Янги адабиётлар

  • Кузги буғдой ва ғўза етиштириш асослари
  • Асаларичиликни ривожлантириш асослари
  • Захарли газандалар
  • Қишлоқ хўжалик ҳайвонларини урчитиш ва кўпайтириш
  • Лимончиликнинг ўзига хос синоатлари

Хабарлар

БМТТД-ГЭЖ лойиҳаси томонидан Ўзбекистоннинг иккита ҳудудидаги чорвадорлар учун тиркама - кўчиб олиб юриладиган уй тайёрланди

Сана: 22.09.2017

Иккита мобил – кўчиб олиб юриладиган уй Жиззах вилоятининг Зомин туманидаги фермер хўжалигига ва Бухоро вилоятининг Қоракўл туманидаги чорвадор чўпонга топширилди.

Лойиҳа жамоаси билан учрашувда Қоракўл тумани қишлоқ ва сув хўжалиги бўлими бошлиғи М.Фатуллаев – “Ҳаммага маълумки, яйлов чорвачилигида меҳнат қилаётган инсонлар, доимо оиласидан, уйидан ва ижтимоий соҳа инфратузилмаси объектларидан бирмунча узоқда яшайдилар”, – деб таъкидлади.

Чорвадорлар чорва молларини боқиш вақтида бир жойда кўп ушланиб қолмайдилар, мавсум вақтида чорва молларини боқиш учун янги участкаларга ўтишади ва ўша жойларда оддий усулда вақтинчалик қўлбола уй қуриб олишади ёки ҳамқишлоқлари билан биргаликда яшаш, дам олиш ва овқатланиш учун тегишли шароитлари бўлмаган оддий вагончаларда/қурилиши чала биноларда яшашади. Чорвадорлар мавсум давомида 3-4 марта кўчиб юрадилар ва ҳар сафар ўзлари билан янгидан уйча қуриш учун зарур бўладиган қурилиш материалларини ва асбоб-ускуналарини олиб юрадилар.

Лойиҳа томонидан топширилган мобил уй тиркама сифатида, кўчириб олиб юришга мослаштирилган. Улар яйлов–чўл ҳудудларининг ҳоҳлаган қўлай ерларида ўрнатилиб, чўл ҳудудида чорвадорлар учун замонавий яшаш шароитини яратиши мумкин.

Мобил-кўчиб олиб юриладиган тиркама уйда 3 кишини яшаши ва ишлаши вақтида бирламчи маиший эҳтиёжларини қондириш учун зарур бўладиган барча шароитлар тўлиқ яратилган. Тиркама уйда чорвадорларни дам олиши, ухлаши ва овқатланишига етарли жой, 2 бўлмали газ плитаси, кичик музлаткич, қўл ювиш жиҳози, озиқ-овқат маҳсулотлари ва шахсий буюмларни сақлаш учун шкаф-тумбалар мавжуд.

 Мобил-уйнинг том қисмида 150 Вт кучига эга қуёш батареяси ўрнатилган бўлиб, у уйнинг ички ва ташқарисидаги чироқларни ёритиш,  кичик музлаткич, маиший жиҳозлар ва қўл ювиш жиҳозига сув узатадиган насосни ишлаши учун етарли миқдорда электр энергия ишлаб чиқаради.

 Мазкур мобил-уйнинг бир донаси Қоракўл тумани “Қоракўл” наслчилик масъулияти чекланган жамиятида узоқ йиллардан бери чорвачилик билан шуғулланиб келаётган, авлодлари билан чорвадор ҳисобланган бош чўпон Абдумалик Жўраевга берилди. Иккинчи мобил уй эса Зомин туманининг яйлов – лалми ҳудудида фаолият кўрсатаётган “Тутак Карим даласи” фермер хўжалигининг раҳбари Абдулла Жўраевга топширилди. Шу вақтгача фермер хўжалигининг чўпонлари чорва молларини узоқ яйлов ҳудудларига ҳайдаб кетганларида зарур санитария шароитлари бўлмаган, оддий брезент ёки полиэтилен палаткаларда яшашган.

Мобил уйларни тайёрланиши ва беғараз ёрдам сифатида чорвачилик хўжаликларига берилиши чўпон-фермерлар олдида турган учта йирик масалаларни ижобий ҳал қилиш имкониятини яратди.

 Биринчидан, иқтисодий жиҳатдан, чорвадорлар жамоаси энди ўзлари билан биргаликда қурилиш материаллари ва анжомларини олиб юрмайдилар, ва ҳар сафар янги участкада оддий, кўримсиз уй қурмайдилар.

 Иккинчидан, ижтимоий жиҳатдан, чорвадорлар энди замонавий, қўлай ва ёруғ уйда дам олиш, ухлаш, овқат тайёрлаш ва овқатланиш учун, тегишли озиқ-овқат маҳсулотлари, кийим-кечак, турли хужжатлар ва бошқа зарур нарсаларни яхши сақланишида қўлай шароитга эга бўлдилар.

 Учинчидан, экологик жиҳатдан, чорвадорлар кундалик овқатланиш ва чой ичиш мақсадида атрофдаги бўта ва бошқа экинларни чопиб, ўтин сифатида фойдаланишдан воз кечдилар. Демак, улар атрофда ўсаётган маҳаллий экинларнинг биохилмахиллигини сақлаш ва кўпайишига замин яратадилар.

Манба: www.agriculture.uz

Қидирув

Эълон

Публикациялар



Flag Counter

Ишчи гуруҳ | Сайт харитаси | Алоқа | CACAARI | ТошДАУ