Янги адабиётлар

  • Кузги буғдой ва ғўза етиштириш асослари
  • Асаларичиликни ривожлантириш асослари
  • Захарли газандалар
  • Қишлоқ хўжалик ҳайвонларини урчитиш ва кўпайтириш
  • Лимончиликнинг ўзига хос синоатлари

Тошкент давлат аграр университетида 2018 йилнинг 24 ноябрь куни «Балиқчилик тармоғини ривожлантиришнинг меъёрий-ҳуқуқий, ташкилий-иқтисодий, ахборот-таҳлил ва молия-кредит механизмларини такомиллаштириш» мавзусидаги илмий-амалий анжуман ўтказилади

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ ВА ЎРТА МАХСУС ТАЪЛИМ ВАЗИРЛИГИ

 ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ҚИШЛОҚ ХЎЖАЛИГИ ВАЗИРЛИГИ

 ЎЗБЕКИСТОН ФЕРМЕРЛАР, ДЕҲҚОН ХЎЖАЛИКЛАРИ ВА ТОМОРҚА ЕР ЭГАЛАРИ КЕНГАШИ

 «ЎЗБЕКБАЛИҚСАНОАТ» УЮШМАСИ

 «ИПОТЕКА-БАНК» АКЦИЯДОРЛИК ТИЖОРАТ ИПОТЕКА БАНКИ

 ТОШКЕНТ ДАВЛАТ АГРАР УНИВЕРСИТЕТИ

 

«БАЛИҚЧИЛИК ТАРМОҒИНИ РИВОЖЛАНТИРИШНИНГ МЕЪЁРИЙ - ҲУҚУҚИЙ, ТАШКИЛИЙ-ИҚТИСОДИЙ, АХБОРОТ-ТАҲЛИЛ ВА МОЛИЯ-КРЕДИТ МЕХАНИЗМЛАРИНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ»

Республика илмий-амалий анжумани

АХБОРОТ ХАТИ

 24 ноябрь 2018 йил, Тошкент

 Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 6-март 178-Ф-сонли Фармойиши билан тасдиқланган «2018 йилда республика миқёсида ўтказиладиган илмий ва илмий-техникавий анжуманлар режаси»га мувофиқ Тошкент давлат аграр университетида 2018 йилнинг 

24 ноябрь куни «Балиқчилик тармоғини ривожлантиришнинг меъёрий-ҳуқуқий, ташкилий-иқтисодий, ахборот-таҳлил ва молия-кредит механизмларини такомиллаштириш» мавзусидаги илмий-амалий анжумани ташкил этилмоқда.

Анжуманнинг мақсади: Балиқчилик тармоғини ривожлантиришнинг меъёрий- ҳуқуқий, ташкилий-иқтисодий ва ахборот-таҳлил таъминоти ҳамда молия-кредит механизмларини такомиллаштириш бўйича илмий таклифлар ва амалий тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.

Анжуманга Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ вазирлиги, Ўзбекистон фермерлар, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари  Кенгаши, «Ўзбекбалиқсаноат» уюшмаси, Балиқчилик илмий тадқиқот институти, ҳудудий «Балиқсаноат» МЧЖлар, балиқчилик хўжаликлари раҳбарлари ва мутахассислари, профессор-ўқитувчилар, таянч докторантлар ва докторантлар, мустақил изланувчилар, амалиётчи мутахассислар, талаба ва магистрантлар таклиф қилинади.

Илмий маъруза тезислари конференция мавзусига мос келиши лозим.

 Анжуман йўналишлари:

1-Шуъба. «Балиқчилик тармоғи корхоналари фаолиятининг меъёрий-ҳуқуқий ва ташкилий-иқтисодий асосларини такомиллаштириш»

2-Шуъба. «Балиқчилик тармоғи корхоналарида бухгалтерия ҳисоби, ҳисобот, молиялаштириш ва таҳлил тизимини ривожлантириш»

3-Шуъба. «Балиқчилик тармоғида маркетинг ва логистика хизматини ривожлантиришнинг долзарб масалалари»

4-Шуъба. «Балиқчилик тармоғини инновацион ривожлантириш: аквакультура, ихтиология, селекция-наслчилик, озиқлантириш, овлаш ва б.»

Анжуман ишчи тиллари: ўзбек, рус ва инглиз.

Анжуман материалларига қўйиладиган талаблар: материаллар 3-4 бет ҳажмда,
1 интервалда, А4 форматли қоғозда, чап томондан 3 см, ўнг томондан 1,5 см, юқори ва пастдан
2 см жой қолдирилиб, компьютернинг Microsoft Word муҳаррирининг Times New Roman
14 ўлчамли шрифтида тайёрланиши ва ҳамма бетлар тўлиқ бўлиши лозим.

Маъруза материалларининг юқори қисми чап томонда УЎТ (универсал ўнли тизим яъни УДК) қўйилади ва кейинги қаторда мавзу бош ҳарфларда ёзилади, бир интервалдан кейин ўнг томондан муаллиф(лар)нинг фамилияси-исми-шарифи (исми-шарифи қисқартирилган ҳолда), иш жойи кичик ҳарфларда тўлиқ кўрсатилади ва яна бир интервалдан сўнг Tab ёрдамида абзац қўйилиб, сарлавҳа - аннотация (резюме) ёзилади. Бир интервалдан кейин мақоланинг қисқача мазмуни 100-120 та сўз ҳажмда курсив ҳарфларда келтирилади (аннотация дастлаб мақола тайёрланган тилда берилади. Мақола матни тугагандан сўнг қолган 2 тилда мавзу номи ва аннотацияси ёзилади).

Аннотациядан кейин бир интервал қолдирилиб калит сўзлар берилади (6-10 та сўз).

Калит сўзлардан кейин асосий матн берилади. Асосий матн қуйидаги қисмлардан иборат бўлади: кириш (введение), услублар ва материаллар (методы и материалы), натижалар ва уларнинг таҳлили (результаты и обсуждения), хулоса, таклиф ва тавсиялар (выводы, рекомендации), фойдаланилган адабиётлар (использованная литература). Ҳар бир қисм номи матндан бир интервал ажратилади ва қалин (полужирный) шрифтда ёзилади.

Кириш қисмида мавзу (муаммо)нинг долзарблиги, ҳозирги ҳолати, ишнинг мақсади ифодаланади.

Услублар ва материалларқисмида тадқиқотлар ўтказилиш усуллари, қўлланилган материаллар ҳақида маълумот берилади.

Тадқиқот натижалариқисмида бажарилган ишлар таҳлили ва натижалари ҳақида маълумотлартахлил қилинади.

Хулоса, таклиф ва тавсиялар қисмида муаллиф(лар) томонидан қилинган аниқ хулосаси ва тавсиялар баён қилинади.

Фойдаланилган адабиётларқисмида материаларда фойдаланилган ҳамда энг кўпи билан 5 тагача асосий манбалар келтирилиши зарур.

 Бошқа талаблар:

  1.          Материаллар электрон шаклда топширилиши шарт.
  2.          Электрон вариантдаги файлнинг номи бош муаллифнинг фамилияси ва шўъба рақамидан иборат бўлиши керак. Масалан: 2 шўъба-У.Акромов.rtf. деб номланиши ҳамдафайл RTF форматида сақланиши лозим.
  3.          Ташкилий қўмитага шахсан келиб топшириш имконияти бўлмаса, материалларни konf2017@umail.uz электрон манзили орқали юборилиши мумкин.
  4.          Ҳар бир мақола учун ташкилий бадал: бепул
  5.          Анжуманга материаллар 2018 йилнинг 10 ноябргача қабул қилинади.

Қўшимча маълумотлар учун манзил: 100140 Тошкент вилояти, Қибрай тумани, Университет кўчаси 2, ТДАУ Қишлоқ хўжалигида менежмент факультети биноси, 6-қават, 609-хона, Қишлоқ хўжалигида бухгалтерия ҳисоби ва аудит кафедраси. Электрон почта: konf2017@umail.uz орқали жўнатиш мумкин.

Қўшимча маълумотлар учун: Бахтиёр Менгликулов (+99894) 662-19-10, Азизбек Вафоев (+99890) 346-63-46 га мурожаат этиш мумкин.

Эълонлар ва бошқа қўшимча маълумотлар www.konferensiya.uz сайтида эълон қилинади.

 ЭСЛАТМА: Тақдимотда слайдлар сони кўпи билан 13-15 тагача бўлиши керак. Тақдим этилган мақолалар ва шахсан тақдимотлар билан фаол иштирок этган муаллифлар орасидан турли номинациялар бўйича энг намуналилари танлаб олинади. Ғолиб бўлган мақола муаллифлари фахрий ёрлиқ ва эсталик учун совғалар билан рағбатлантирилади.

Анжуманда ўз тақдимоти билан қатнашувчи иштирокчилар қуйидаги шакл бўйича ўзлари тўғрисида маълумот бериши зарур.

«Балиқчилик тармоғини ривожлантиришнинг меъёрий-ҳуқуқий, ташкилий-иқтисодий, ахборот-таҳлил ва молия-кредит механизмларини такомиллаштириш» Республика илмий-амалий анжумани иштирокчиси ҳақида маълумотлар:

Муаллифнинг Ф.И.Ш.

 

Илмий даражаси, унвони

 

Лавозими

 

Ташкилот номи

 

Тел:

 

E-mail

 

Маъруза тури (ялпи мажлисда, шуъба йиғилишида)

 

Шуъба йўналиши

 

Маъруза мавзуси:

 

Ҳаммуаллифлар Ф.И.Ш.

 

 

Анжуманга топширилаётган материаллар юқорида кўрсатилган талабларга жавоб бермаса, таҳрир ҳайъати уларни чоп этмаслик ҳуқуқига эга.

ТАШКИЛИЙ ҚЎМИТА

 

МАҚОЛАНИ РАСМИЙЛАШТИРИШ УЧУН НАМУНА

 

УЎТ: 634.635.514.75.

 

ҚОРАҚАЛПОҒИСТОНДА МЕВА, САБЗАВОТ, ПОЛИЗ ВА КАРТОШКА ЕТИШТИРИШГА ОИД МАСАЛАЛАР

 

М.Ю.Ибрагимов, Е.Ш.Торениязов,

Тошкент давлат аграр университети Нукус филиали.

 

Қорақалпоғистон шароитида мавжуд мева дарахтларидан, сабзавот, полиз ва картошка ўсимликларидан олинадиган ҳосилни кўпайтиришда таъсир этаётган салбий омиллар аниқланган. Бугунги кунгача экилиб ҳосил олинаётган экинларнинг ҳосилдорлигини ошириш бўйича таклифлар берилган. Ушбу агробиоценозда пайдо бўладиган зараркунандалар турлари, биоэкологик ривожланиш ҳолати, айрим турларининг далада пайдо бўлиш ва катта майдонларга тарқалиб зарар келтириш сабаблари ўрганилган. Ҳар йили далада учрайдиган зарарли турларининг ривожланиш динамикаси ва келтирадиган зарари асосида уларга қарши қўллаш натижасида катта самарадорликка эришиш мумкин бўлган тавсия берилган. Қарши кураш усулларини қўллангандаги ўсимликлар ва ташқи муҳитга салбий таъсир этмай-диган ҳолатда кимёвий воситаларни ишлатиш вақти ва меъёрларининг илмий асосланган усуллари кўрсатилган.

Калит сўзлар: Мева дарахтлари, омиллар, агротехник тадбирлар, зараркунандалар, биологик кураш, препаратлар, саморадорлик, ҳосил.

 

Кириш. Жанубий Орол бўйи минтақасида вужудга келган кескин салбий экологик (чўлланиш жараёни, тупроқ шўрланиши, ҳаво ҳароратининг кўтарилиши, сув танқислиги) вазиятлар натижасида ҳудудларнинг суғориб экиладиган экин майдонларининг тупроқ ҳосилдорлигининг пасайиши (ўртача 41,3 балл бонитет) сабабли қишлоқ хўжалиги, шу жумладан, мева, сабзавот, картошка ва полиз экинларидан олинадиган ҳосилдорлик миқдори камайиб бормоқда (пахта 17-21 ц/га, буғдой 35-40 ц/га, картошка 50-70 ц/га ва ҳоказо). Шу сабабдан минтақа шароитида мева, сабзавот ва узум маҳсулотларини етиштиришда, соҳада фан ва илғор ишлаб чиқаришга асосланган ташкилий ва агротехник усуллардан фойдаланиш долзарб ҳисобланади.

Услублар ва материаллар. Қорақалпоғистон шароитида экилаётган мева, сабзавот, полиз ва картошка ўсимликлари турлари, таъсир этадиган омиллар аниқланган ва таҳлиллар ишланган. Далада учрайдиган зараркунандалар, уларнинг биологик ривожланиш динамикаси, келтирадиган зарари, ўтказиладиган кураш тадбирларини олиб боришнинг илмий асосларини ўрганиш учун махсус Ш.Т.Хўжаев [3] услублари асосида олиб борилди. Ўтказилган тадқиқотлар намуналарини танлаш, вариантларни жойлаштириш, рендомизирован усулда олиб борилиб, олинган маълумотларнинг статистик таҳлили Б.Д.Доспехов [2] услуби ёрдамида амалга оширилди.

Тадқиқот натижалари. Кузатишлар натижаси шуни тақозо этадики, мауммонинг асосий сабаби туман ва туманлараро мева ва ток кўчатлари, сабзавот, полиз ва картошканинг навли уруғларини етиштириш билан шуғулланадиган уруғчилик хўжаликларини ташкил этиш ва меваларнинг паст ва пакана бўйли нав-ларини етиштирадиган питомникларини ишлатиш, сабзавотларнинг гетерозисли дурагай шаклларига эътибор қаратишнинг суст олиб борилиши.

Хулоса, таклиф ва тавсиялар. Бу борадаги ўтказилаётган тадқиқодлар натижасида ҳудуд шароитида мева, сабзавот ва узум етиштиришда қуйидаги хулосаларга келиб, ишлаб чиқаришга тавсиялар берилди.

Мева, сабзавот, полиз ва картошканинг ҳудуд шароитига мослаштирилган навли уруғларини етиштирадиган хўжаликларини ташкил этиш; ҳудуд тупроқ ва иқлим шароитларига мос бўлган мева ва сабзавот турларини ва навларини танлаб экиш; замонавий интенсив боғлар барпо этишда тупроқларнинг мелиоратив ҳолатига катта эътибор қаратиш, ер ости сувлари паст жойлашган майдонларга экиш; мева ва сабзавот маҳсулотларини сақлашнинг замонавий услубларидан фойдаланиш; энг замонавий технологияларни қўллаш туфайли мева, сабзавот, картошка ва полиз маҳсулотларини қайта ишлаш ва тоза ҳолида экспорт қилишга эътибор қаратиш.

 

Фойдаланилган адабиётлар:

1. Гар К.А. Методы испытания токсичности и эффективности инсектицидов. Сельскохозяйственная литература, журналы и плакаты. – М.: Колос, 1963. – С. 222-226.

2. Доспехов Б.Д. Методика полевых опыта (4-ое изд.). – М.: Колос, 1986. - 415 с.

 

ВОПРОСЫ КАСАЮЩИЕСЯ ВЫРАЩИВАНИЯ ПЛОДОВЫХДЕРЕВЬЕВ, ОВОЩЕ-БАХЧЕВЫХ КУЛЬТУР И КАРТОШКИ В КАРАКАЛПАКИСТАНЕ

 

М.Ю.Ибрагимов, Е.Ш.Торениязов

 

Установлены отрицательные факторы, влияющие на повышение урожайности плодовых деревьев, овоще -бахчевых культур и картошки в условиях Каракалпакстана. Даны рекомендации по повышению урожайности культур, высеваемых на сегодняшний день. Изучены виды вредителей, появляющихся в данном агробиоценозе, состояние биоэкологического развития, причины возникновения и распространения в больших масштабах, вредоносности некоторых видов на полях. Дана рекомендация, позволяющая достижение большой эффективности на основе изучения динамики развития и вредоносности видов вредителей, встречающихся ежегодно на полях.

При использовании методов борьбы указаны научно обоснованные методы временного и нормированного использования, отрицательно не влияющие на растения и окружающую среду.

 

ISSUES RELATED TO FRUIT, VEGETABLES, MELON-GROWING AND POTATOCULTIVATION IN KARAKALPAKSTAN

 

M.Ibragimov, E.Toreniyazov

 

Negative factors, influenced on increasing yields of available fruit trees, vegetables, watermelons, melons, gourds, and potatoes have been established in condition of Karakalpakistan. Recommendations have been given on increasing yields of sown plants. The types of pests appeared in the agro biocenes, conditions ofbiological development, reasons of appearance of their some types in fields, their distribution to a large area, and damage has been learned. Recommendation has been given which may effect in the cases of application against them on the basis of their development dynamics of their yearly appeared types and their damage. The method of scientific based date and measures have been specified which are non damage to plants and environment in the cases of application against these pests.

 

Қидирув

Эълон

Публикациялар



Flag Counter

Ишчи гуруҳ | Сайт харитаси | Алоқа | CACAARI | ТошДАУ