Янги адабиётлар

  • Кузги буғдой ва ғўза етиштириш асослари
  • Асаларичиликни ривожлантириш асослари
  • Захарли газандалар
  • Қишлоқ хўжалик ҳайвонларини урчитиш ва кўпайтириш
  • Лимончиликнинг ўзига хос синоатлари

Хабарлар

Ёш ландшафт дизайнерлари ва соҳа мутахассислар билан амалий учрашув

Сана: 11.11.2017

Тошкент давлат аграр университети Ўрмон хўжалиги ва доривор ўсимликлар факультети, “Манзарали боғдорчилик ва кўкаламзорлаштириш” кафедраси талабалар илмий жамияти (ТИЖ) ҳамда “Ёш ландшафт дизайнери” тўгарагига аъзо бўлган талабалар учун Тошкент ботаника боғи худудида Ландшафт дизайнерлар ва соха мутахассислари билан маҳорат дарси ва амалий экскурсия ташкил этилди.

Ушбу очиқ дарс шаклида ўтилган семинарда кафедрада тахсил олаётган “Ёш ландшафт дизайнери” илмий тўгараги аъзолари бўлган талабалар қатнашдилар. Очиқ семинар академик Ф.Н.Русанов номли Ботаника боғида ўтказилиб, бунда мавжуд дарахт ва буталарни ўсиб ривожланишини ўрганиш, Фенокузатув жараёнини ўтказишнинг ташкил этиш ишлари шунингдек манзарали ўсимликлар ва уларни ландшафт дизайнида қўллаш тўғрисида “Игна баргли ўсимликлар экспозицияси” куратори Темиров Элдор Эргашбоевич томонидан ўтилган бўлса, Манзарали дендрология фани мавзулари ва уларни амалий мустахкамлаш бўйича кафедра ассистентлари Ш.А.Холова ва Ф.Чоршанбиевлар томонидан амалий кузатув олиб борилди ва ўсимликларни систематик аниқлаш мақсадида маҳорат дарслари ўтиб берилди.

Ушбу илмий-амалий учрашувда кафедра талабалари ҳамда “Ёш ландшафт дизайнери” тўгараги аъзолари бўлган иқтидорли талабалар учун келажакда илмий ишларини амалга оширишда Ф.Н.Русанов номли Ботаника боғида мавжуд дарахт ва буталарни ўсиб ривожланишини ўрганиш ва Фенокузатув жараёнини ўтказишнинг ташкил этиш шунингдек манзарали ўсимликлар ва уларни ландшафт дизайнида қўллаш бўйича керакли ахборот ва энг сўнги маълумотлар етказилди. Бу эса ўз навбатида талабаларни дарахт ва бута турларини бизнинг шароитимизда кўпайиш ва кўкаламзорлаштириш ишлари учун фенологик услубларини ўрганишда ва амалий кўникмаларини оширишда катта ахамиятга эга. 

 

Манба: www.agriculture.uz

Қидирув

Эълон

Публикациялар



Flag Counter

Ишчи гуруҳ | Сайт харитаси | Алоқа | CACAARI | ТошДАУ