Янги адабиётлар

  • Кузги буғдой ва ғўза етиштириш асослари
  • Асаларичиликни ривожлантириш асослари
  • Захарли газандалар
  • Қишлоқ хўжалик ҳайвонларини урчитиш ва кўпайтириш
  • Лимончиликнинг ўзига хос синоатлари

БМТнинг Ўзбекистонни Оролбўйи ҳудуди учун Инсон хавфсизлиги бўйича кўп томонлама шериклик траст жамғармаси (ИХКТЖ) аризаларни дастлабки қабул қилиш бошланганини мамнуният билан эълон қилади.

БМТнинг Ўзбекистонни Оролбўйи ҳудуди учун Инсон хавфсизлиги бўйича кўп томонлама шериклик траст жамғармаси (ИХКТЖ) аризаларни дастлабки қабул қилиш бошланганини мамнуният билан эълон қилади.

ИХКТЖ ҳақида қисқача маълумот

БМТнинг Ўзбекистонни Оролбўйи ҳудуди учун Инсон хавфсизлиги бўйича кўп томонлама шериклик траст жамғармаси фаолияти 2018 йилнинг 27 ноябр куни БМТ Бош Ассамблеясининг 73- сессиясида расмий равишда бошланган эди. ИХКТЖ мажмуавий чора-тадбирларни амалга ошириш учун халқаро ҳамкорликни ривожлантириш ва донор ҳамжамияти ресурсларини жалб қилишнинг ягона ноёб платформаси бўлиб қолади ва ҳукуматнинг инсон хавфсизлиги концепциясига асосланган ёндашуви асосида Орол фожиасини ҳал қилиш бўйича Оролбўйи минтақасида олиб бораётган саъй- ҳаракатларини тўлдиради.

Аризаларни биринчи қабул қилиш доирасидаги устувор йўналишлар

ИХКТЖ раҳбарият қўмитасини 2019 йилнинг 24 январ кунидаги қарорига мувофиқ,  ИХКТЖнинг дастурий стратегиясининг қуйидаги учта йўналиши аризаларни дастлабки қабул қилиш учун устувор йўналишлар сифатида танлаб олинди:

1)     Экологик хавфсизликни таъминлаш (шу жумладан, ўрмонлаштириш);

2)     Соғлиқни сақлаш соҳасида хавфсизликни таъминлаш; ҳамда

3)     Ижтимоий хавфсизликни таъминлаш (шу жумладан, асосий коммунал хизматлардан, ижтимоий ҳимоя, сув таъминоти, санитария ва таълим соҳаларидан фойдалана олиш имконияти).

Қайси ташкилотлар ариза бериш ҳуқуқига эга?

БМТнинг иштирок этувчи ташкилотлари (БМТТД, ЮНФПА, ЮНИСЕФ, ЮНЕСКО, БМТ ЖҚКБ каби БМТнинг Операциялар бошқармалари) ариза бериш ҳуқуқига эга. Миллий ва халқаро ҳамкорларга (масалан, ҳукумат муассасалари, ҳокимиятнинг маҳаллий органлари, халқаро нодавлат ташкилотлари, нодавлат ташкилотлари, илмий доиралар ва бошқаларга) БМТнинг Операциялар бошқармаси билан ҳамкорликда ишлаб чиқиладиган ва унга тақдим этиладиган аризаларни киритиш таклиф этилади. 

Аризалар танловнинг қуйидаги тамойиллари ва мезонлари бўйича баҳоланади:

Одамларнинг эҳтиёжлари, имкониятлари ва уларга таҳдидларни, ҳамда ҳудуд учун хатарларни баҳолашга асосланади.

Оролбўйи ҳудуди шароитларини инобарга олган ҳолда ва мақсадли ҳамжамиятлардаги вазиятлар ҳақидаги билимлар асосида ишлаб чиқилган.

ИХКТЖнинг ўзгаришлар назариясига асосланади ва ундан алоҳида тарзда ишлаб чиқилмаслиги керак.

Технологиялар ва янги ёндашувларни тақдим этиш ва амалда намоён этиш.

 Аризаларни танлаб олиш мезонлари.

ИХКТЖ аризаларни қуйидаги муҳим мезонлар асосида баҳолайди:

 Аризалар 2019 йилнинг 29 март кунидан то 2019 йилнинг 29 апрел кунигача қабул қилинади. (Тошкент вақти билан 18:00гача).

Аризанинг тўлдирилган шакллари қуйидаги электрон манзилга юборилиши лозим (zarif.jumaev@one.un.org) ИХКТЖнинг Техник котибиятига.

Ариза формасининг андазасини қуйидаги ҳаволада кўчириб олиш мумкин (ссылка).

Қидирув

Эълон

Публикациялар



Flag Counter

Ишчи гуруҳ | Сайт харитаси | Алоқа | CACAARI | ТошДАУ