Янги адабиётлар

  • Кузги буғдой ва ғўза етиштириш асослари
  • Асаларичиликни ривожлантириш асослари
  • Захарли газандалар
  • Қишлоқ хўжалик ҳайвонларини урчитиш ва кўпайтириш
  • Лимончиликнинг ўзига хос синоатлари

Хабарлар

Тошкент давлат аграр университетида академик Эркин Турдиевич Шайховнинг хотирасига бағишланган анжуман

Сана: 13.11.2017

2017 йил  13 ноябрь куни Тошкент давлат аграр университетида “Ўзбекистонда хизмат кўрсатган фан арбоби”, Ўзбекистон Қишлоқ хўжалиги Фанлари академиясининг академиги, қатор  ҳукумат орден ва медаллари соҳиби, йирик иқтисодчи олим, ажойиб педагог, халқ фидойиси ва олижаноб фарзанди Эркин Турдиевич Шайховнинг хотирасига бағишланган анжуман ўтказилди.

Эркин Турдиевич Шайхов 1927 йил 13 ноябрда зиёли оиласида таваллуд топган. Меҳнат фаолиятини 15 ёшидан мудофаа заводида бошлаб, сўнгра  6 йил ёшлар етакчиси, 4 йил Бўка туманида биринчи раҳбар, 10 йил Тошкент вилояти ижроия қўмитаси раиси, 5 йил Қишлоқ хўжалиги вазири ва ниҳоят 21 йил узлуксиз равишда Тошкент қишлоқ хўжалиги институти, кейинчалик аграр университет ректори лавозимларида сидқидиллик билан хизмат қилди. У Қишлоқ хўжалиги вазирлигини бошқариб, мамлакатимизда деҳқончилик маданиятини юқори поғоналарга кўтариш йўлида сидқидилдан хизмат қилди, олимлар ва тажрибали мутахассислар қамкорлигида республика шароитига мос равишда вилтга чидамли ғўза навларини яратиш, агротехнологияларни жорий этиш ишларига бош-қош бўлди.Э.Т.Шайхов нафақат талабчан раҳбар, тажрибали мутахассис бўлиш билан бир қаторда, малакали кадрлар тайёрлаш, ёш авлодни Ватанга садоқат руҳида баркамол авлод қилиб тарбиялашнинг ўзига хос мактабини яратган ҳам муаллим, ҳам мураббий эди. Тошкент давлат аграр университетининг ўқув корпуслари, лабораториялари, спорт иншоотлари, кутубхона ва талабалар турар жойлари олим ва раҳбарнинг саъй-ҳаракатлари маҳсули сифатида бирин-кетин қад кўтарди, институт университетга айлантирилди ва аграр таълим бўйича республика таянч ва бош ўқув юрти мақомига эга бўлди.

Эркин Турдиевич Шайхов-нафақат ибратли ҳаёт кечирган буюк инсон, у шу билан бирга ўз мамлакатига, тақдир тақозоси билан уни билган ва унга суянган кўплаб инсонларга сидқидил меҳнати билан нафи теккан, дўстлари, қадрдонлари, оила аъзоларига бахт ва эзгулик улаша олган олижаноб шахс эди. Э.Т.Шайхов қаерда ишлаган бўлсалар-вилоят ижроия қўмитаси раиси, вазир, ректор, профессор-қилган ишлари, тадбирлари, яратувчанлик, ташкилотчилик, бошқарув салоҳияти, шунингдек ёшларга раҳнамоликлари таҳсинга сазовор. Анжуманда олим ва раҳбар билан бирга ишлаган улуғ ёшли устозлар, қишлоқ хўжалиги ва иқтисодиёт ходимлари, шогирдлари, профессор-ўқитувчилар ва талаба-ёшлар иштирок этдилар. Тадбирни университет ректори, профессор Б.А.Сулаймонов кириш сўзи билан очди, фидойи инсон, олимнинг маъмур, ибратли ҳаёти ва сермаҳсул илмий-педагогик ҳамда ижодий фаолияти тўғрисида видеоролик намойиш этилиб, профессорлар Б.Абдуалимов ва В.И.Зуев, Ўзбекистон Республикаси ФА академиги С.С.Гулямов, шогирди А.Ахмаджонова, қизи-профессор Х.Э.Шайховаларнинг самимий ва эҳтиросли хотираларида  ёд олинди. Анжуман сўнгида академик Э.Т.Шайхов номидаги “Ёш иқтисодчи-маркетолог” илмий жамияти қошида фидойи инсон, раҳбар ва олимнинг ибратли ҳаёти ва сермаҳсул илмий-педагогик ҳамда ижодий фаолияти акс этган музейнинг очилиши мамлакатимизнинг истиқболи ва равнақи йўлида муносиб хизмат қилишда ёшлар учун ибрат мактаби бўлиб қолади. 

Манба: www.agriculture.uz

Қидирув

Эълон

Публикациялар



Flag Counter

Ишчи гуруҳ | Сайт харитаси | Алоқа | CACAARI | ТошДАУ