Янги адабиётлар

Тошкент давлат аграр университети Термиз филиалида 2020 йил 15 май куни “Ўзбекистон жанубида қишлоқ хўжалигини ривожлантиришнинг истиқболлари” мавзусида Республика миқёсидаги илмий анжуман бўлиб ўтади

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ҚИШЛОҚ ХЎЖАЛИГИ ВАЗИРЛИГИ 

ТОШКЕНТ ДАВЛАТ АГРАР УНИВЕРСИТЕТИ ТЕРМИЗ ФИЛИАЛИ

                                                      

АХБОРОТ ХАТИ

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 7 февралдаги 56-Ф-сонли Фармойиши 2-иловасига мувофиқ Тошкент давлат аграр университети Термиз филиалида  2020 йил  15 май куниЎзбекистон жанубида қишлоқ хўжалигини ривожлантиришнинг истиқболларимавзусида Республика миқёсидаги илмий анжуман бўлиб ўтади. Илмий анжуманга барча олий ўқув юртлари  ва илмий-тадқиқот институтларидан олимлар, илмий ходимлар, докторантлар, магистрлар ва барча қизиқувчилар таклиф этилади.

Конференция қуйидаги шўъбаларда иш олиб боради:

 1-шўъба: Тупроқ унумдорлигини сақлаш ва экинлар ҳосилдорлигини оширишнинг долзарб масалалари.

2-шўъба:Ўсимликларни ҳимоя қилиш тизимини такомиллаштиришда инновацион технологияларни жорий этиш.

3-шўъба:Қишлоқ хўжалиги экинлари селекцияси,уруғчилиги ва етиштириш агротехнологияларини такомиллаштириш йўллари. 

4-шўъба: Қишлоқ хўжалик маҳсулотларини сақлаш ва қайта ишлашда замонавий технологияларни қўллаш.

5-шўъба: Қишлоқ хўжалигида ишлаб чиқариш жараёнларини механизациялаштириш ва автоматлаштиришнинг инновацион ечимлари.

6-шўъба: Ўсимликшунослик ва  ўрмон хўжалигида инновацион технологиялар, доривор ўсимликлар биологияси, агротехнологияси ва уларни етиштиришнинг инновацион усуллари.

7-шўъба: Ветеринария медицинаси, чорвачилик, балиқчилик, асаларичилик ва ипакчилик йўналишларини инновацион ривожлантиришнинг илмий асослари.

8-шўъба: Қишлоқ хўжалигида рақамли иқтисодиётни ривожлантириш ва тармоқда иқтисодий муносабатларни янада такомиллаштириш имкониятлари.

 Тақдим этилаётган тезисларни расмийлаштириш тартиби:

Материаллар ўзбек, рус ва инглиз тилларида тақдим этилиши мумкин. Материаллар юқоридаги шуъбалардан бирига мос келиши шарт ва уларда келтирилган ғоялар, далиллар ва рақамларга муаллифлар жавобгардир.

Анжуманни ташкил этиш ва ва материалларни чоп эттириш учун ҳар бир саҳифасига  15000 (ўн беш минг) сўм бадал пули тўланади.

Муаллифлар бадал пулини материалларни топшириш ва рўйхатга олиш вақтида Махмадиёров Ботирнинг  (тел.:+998-99 389-56-29) пластик картасига (Humo – 9860 0401 1681 3490) Payme ёки Click воситалари орқали ўтказиб берадилар ёки нақд пул кўринишида ҳам амалга оширишлари мумкин.

Матераилларни 2020 йил 1 майгача электрон шаклда +99899-389-56-29 рақамидаги  Телеграмм манзилига ёки botir.maxmadiyorov77@mail.ru электрон манзилига юбориш мумкин.

Ташкилий қўмитага келиб тушган илмий материаллар конференция мавзусига, долзарблигига мос равишда таҳлил этилиб танланади ва конференция талабларига жавоб берадиган тезислар илмий материаллар тўплами шаклида чоп этилади. Ташкилий қўмита белгиланган расмийлаштириш талабларига мос келмаган материалларни чоп этишни рад этиш ҳуқуқига эга. Белгиланган талабларга жавоб бермайдиган ва кўрсатилган муддатда тақдим этилмаган материаллар тўпламга киритилмайди ва муаллифларга қайтарилмайди.

Ташкилий қўмита манзили: Сурхондарё вилояти Термиз тумани “Янгиобод” маҳалласи, Тошкент давлат аграр университети Термиз филиали бош биноси, 3-қават 307-хона.

Телефонлар: Б.Махмадиёров (99) 389-56-29

 

Илова

 

Муаллифнинг Ф.И.Ш.:

                                     

Илмий даражаси, унвони:

 

Ташкилот номи:

 

Лавозими:

 

Телефон рақами:

 

Электрон почта манзили:

 

Тезис номланиши:

 

Шўъба йўналиши:

 

Сана:

 

 

 

 

Изоҳ: Муаллифлар мақола сўнгида ушбу жадвалдаги маълумотларни тақдим этиши сўралади.

 

 

 

 

 

 

Қидирув

Эълон

Публикациялар



Flag Counter

Ишчи гуруҳ | Сайт харитаси | Алоқа | CACAARI | ТошДАУ