Янги адабиётлар

  • Кузги буғдой ва ғўза етиштириш асослари
  • Асаларичиликни ривожлантириш асослари
  • Захарли газандалар
  • Қишлоқ хўжалик ҳайвонларини урчитиш ва кўпайтириш
  • Лимончиликнинг ўзига хос синоатлари

Сабзавот, полиз экинлари ва картошкачилик илмий-тадқиқот институтида 2018 йил 1-июнь куни “Cабзавотчилик, полизчилик ва картошкачилик ҳолати, муаммолари ва ривожлантириш истиқболлари” мавзусида Халқаро илмий-амалий анжуман ўтказилади

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 6 март “Ўзбекистон Республикасида 2018 йилда халқаро ва республика миқёсидаги илмий ва илмий-техникавий анжуманларни ўтказиш тўғрисида” 178-Ф-сон Фармойишига кўра Сабзавот, полиз экинлари ва картошкачилик илмий-тадқиқот институтида 2018 йил 1-июнь куни “Cабзавотчилик, полизчилик ва картошкачилик ҳолати, муаммолари ва ривожлантириш истиқболлари”  мавзусида Халқаро илмий-амалий анжуман ўтказилади.

Анжуманга Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Инновацион ривожланиш вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Фанлар Академияси, Ўзбекистон Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши,Давлат нав синаш комиссияси, Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги илмий-ишлаб чиқариш маркази ва вилоят бўлимлари, олий таълим ва илмий-тадқиқот муассасалари профессор-ўқитувчилари, тадқиқотчилари, иқтидор-ли талабалар таклиф этилади.

Халқаро илмий-амалий анжуманнинг асосий ўба) йўналишлари:

 Мақолани расмийлаштириш  қоидалари

МақолаларWORD дастури Times New Roman ёзувида А4 қоғоз форматида 1,5 интервалда 4 бетгача, 14  шрифтда: юқори ва паст қисми 2,0 см, чапдан 3,0 см, ўнгдан 1,5 см, саҳифаларга рақам қўймасдан тайёрланиши талаб этилади. Чап бурчакда УЎТ интервалсиз, 1 интервал ташлаб катта ҳарфлар билан маъруза матни, 1,5 интервал ташлаб босма ҳарфлар билан муаллифларнинг исми шарифи, яна 1,5 интервалдан сўнг ташкилот, шаҳар номи келтирилади. Пастдан 1,5 интервал ташлаб янги қатордан 1,27 см стандарт абзацдан матн ёзилади.

Муаллиф томонидан топширилган мақолалар қайта редакция қилинмайди ва оригинал ҳисобланади.

Юқоридаги талабларга жавоб бермайдиган мақолалар конференция тўпламига киритилмайди ва муаллифга қайтариб берилмайди.

Тегишли йўналишлар бўйича тайёрланган илмий мақолаларни 2018 йил 10 майига электрон почта орқали юборилиши ёки 2 нусҳада ёзма ва электрон кўринишда топширилиши сўралади.

Мақолалар ўзбек ва рус тилларида ёзилиши мумкин.

Мақолалар М.Файзиев ва  И.Турсунметовалар томонидан қабул қилинади (тел.:226-85-03, e-mail: sabpkiti@agro.uz).

 

 

Қидирув

Эълон

Публикациялар



Flag Counter

Ишчи гуруҳ | Сайт харитаси | Алоқа | CACAARI | ТошДАУ