзу бош ҳарфларда ёзилади, бир интервалдан кейин ўнг томондан муаллиф(лар)нинг фамилияси-исми-шарифи (исми-шарифи қисқартирилган ҳолда), иш жойи кичик ҳарфларда тўлиқ кўрсатилади ва яна бир интервалдан сўнг Tab ёрдамида абзац қўйилиб, сарлавҳа - аннотация (резюме) ёзилади. Бир интервалдан кейин мақоланинг қисқача мазмуни 100-120 та сўз ҳажмда курсив ҳарфларда келтирилади (аннотация дастлаб мақола тайёрланган тилда берилади. Мақола матни тугагандан сўнг қолган 2 тилда мавзу номи ва аннотацияси ёзилади).

Аннотациядан кейин бир интервал қолдирилиб калит сўзлар берилади (6-10 та сўз).

Калит сўзлардан кейин асосий матн берилади. Асосий матн қуйидаги қисмлардан иборат бўлади: кириш (введение), услублар ва материаллар (методы и материалы), натижалар ва уларнинг таҳлили (результаты и обсуждения), хулоса, таклиф ва тавсиялар (выводы, рекомендации), фойдаланилган адабиётлар (использованная литература). Ҳар бир қисм номи матндан бир интервал ажратилади ва қалин (полужирный) шрифтда ёзилади.

 Кириш қисмида мавзу (муаммо)нинг долзарблиги, ҳозирги ҳолати, ишнинг мақсади ифодаланади.

Услублар ва материалларқисмида тадқиқотлар ўтказилиш усуллари, қўлланилган материаллар ҳақида маълумот берилади.

Тадқиқот натижалариқисмида бажарилган ишлар таҳлили ва натижалариҳақида маълумотлартахлил қилинади.

Хулоса, таклиф ва тавсияларқисмида муаллиф(лар) томонидан қилинган аниқ хулосаси ва тавсиялар баён қилинади.

Фойдаланилган адабиётларқисмида материаларда фойдаланилган ҳамда энг кўпи билан 5 тагача асосий манбалар келтирилиши зарур.

Бошқа талаблар:

Материаллар қоғоз ва электрон вариантда тақдимот (Power Point дастурида тайёрланган презентациялар) билан бирга топширилиши шарт. Мақолада муаллифлар сони 3 нафардан кўп бўлмаслиги ҳамда биринчи турган муаллиф ялпи ёки шўъба йиғилишларида айнан ташкилий қўмитага юборилган мақола юзасидан тайёрланган тақдимотни ҳимоя қилади.

Агар мақола муаллифининг ҳаммуаллифлари тақдимот вақтида шахсан иштирок этмаса,  мақолани тўпламда эълон қилиш мумкинлиги ҳақидаги шўъба масъулларининг кўрсатмаси олингандан сўнг, тақдимотда қатнашмаган ҳаммуаллифларнинг фамилияси, исми ва шарифи ўша мақолада эълон қилинмайди.

Тақдимотда слайдлар сони кўпи билан 13-15 тагача бўлиши керак. Ташкилий қўмитага шахсан келиб топшириш имконияти бўлмаса, материалларни konf2017@inbox.uzэлектрон манзили орқали юборилиши мумкин. Электрон вариантда битта файлда фақат битта мақола бўлиши керак. Ҳар битта мақола ва тақдимот материаллари битта архивланган папкада бўлиши зарур.

Электрон вариантдаги файлнинг номи бош муаллифнинг фамилияси ва шўъба рақамидан иборат бўлиши керак. Масалан: 2 шўъба-У.Акромов.rtf. деб номланиши ҳамда файл RTF форматида сақланиши лозим. Қоғоз ва электрон вариантдаги матнлар бир хил бўлиши шарт. Босма шаклдаги мақола бетлари қалам билан кўрсатилади, электрон вариантда эса бетлар рақами қўйилмайди.

Анжмунга материаллар 2017 йилнинг 15 апрелигача қабул қилинади.

Қўшимча маълумотлар учун манзил: 100140 Тошкент вилояти, Қибрай тумани, Университет кўчаси 2, ТДАУ Қишлоқ хўжалигида менежмент факультети биноси, 6-қават, 609-хона, Қишлоқ хўжалигида бухгалтерия ҳисоби ва аудит кафедраси (Бахтиёр Менгликулов, Азизбек Вафоев); Телефонлар: (94)662-19-10, (90)346-63-46.

Эълонлар ва бошқа қўшимча маълумотлар Тошкент давлат аграр университетининг сайти(http://www.tdau.uz.)да эълон қилинади.

Анжуманнинг ҳар бир иштирокчилари қуйидаги шакл бўйича ўзлари тўғрисида маълумот бериши зарур.

“Мева-сабзавотчилик мажмуида иқтисодий муносабатлар тизимини ва менежментнинг ахборот-таҳлил таъминотини такомиллаштириш” Республика илмий-амалий анжумани иштирокчиси ҳақида маълумотлар:

Муаллифнинг Ф.И.Ш.

 

Илмий даражаси, унвони

 

Лавозими

 

Ташкилот номи

 

Почта орқали аълоқа манзили

 

Тел:

 

Факс:

 

E-mail

 

Маъруза тури (ялпи мажлисда, шўъба йиғилишида)

 

Шўъба йўналиши

 

Маъруза мавзуси:

 

Ҳаммуаллифлар Ф.И.Ш.

 

Сана:

 

Имзо:

 

Анжуманга топширилаётган материаллар юқорида кўрсатилган талабларга жавоб бермаса, таҳрир ҳайъати уларни чоп этмаслик ҳуқуқига эга.

ТАШКИЛИЙ ҚЎМИТА

 

 

 

МАҚОЛАНИ РАСМИЙЛАШТИРИШ УЧУН НАМУНА

 

УЎТ: 634.635.514.75.

 

ҚОРАҚАЛПОҒИСТОНДА МЕВА, САБЗАВОТ, ПОЛИЗ ВА КАРТОШКА ЕТИШТИРИШГА ОИД МАСАЛАЛАР

 

М.Ю.Ибрагимов, Е.Ш.Торениязов,

Тошкент давлат аграр университети Нукус филиали.

 

Қорақалпоғистон шароитида мавжуд мева дарахтларидан, сабзавот, полиз ва картошка ўсимликларидан олинадиган ҳосилни кўпайтиришда таъсир этаётган салбий омиллар аниқланган. Бугунги кунгача экилиб ҳосил олинаётган экинларнинг ҳосилдорлигини ошириш бўйича таклифлар берилган. Ушбу агробиоценозда пайдо бўладиган зараркунандалар турлари, биоэкологик ривожланиш ҳолати, айрим турларининг далада пайдо бўлиш ва катта майдонларга тарқалиб зарар келтириш сабаблари ўрганилган. Ҳар йили далада учрайдиган зарарли турларининг ривожланиш динамикаси ва келтирадиган зарари асосида уларга қарши қўллаш натижасида катта самарадорликка эришиш мумкин бўлган тавсия берилган. Қарши кураш усулларини қўллангандаги ўсимликлар ва ташқи муҳитга салбий таъсир этмай-диган ҳолатда кимёвий воситаларни ишлатиш вақти ва меъёрларининг илмий асосланган усуллари кўрсатилган.

Калит сўзлар: Мева дарахтлари, омиллар, агротехник тадбирлар, зараркунандалар, биологик кураш, препаратлар, саморадорлик, ҳосил.

 

Кириш. Жанубий Орол бўйи минтақасида вужудга келган кескин салбий экологик (чўлланиш жараёни, тупроқ шўрланиши, ҳаво ҳароратининг кўтарилиши, сув танқислиги) вазиятлар натижасида ҳудудларнинг суғориб экиладиган экин майдонларининг тупроқ ҳосилдорлигининг пасайиши (ўртача 41,3 балл бонитет) сабабли қишлоқ хўжалиги, шу жумладан, мева, сабзавот, картошка ва полиз экинларидан олинадиган ҳосилдорлик миқдори камайиб бормоқда (пахта 17-21 ц/га, буғдой 35-40 ц/га, картошка 50-70 ц/га ва ҳоказо). Шу сабабдан минтақа шароитида мева, сабзавот ва узум маҳсулотларини етиштиришда, соҳада фан ва илғор ишлаб чиқаришга асосланган ташкилий ва агротехник усуллардан фойдаланиш долзарб ҳисобланади.

Услублар ва материаллар. Қорақалпоғистон шароитида экилаётган мева, сабзавот, полиз ва картошка ўсимликлари турлари, таъсир этадиган омиллар аниқланган ва таҳлиллар ишланган. Далада учрайдиган зараркунандалар, уларнинг биологик ривожланиш динамикаси, келтирадиган зарари, ўтказиладиган кураш тадбирларини олиб боришнинг илмий асосларини ўрганиш учун махсус Ш.Т.Хўжаев [3] услублари асосида олиб борилди. Ўтказилган тадқиқотлар намуналарини танлаш, вариантларни жойлаштириш, рендомизирован усулда олиб борилиб, олинган маълумотларнинг статистик таҳлили Б.Д.Доспехов [2] услуби ёрдамида амалга оширилди.

Тадқиқот натижалари. Кузатишлар натижаси шуни тақозо этадики, мауммонинг асосий сабаби туман ва туманлараро мева ва ток кўчатлари, сабзавот, полиз ва картошканинг навли уруғларини етиштириш билан шуғулланадиган уруғчилик хўжаликларини ташкил этиш ва меваларнинг паст ва пакана бўйли нав-ларини етиштирадиган питомникларини ишлатиш, сабзавотларнинг гетерозисли дурагай шаклларига эътибор қаратишнинг суст олиб борилиши.

Хулоса, таклиф ва тавсиялар. Бу борадаги ўтказилаётган тадқиқодлар натижасида ҳудуд шароитида мева, сабзавот ва узум етиштиришда қуйидаги хулосаларга келиб, ишлаб чиқаришга тавсиялар берилди.

Мева, сабзавот, полиз ва картошканинг ҳудуд шароитига мослаштирилган навли уруғларини етиштирадиган хўжаликларини ташкил этиш; ҳудуд тупроқ ва иқлим шароитларига мос бўлган мева ва сабзавот турларини ва навларини танлаб экиш; замонавий интенсив боғлар барпо этишда тупроқларнинг мелиоратив ҳолатига катта эътибор қаратиш, ер ости сувлари паст жойлашган майдонларга экиш; мева ва сабзавот маҳсулотларини сақлашнинг замонавий услубларидан фойдаланиш; энг замонавий технологияларни қўллаш туфайли мева, сабзавот, картошка ва полиз маҳсулотларини қайта ишлаш ва тоза ҳолида экспорт қилишга эътибор қаратиш.

 

Фойдаланилганадабиётлар:

1. Гар К.А. Методы испытания токсичности и эффективности инсектицидов. Сельскохозяйственная литература, журналы и плакаты. – М.: Колос, 1963. – С. 222-226.

2. Доспехов Б.Д. Методика полевых опыта (4-ое изд.). – М.: Колос, 1986. - 415 с.

 

ВОПРОСЫ КАСАЮЩИЕСЯ ВЫРАЩИВАНИЯ ПЛОДОВЫХДЕРЕВЬЕВ, ОВОЩЕ-БАХЧЕВЫХ КУЛЬТУР И КАРТОШКИ В КАРАКАЛПАКИСТАНЕ

 

М.Ю.Ибрагимов, Е.Ш.Торениязов

 

Установлены отрицательные факторы, влияющие на повышение урожайности плодовых деревьев, овоще -бахчевых культур и картошки в условиях Каракалпакстана. Даны рекомендации по повышению урожайности культур, высеваемых на сегодняшний день. Изучены виды вредителей, появляющихся в данном агробиоценозе, состояние биоэкологического развития, причины возникновения и распространения в больших масштабах, вредоносности некоторых видов на полях. Дана рекомендация, позволяющая достижение большой эффективности на основе изучения динамики развития и вредоносности видов вредителей, встречающихся ежегодно на полях.

При использовании методов борьбы указаны научно обоснованные методы временного и нормированного использования, отрицательно не влияющие на растения и окружающую среду.

 

ISSUES RELATED TO FRUIT, VEGETABLES, MELON-GROWING AND POTATOCULTIVATION IN KARAKALPAKSTAN

 

M.Ibragimov, E.Toreniyazov

 

Negative factors, influenced on increasing yields of available fruit trees, vegetables, watermelons, melons, gourds, and potatoes have been established in condition of Karakalpakistan. Recommendations have been given on increasing yields of sown plants. The types of pests appeared in the agro biocenes, conditions ofbiological development, reasons of appearance of their some types in fields, their distribution to a large area, and damage has been learned. Recommendation has been given which may effect in the cases of application against them on the basis of their development dynamics of their yearly appeared types and their damage. The method of scientific based date and measures have been specified which are non damage to plants and environment in the cases of application against these pests.

Қидирув

Эълон

Публикациялар



Flag Counter

Ишчи гуруҳ | Сайт харитаси | Алоқа | CACAARI | ТошДАУ