Янги адабиётлар

  • Кузги буғдой ва ғўза етиштириш асослари
  • Асаларичиликни ривожлантириш асослари
  • Захарли газандалар
  • Қишлоқ хўжалик ҳайвонларини урчитиш ва кўпайтириш
  • Лимончиликнинг ўзига хос синоатлари

Фермер хўжаликлари ва тадбиркорларга истиқболли лойиҳалар учун қулай имкониятлар!

Иқтисодий ислоҳотларни чуқурлаштириш, қишлоқ хўжалиги соҳасини модернизация қилиш, ер ва сув ресурсларидан оқилона фойдаланиш, ресурстежамкор технологияларни жорий этиш ва экспортбоп маҳсулотлар ишлаб чиқариш орқали юртимиз фермер хўжаликлари ва тадбиркорлар даромадини ошириш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати томонидан Халқаро молия ташкилотлари, жумладан Халқаро қишлоқ хўжалиги тараққиёт жамғармаси, Жаҳон банки ва Осиё тараққиёт банки билан кенг ҳамкорлик ўрнатилган бўлиб, бугунги кунда қишлоқ хўжалиги соҳасида, айниқса мева-сабзавотчилик ва чорвачилик тармоқлари учун имтиёзли кредит маблағлари жалб этилмоқда.

 

Имтиёзли кредит олиш тартиби:

  1.         Қишлоқ хўжалиги корхонаси, фермер хўжалиги ёки тадбиркор тижорат банкларининг ҳудудий филиалига кредит олиш учун тегишли ҳужжатлар тўпламини тақдим этади.
  2.         Тижорат банкининг ҳудудий филиали (туман ёки вилоят) топширилган ҳужжатлар тўпламини ўрганиб чиқиб, уларни Кредит қўмитаси томонидан кўриб чиқиши ва тасдиқлаши учун банкнинг Бош офисига юборади.
  3.         Бош банк Кредит қўмитасининг ижобий хулосасидан сўнг, лойиҳани молиялаштириш учун Қишлоқ хўжалиги корхоналарини таркибий қайта тузиш Агентлигига тегишли ҳужжатлар тўпламини киритади.
  4.         Агентлик тижорат банклари томонидан киритилган ҳужжатлар тўпламини Жаҳон банки талабларига мувофиқлигини ўрганиб, Жаҳон банкига келишиш учун киритади.
  5.         Кредит ҳужжатлари тўплами бўйича Халқаро молия ташкилотининг ижобий қарори олингандан сўнг Агентлик тижорат банкининг махсус ҳисоб рақамига лойиҳани молиялаштириш учун талаб этилган суммани ўтказиб беради.

 

Кредит маблағларини расмийлаштириш учун қуйидаги ҳужжатлар тижорат банкларига тақдим этилади:

-        Кредит олиш тўғрисида ариза;

-        Корхона таъсис ҳужжатлари ва гувоҳномаси (нусхаси);

-        Охирги йил учун корхонанинг бухгалтерия баланси (нусхаси);

-        Товар, хизматлар, техника ва технологиялар етказиб берувчилардан олинган камида 3 та тижорат таклифи;

-        Товар, хизматлар, техника ва технологияларни харид қилиш бўйича имзоланган контракт (нусхаси);

-        Лойиҳанинг экологик экспертиза хулосаси (Ҳудудий табиатни муҳофаза қилиш бошқармалари) (нусхаси);

-        Лойиҳанинг бизнес-режаси ёки техник иқтисодий асосламаси;

-        Гаров таъминоти бўйича тегишли ҳужжатлар (кредит суммасининг 125%дан кам бўлмаган ҳолда);

 

Қишлоқ хўжалиги соҳасида Халқаро молия ташкилотларининг кредит маблағлари ҳисобидан амалга ошириладиган лойиҳалар тўғрисида МАЪЛУМОТ

Лойиҳа номи

“Сутчилик тармоғида қўшилган қиймат занжирини ривожлантириш” лойиҳаси

“Орол денгизи минтақасида иқлим ўзгаришга мослашиш ва оқибатларини юмшатиш” лойиҳаси

“Ўзбекистон Республикасида чорвачилик тармоғини ривожлантириш” лойиҳаси

“Ўзбекистон Республикасида

мева-сабзавотчилик тармоғини ривожлантириш” лойиҳаси **

 

“Мева-сабзавотчилик тармоғида қўшилган қиймат занжирини ривожлантириш” лойиҳаси **

 

 

 

1

2

3

4

5

 

  1.        

Халқаро молия ташкилоти

Халқаро қишлоқ хўжалиги тараққиёти жамғармаси

Жаҳон банки

Жаҳон банки

Жаҳон банки

Осиё тараққиёт банки

 

  1.        

Умумий кредит қиймати

24 млн. АҚШ доллари

14 млн. АҚШ доллари

150 млн. АҚШ доллари

500 млн. АҚШ доллари

198 млн. АҚШ доллари

 

  1.        

Лойиҳа ҳудудлари

Жиззах ва Қашқадарё вилоятлари

Қорақалпоғистон, Бухоро, Навоий ва Хоразм

Қорақалпоғистон Республикаси ва барча вилоятлар

 

  1.        

Молиялаштириладиган инвестиция турлари

Сут йўналишида қорамолчилик, қайта ишлаш ускуналари, қ/х техникалари, ветеринария хизматлари

Мева-сабзавотчилик, чорвачилик, паррандачилик, асаларичилик, сутни қайта ишлаш, қуёнчилик ва бошқалар

Чорвачилик, паррандачилик, балиқчилик, қайта ишлаш, қ/х техникалари, ветеринария ва бошқа

Интенсив боғдорчилик, иссиқхона комплекслари, музлаткичли омборхона, қайта ишлаш, тара-қадоқлаш, логистика ва бошқа лойиҳалар

 

  1.        

Бир субъект учун максимал кредит қиймати

250 минг АҚШ доллари

500 минг АҚШ доллари

2,0 млн. АҚШ доллари

4,0 млн. АҚШ доллари

5,0 млн. АҚШ доллари

 

  1.        

Кредитлаш муддати

5 йил

(1 йил имтиёзли давр)

7 йилгача

(3 йилгача имтиёзли давр)

10 йил муддатгача

(3 йилгача имтиёзли давр)

 

  1.        

Фоиз ставкаси

5-5,5 фоиз

5,5-6 фоиз

 

  1.        

Ташаббускорнинг лойиҳадаги улуши

энг камида 20-25 фоиз эквивалентда иш ёки натурал кўринишда

 

  1.        

Тижорат банклари

Халқ банк, Микрокредитбанк ва Қишлоқ қурилиш банк

Ўзсаноатқурилишбанк, Ипотека банк

ваХалқ банк

Асака банк, Халқ банк, Турон банк, Ўзсаноатқурилиш, Кишлок курилиш банк, Ипотека банк, Алока банк Давр банк, Азия Альянс банк

Миллий банк, Асака банк, Халқ банк, Турон банк, Ўзсаноатқурилишбанк, Кишлок курилиш банк,
Ипотека банк, Ипак Йули банк, Алока банк, Азия Альянс банк ва Давр банк

Миллий банк, Асака банк, Халқ банк, Турон банк, Ўзсаноатқурилиш,
Ипак Йули,Ипотека банк

 

  1.    

Қўшимча маълумотлар учун

Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги

Қишлоқ хўжалиги корхоналарини таркибий қайта тузиш агентлиги

Манзил:Тошкент шаҳар, Шайхонтохур тумани, Лабзак кўчаси, 1А-уй

Тел.: 241-30-30, 241-20-02 (вақтинчалик), эл.манзил: info@rra.uz

 

**) Изоҳ. Лойиҳа 2018 йил май ойидан бошланиши режалаштирилган.

Қидирув

Эълон

Публикациялар



Flag Counter

Ишчи гуруҳ | Сайт харитаси | Алоқа | CACAARI | ТошДАУ