Янги адабиётлар

2022 йил 21-22 ноябр кунлари Тошкент давлат аграр университетида “Қишлоқ хўжалик ишлаб чиқаришини илм-фан билан интеграциялаш ва таълимни инновацион ривожлантириш масалалари: муаммо ва ечимлар” мавзусидаги халқаро илмий-техник конференция ўтказилади

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИИННОВАЦИОН РИВОЖЛАНИШ ВАЗИРЛИГИ

 ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ ВА ЎРТА МАХСУС ТАЪЛИМ ВАЗИРЛИГИ

 ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ҚИШЛОҚ ХЎЖАЛИГИ ВАЗИРЛИГИ

 ТОШКЕНТ ДАВЛАТ АГРАР УНИВЕРСИТЕТИДА ЎТКАЗИЛАДИГАН

 ХАЛҚАРО ИЛМИЙ-ТЕХНИК КОНФЕРЕНЦИЯ

 АХБОРОТ ХАТИ

Тошкент давлат аграр университетида  Қишлоқ хўжалик ишлаб чиқаришини илм-фан билан интеграциялаш ва таълимни инновацион ривожлантириш масалалари: муаммо ва ечимлар” мавзусидаги халқаро илмий-техник конференция ўтказилишини маълум қиламиз.

Конференция 2022 йил 21-22 ноябр кунлари онлайн ва офлайн режимида ўтказилади.

Конференцияда қуйидаги шўъбалар иш олиб боради:

1-шўъба: Кадрлар тайёрлашда таълимни инновацион ривожлантириш хусусиятлари.

2-шўъба: Қишлоқ хўжалигида ишлаб чиқариш билан илм фанни интеграциялаш масалалари.

3-шўъба: Агросаноат секторида рақамли иқтисодиётни ташкил этиш масалалари.

4-шўъба: Қишлоқ хўжалик экинлари селекцияси ва уруғчилигининг ривожланиши ҳамда янги навлар яратишнинг назарий ва амалий асослари;

5-шўъба: Жаҳон бозори талаблари асосида қишлоқ хўжалик маҳсулотларини сақлаш ва қайта ишлаш, сертификатлаш ҳамда стандартлаштириш ва озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлашнинг илмий асослари.

6-шўъба: Ижтимоий-гуманитар, табиийпедагогика ва психология ҳамда хорижий тиллари бўйича таълим беришни янада такомиллаштириш.

7-шўъба: Агросаноат мажмуида иқтисодиёт ва бошқарув молия, бухгалтерия ҳисоби ва аудит

8-шўъба: Хотин-қизлар ва ёшларга агробизнес соҳасида ўз бизнесини бошлаш учун зарурий билим ва малака бериш масалалари.

Конференция материалларини расмийлаштиришга қўйиладиган талаблар:

Мақола ва тезис материалларини ўзбек (лотин алифбосида), рус, инглиз тилларида тақдим этилишингиз мумкин.

Конференцияда иштирок этиш учун муаллифлар 2022 йил 5 ноябр кунига кадар (Сарвар Нормуродов) электрон почтаси   s.n.normurodov@bk.ru  ҳамда +998.93.051-08-80 телефон рақамдаги  @NSN0880 телеграм манзили орқали мақолаларни юборишингиз мумкин.

Конференцияда иштирок этиш учун тезис матнлари 5-8 бет ҳажмда, А-4 бичимли қоғозда, 14 кегел катталигида, 1,5 интервалда, юқоридан ва пастдан 2 см, чапдан 3 см, ўнгдан 1,5 см жой қолдириб, Times New Roman шрифтида расмийлаштирилиши лозим. Файл муаллифларининг исми-шарифи ва отасини исми билан лотин алифбосида (масалан, Akramov Sardor Allayor o’g’li) номланиши лозим.

Матн охирида бир қатор бўш жой қолдирилиб, фойдаланилган адабиётлар рўйхати киритилади. Манбааларга ҳаволалар албатта кўрсатилиши лозим. Жадваллар, графиклар ва турли диаграммалар расм шаклида расмийлаштириши лозим.

Конференция материаллари муаллифнинг олдиндан тўлаган бадаллари(пуллари) ҳисобидан чоп этилади. Конференция материаллари тўпламига кирган барча тезислар «Агро иқтисодиёт журнали»да чоп этилади, (тўлов бадали 200 000 сўм, тўловларни ВИЗА 4023 0602 4567 3289 (Ачилов Машраб) ҳамда УЗКАРД 8600 0210 3427 0267 (Нормуродов Сарвар) рақамли пластик карталарга ўтказишингизни сўраймиз). Тўловни амалга ошириб +998.93.051-08-80 (Нормуродов Сарвар) рақами билан хабарлашишингиз сўралади.

Ташкилий ташкилот манзили: 100164,

Тошкент в, Қибрай т, Университет к, 2-уй,

Тел.:(71) 260-48-00, Fax: (71) 260-38-60 INN 201678867, MFO 00014,

Sayt: www.tdau.uz, e-xat: tdau@exat.uz,

E-mail: tuag_info@edu.uz        

Қидирув

Эълон

Публикациялар



Flag Counter

Ишчи гуруҳ | Сайт харитаси | Алоқа | CACAARI | ТошДАУ