Янги адабиётлар

  • Кузги буғдой ва ғўза етиштириш асослари
  • Асаларичиликни ривожлантириш асослари
  • Захарли газандалар
  • Қишлоқ хўжалик ҳайвонларини урчитиш ва кўпайтириш
  • Лимончиликнинг ўзига хос синоатлари

Электрон китоблар

Аудит асослари

Муаллиф: Р.Д.Дўсмуратов

Тури: Дарслик

Йил: 2003

Дарслик иккита бўлимдан иборат бўлиб, биринчи бўлимда аудит ва аудиторлик фаолиятининг назарий жихатлари ёритилган. Аудиторлик фаолиятининг меъёрий-ҳуқуқий асослари, халқаро ва миллий стандартлари, аудиторлик
фаолиятида жиддийлик ва риск, режалаштириш ва ташкил этиш, хусусан: корхона (мижоз) фаолиятини Ўрганиш; бухгалтерлик хисобини ташкил этилишини ўрганиш; ҳисоб сиёсатини ўрганиш; ички назорат тизимини Ўрганиш; аудиторлик танлаш ва аудиторлик касбининг ахлоқий масалалари (этикаси) баён қилинган.


Иккинчи бўлим асосан хўжалик юритувчи субъектлар молия-хўжалик фаолиятида содир буладиган муомалалар ва ишларни аудиторлик текширувидан ўтказишнинг услубий жиҳатларини ўз ичига олади. Жумладан, пул маблағлари ва молиявий инвестициялар, хисоб-китоблар, асосий воситалар, номоддий активлар ва ишлаб чиқариш захиралари, ишлаб чиқариш жараёнлари ва молиявий натижалар, бухгалтерия хисоби ва хисоботининг ташкил этилиши, хусусий капитал ва молиявий натижаларни аудиторлик текширувларидан ўтказиш услубияти баён қилинган. Шу билан бирга аудиторлик текширувларини якунлаш, аудиторлик хисоботи ва хулосаларини тайёрлаш тартиби келтирилган.

ЮКЛАБ ОЛИШ

Қидирув

Эълон

Публикациялар



Flag Counter

Ишчи гуруҳ | Сайт харитаси | Алоқа | CACAARI | ТошДАУ