Янги адабиётлар

  • Кузги буғдой ва ғўза етиштириш асослари
  • Асаларичиликни ривожлантириш асослари
  • Захарли газандалар
  • Қишлоқ хўжалик ҳайвонларини урчитиш ва кўпайтириш
  • Лимончиликнинг ўзига хос синоатлари

Хабарлар

Ўзаро хамкорлик йўлга қўйилмоқда

Сана: 11.11.2017

Маълумки сўнги йилларда Тошкент давлат аграр университети  маъмурияти томонидан талабаларимизга билим олишлари учун катта имкониятлар яратилмоқда. Шу муносабат билан ТДАУ талабалар илмий жамияти (ТИЖ) томонидан факультетларда мавжуд мутахассис кафедралар қошида очилган илмий тўгараклар фаолияти ва уларга аъзо бўлган фаол талабаларни илмий салоҳиятларини ошириш ва уларнинг соҳага оид билим кўникмаларини янада ошириш мақсадида амалий ишлар олиб борилмоқда.

Шу мақсадда Кореанинг Ўзбекистондаги KOPIA Uzbekistan Center маркази маъсул ходимлари, ТДАУ Илмий бўлими, ТИЖ хамкорлигида илмий тўгаракларга аъзо бўлган ва хорижий тилларни эгаллаган бир қатор иқтидорли талабалар ҳамда магистрантларни салохиятларини янада оширишлари учун ва чет элда таҳсил олишлари учун ҳамкорликда кўплаб тадбирлар ишлаб чиқилмоқда. Бу ишларнинг биринчи самараси ўлароқ жорий йилнинг 10 ноябрь куни Илмий ишлар бўича проректор М.М.Адилов, ТИЖ раиси  Ш.А.Холова шунингдек KOPIA Uzbekistan Center директори Ан Хи Сунг хамда марказ илмий ходимлари томонидан иқтидорли талабалар билан инглиз тилида илмий-амалий суҳбат ўтказилди ва талабалар ичида энг иқтидорли талабалар ва магистрантлар танлаб олинди. Сухбат асосида танлаб олинган иқтидорли талабаларимиз ва магистрантларимиз кейинги босқичга ўтдилар. Сухбатдан ўтган талабаларимиз эса Корея давлатининг бир қатор Университетларида грант асосида тахсил олишдек имкониятларга эга бўлдилар. Барча кейинги босқичга ўтган ғолибларимизга омад тилаймиз. 

Манба: www.agriculture.uz

Қидирув

Эълон

Публикациялар



Flag Counter

Ишчи гуруҳ | Сайт харитаси | Алоқа | CACAARI | ТошДАУ