Янги адабиётлар

  • Кузги буғдой ва ғўза етиштириш асослари
  • Асаларичиликни ривожлантириш асослари
  • Захарли газандалар
  • Қишлоқ хўжалик ҳайвонларини урчитиш ва кўпайтириш
  • Лимончиликнинг ўзига хос синоатлари

Хабарлар

Тошкентда II Халқаро мева-сабзавот ярмаркаси бўлиб ўтади

Сана: 20.07.2017

 2017 йилнинг 6-8 сентябрь кунлари Тошкент шаҳридаги «Ўзэкспомарказ» миллий кўргазмалар мажмуасида II Халқаро мева-сабзавот ярмаркаси бўлиб ўтади. Халқаро ярмарка «Ўзбекозиқовқатхолдинг» ХК, “Ўзвиносаноат-холдинг” ХК, “Ўзбекозиқовқатзахира” Уюшмаси, «Ўзэкспомарказ» АЖ, «Ўзагроэкспорт» АЖ ва «Халқаро мева-сабзавот ярмаркаси Дирекцияси» МЧЖ томонидан ташкил этилмоқда.

Ярмарка маҳаллий компаниялар учун ўз маҳсулотларини тақдим этиш, экспорт географиясини кенгайтириш, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини сотиш бозорларини ва янги хорижий ҳамкорларни топиш имконини беради. Чет эллик иштирокчиларга эса, ўз давлатлари бозорлари учун мева-сабзавот маҳсулотларини етказиб бериш борасида ҳамкорлик алоқалари ўрнатишга замин яратади.

II Халқаро мева-сабзавот ярмаркасидан кўзланган асосий мақсад – Ўзбекистонда экологик тоза, хусусиятлари истеъмолбоп ва мазаси бўйича тенги йўқ сабзавот, мева, узум ва полиз маҳсулотлари етиштиришнинг ғоят катта имкониятлари, шунингдек, уларнинг саноат асосида қайта ишланган тайёр сифатли маҳсулотлари тўғрисида хориждаги қайта ишловчи ва савдо компанияларни кенг хабардор қилишдан иборатдир.

Ярмарканинг асосий вазифалари:

– хорижий ҳамкорларни Ўзбекистон Республикасининг мева-сабзавот маҳсулотлари етиштирувчилари билан таништириш;

– мева-сабзавот маҳсулотлари етиштирувчилар, қайта ишловчи корхоналар ва хорижий импорт қилувчи компаниялар ўртасида узоқ муддатли, истиқболли ва ўзаро манфаатли муносабатлар ўрнатиш;

– мева-сабзавот маҳсулотлари етказиб бериш бўйича битим ва шартномалар тузиш.

Ярмаркада республикамизнинг барча ҳудудларидан келган мева-сабзавот маҳсулотларини етказиб берувчилар ва қайта ишловчилар, турдош соҳа вазирлик, идора ва ташкилотларнинг вакиллари ўз маҳсулотларини тақдим этади, бундан ташқари экспортёрлар ва чет эллик харидорларга зарур бўлган маълумотлар беришади.

Кўргазма павилонларида, хусусан Ўзбекистонда етиштирилган хўл, қуритилган ва қайта ишланган мева, сабзавот, полиз ва дуккакли маҳсулотлар ҳамда зираворлар тақдим этилади.

Бугунги кунда маҳаллий мева-сабзавот ишлаб чиқарувчилар учун хорижий қайта ишловчи ва ритейл компаниялари катта қизиқиш уйғотмоқда.

Маҳаллий ишлаб чиқарувчилар ва хорижий иштирокчилар ўртасида кооперация алоқаларини ўрнатиш мақсадида “Ўзэкспомарказ” павилонларида “музокара майдончалари” ишлайди, бунда товар етказиб берувчилар хорижий савдо компаниялари, хусусан харид қилиш бўйича қарор қабул қилувчи мутахассислар билан тўғридан-тўғри музокаралар олиб бориш мумкин.

Манба: https://uz.uzdaily.uz

Қидирув

Эълон

Публикациялар



Flag Counter

Ишчи гуруҳ | Сайт харитаси | Алоқа | CACAARI | ТошДАУ