Янги адабиётлар

  • Кузги буғдой ва ғўза етиштириш асослари
  • Асаларичиликни ривожлантириш асослари
  • Захарли газандалар
  • Қишлоқ хўжалик ҳайвонларини урчитиш ва кўпайтириш
  • Лимончиликнинг ўзига хос синоатлари

Самарқанд қишлоқ хўжалик институтида 2018 йилнинг 24-25 май кунлари “Аграр ва ўрмон хўжаликлари тармоқларида қўшилган қиймат занжирининг барқарор ривожланиши” мавзусида халқаро илмий-амалий конференция ташкил этилмоқда

Самарқанд қишлоқ хўжалик институти халқаро илмий-амалий анжуман Ахборот хати

“Аграр ва ўрмон хўжаликлари тармоқларида қўшилган қиймат занжирининг барқарор ривожланиши”

 

24-25 май 2018 йил, Самарқанд.

 

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 6 мартдаги 178-Ф-сонли Фармойиши билан тасдиқланган “Республика миқѐсида ўтказиладиган илмий ва илмий-техник анжуманлар режаси”га мувофиқ Самарқанд қишлоқ хўжалик институтида Ўзбекистон Республикаси Ўрмон хўжалиги илмий тадқиқот институти ва Жанубий Кореянинг Кангвон Миллий университетлари билан ҳамкорликда 2018 йилнинг 24-25 май кунлари “Аграр ва ўрмон хўжаликлари тармоқларида қўшилган қиймат занжирининг барқарор ривожланиши” мавзусида халқаро илмий-амалий конференция ташкил этилмоқда.

Конференциянинг мақсади: Ривожланган мамлакатларнинг олий ўқув юртлари ва ишлаб чиқариш ҳамкорлиги доирасидаги тажрибаларидан Ўзбекистон шароитида аграр ва ўрмон хўжалиги тармоғида қўшилган қиймат яратиш имкониятларини ўрганиш, ўзаро тажриба алмашиш ҳамда шу асосда қишлоқ жойларни ривожлантириш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш. Конференциянинг вазифалари:

Конференциянинг илмий йўналишлари:

-   қишлоқ хўжалиги таълимига инновацияларни жорий қилиш муаммолари;

-   қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқариши ва қайта ишлашни такомиллаштириш муаммолари;

-   қишлоқ хўжалиги маҳсулотларига янги бозорларни топиш муаммолари;

-   сифат менежменти ва сертификатлаштириш билан боғлиқ муаммолар;

-     ривожланган мамлакатлар университетларида қишлоқ хўжалиги таълими бўйича ўқув дастурлари;

-   аграр секторни барқарор ривожлантириш муаммолари.

Конференциянинг ишчи тиллари: ўзбек, рус, инглиз

Конференция материаллари мақола ва постер кўринишида қабул қилинади.

Конференция материалларини тайёрлашга талаблар:

Мақолалар учун материаллар 3-5 бет ҳажмда, 1 интервалда, А4 форматли қоғозда, ҳамма томонидан 2 см жой қолдирилиб, компьютернинг Microsoft Word муҳаррирининг Times New Roman 14 ўлчамли шрифтида тайѐрланиши ва ҳамма бетлар тўла бўлиши лозим. Маъруза материалларининг юқори қисмида мавзу бош ҳарфларда ѐзилади, илмий мақола мавзуси юқорисига УДК қўйилиши, бир интервалдан кейин муаллиф(лар)нинг фамилияси-исми- шарифи (исми-шарифи қисқартирилган ҳолда, муаллифлар сони 3 тадан ошмаслиги лозим), иш жойи кичик ҳарфларда тўлиқ кўрсатилади ва яна бир интервалдан сўнг Таб ѐрдамида абзац қўйилиб, сарлавҳа аннотация (резюме, абстраcт) ѐзилади. Бир интервалдан кейин мақоланинг қисқача мазмуни 100-120 сўз ҳажмда курсив ҳарфларда келтирилади (аннотация мақола тайѐрланган тилда ҳамда инглиз тилида берилади). Аннотациядан кейин бир интервал қолдирилиб калит сўзлар берилади (3-6 сўз). Калит сўзлардан кейин асосий текст берилади. Асосий текст қуйидаги қисмлардан иборат бўлади: Кириш (Введение, Introduction), Материаллар ва методлар (Материалы и методы, Materials and Methods), Натижалар ва уларнинг таҳлили (Результаты и обсуждения, Results and Discussion), Хулосалар (Выводы, Conclusions), Фойдаланилган адабиётлар (Использованная литература, References). Ҳар бир  қисм номи текстдан бир интервал ажратилади ва қалин (полужирный) шрифтда ѐзилади.

 Кириш қисмида муаммонинг долзарблиги, ҳозирги кундаги ҳолати, бажарилган ишлар таҳлили берилади ва ишнинг мақсади ифодаланади.

 Материаллар ва методлар қисмида тадқиқотлар ўтказилиш усуллари, қўлланилган материаллар, асбоб-ускуналар, тажрибалар кетма-кетлиги, қайтарилиши, ўтказилиш жойи ва шароити ҳақида маълумот берилади.

 Натижалар ва уларнинг таҳлили қисмида муаллиф(лар) томонидан олинган натижалар ва уларнинг таҳлили берилади.

Илмий мақолаларни ушбу тартибда тайѐрлаш халқаро талаблар билан белгиланган (қаранг www.elsevier.com/locate/still).

Маъруза материаллари конференция мавзусига мос, долзарб ва илмий-амалий аҳамиятга эга бўлиши лозим. Материаллар эксперт хулосаси, 1 нусхадаги қоғоз ва электрон варианти (vcaf_2018@yahoo.com) электрон манзили бўйича билан 2018 йил 5 майгача ташкилий қўмитага тақдим этилади. Барча талабларга жавоб берган шунингдек конференцияда қатнашган ҳамда тегишли шўъбаларда маъруза қилган муаллифларнинг маъруза материаллари тўплам шаклида чоп эттирилади. Эспертизадан ўтмаган, кўрсатилган муддатда тақдим этилмаган материаллар тўпламга киритилмайди ва муаллифларга қайтарилмайди. Power Point дастурида тайѐрланган презентациялар маърузачилар томонидан олиб келинади.

Постерда сарлавҳа, матн, жадваллар, график ва диаграммалар каби кўргазмали материаллар бўлиши мақсадга мувофиқдир. Постерлар шўбаси материаллари икки шаклда: профессор-ўқитувчилар, тадқиқотчилар учун (A0-форматда) ва талабалар учун (А1-форматда) алоҳида ташкил этилади.

Мақолалар тўплами учун нашр харажатлари мақола муаллифлари ҳисобидан амалга оширилади (жами 60 000 сўм).

Постерни чоп эттириш харажатлари 50 000 сўмни ташкил этади.

Конференцияда иштирок этишга талабгорлар ўзлари ҳақидаги маълумотларни конференция электрон манзилига (vcaf_2018@yahoo.com) ѐки ташкилий қўмитага 2018 йил 15 майга қадар тақдим этишлари лозим.

 Қўшимча маълумотлар учун манзил: 140103, Самарқанд шаҳри, Мирзо Улуғбек 77, СамҚХИ бош биноси, 3-қават, 133-хона, Халқаро алоқалар бўлими (Ҳ.Пардаев); Тел./Факс:(8366) 234-19-33, е-mail: vcaf_2018@yahoo.com Эълонлар ва бошқа қўшимча маълумотлар СамҚХИнинг сайти (www.samqxi.uz)да эълон қилинади

 

Ташкилий қўмита

Қидирув

Эълон

Публикациялар



Flag Counter

Ишчи гуруҳ | Сайт харитаси | Алоқа | CACAARI | ТошДАУ