Янги адабиётлар

  • Кузги буғдой ва ғўза етиштириш асослари
  • Асаларичиликни ривожлантириш асослари
  • Захарли газандалар
  • Қишлоқ хўжалик ҳайвонларини урчитиш ва кўпайтириш
  • Лимончиликнинг ўзига хос синоатлари

Хабарлар

БМТ ФАО Ўзбекистонда органик қишлоқ хўжалигини қўллаб-қувватламоқда

Сана: 17.11.2017

БМТ Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти (ФАО) берган маълумотларга кўра, 2050 йилга бориб дунё аҳолисининг сони 9,1 миллиардга етади, бу бугунги кунга нисбатан 34 фоиз кўпдир. Аҳоли сони ўсишининг асосий қисми ривожланаётган мамлакатлар ҳиссасига тўғри келади. Урбанизатсия (шаҳарлашиш) жадал суръатларда давом этади ва дунё аҳолисининг қарийб 70 фоизи шаҳарларда истиқомат қила бошлайди (бугун бу кўрсаткич 49%га тенг). Инсонларнинг даромад миқдори ҳозирги кундагига нисбатан анча катта бўлади. Ушбу йирик ваюқори даромадга эга шаҳарлик аҳолини боқиш учун озиқ-овқат маҳсулотларини ишлаб чиқаришни 70 фоизга ошириш зарур бўлади.

Йиллик дон ишлаб чиқариш бугунги кундаги 2,1 миллиарддан 3 миллиард тоннага ортиши ва йиллик гўшт ишлаб чиқариш ҳажми 200 миллион тоннага ошиб, йилига 470 миллион тоннага етиши керак бўлади.

Органик қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат хавфсизлиги. Дунёда давом этаётган очарчилик ёлғиз қишлоқ хўжалиги (одатий ёки бошқа усулда бўлсин) озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлай олмаслигини кўрсатди. Бундан ташқари, органик қишлоқ хўжалигининг барчани озиқ-овқат билан таъминлаш қобилияти борасида кўплаб саволлар туғилмоқда.

Ўзбекистонда Органик деҳқончилик ривожланишнинг дастлабки босқичида турибди. ФАО сўнгги икки йил давомида Ўзбекистондаги органик ишлаб чиқариш секторини мустаҳкамлаш, жумладан,органик ишлаб чиқариш тўғрисидаги қонун лойиҳаси тайёрлайдиган миллий қонунчилик ишчи гуруҳини яратиш, кўргазма майдончаларини аниқлаш, институтционал ва техник салоҳиятни ошириш бўйича тренинглар, огоҳликни ошириш тадбирлари ҳамда устувор экинлар ва бозорларни аниқлаш бўйича ҳатти-ҳаракатларни қўллаб-қувватлаб келмоқда.

2015 йилда ФАО Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги билан ҳамкорликда Тошкентда "Органик қишлоқ хўжалигини ривожлантириш ва Ўзбекистонда Good Agriculture Practice (GAP), яъни яхши қишлоқ хўжалиги амалиётини ривожлантириш учун институтсионал салоҳиятни ошириш" лойиҳасини бошлади. 2017 йилнинг 16 ноябрида Тошкентда лойиҳанинг якунланиши муносабати билан семинар ташкил қилинди.

Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигининг вакили, Стандартлаштириш департаменти директори Анвар Жуманов органик қишлоқ хўжалигини Ўзбекистондатарғиб этишнингаҳамияти ҳақида ўз фикрларини билдирди.

ЎЗБЕКИСТОНДА ОРГАНИК ҚИШЛОҚ ХЎЖАЛИГИНИ РИВОЖЛАНТИРИШ МАМЛАКАТГА НИМА БЕРАДИ?

Бу мамлакат учун кўп нарса беради. Биринчидан, бу табиатни асл ҳолида сақлаб қолиш имконияти дегани. Маълумки, ХХ асрдан бери инсоният табиатни ўзига бўйсундиришга, унга қарши туришга, ундан ўзининг манфаатлари йўлида фойдаланишна ҳаракат қилиб келмоқда. Бу эса турли техноген оқибатларга сабаб бўлмоқда. Органик қишлоқ хўжалиги табиат инъом этаётган неъматлардан оқилона фойдаланишни тарғиб этади. Органик маҳсулотларни етиштиришда турли кимёвий воситалардан руҳсат берилган, яъни стандартлар, меёрларда белгиланган миқдорфойдаланиш ва табиий усулларни қўллаш демакдир. Бунда маҳсулотларнинг сифати ошади ва уларнинг табиий хусусиятлари сақлаб қолинади. Яъни органиканинг ҳам ижтимоий, ҳам иқтисодий афзалликлари мавжуд, дея оламиз.

Якуний семинарнинг асосий мақсади лойиҳа ёрдамида эришилган натижалар, шу жумладан, органик қишлоқ хўжалиги ва ишлаб чиқариш тизими тўғрисидаги қонун лойиҳасини тақдим этиш ва унинг таркибий қисмларини миллий ҳамкорлар билан қайта кўриб чиқиш ва барқарорлик учун зарур бўлган келгусидаги фаолиятни муҳокама қилишдан иборат бўлди.

Семинарда халқаро экспертлар кўмагида Ўзбекистонда лойиҳа натижаларини, ўрганилган сабоқлар ва органик маҳсулот ишлаб-чиқаришни ва илғор қишлоқ хўжалиги амалиёти (GAP)ни янада чуқурроқ жорий этиш ва тарғиб қилиш стратегиясини ишлаб чиқилди.

Семинар давомида Анвар Жуманов Ўзбекистонда органик озиқ-овқат маҳсулотларини ишлаб чиқаришнинг иқтисодий самарадорлигини ҳақида тўхталар экан шундай деди:

Кўпчиликда органик усулда маҳсулот етиштиришда ҳосилдорлик тушиб кетади, деган нотўғри фикр мавжуд. Аслида агротехникалардан тўғри фойдаланганда ҳосилдорлик у қадар тушиб кетмайди. Иккинчи томондан, табиий маҳсулотларга талаб кундан кун ошиб бораётганлиги сабабли унинг нархи анъанавий усуллардан фойдаланиб етиштирилган маҳсулотларга нисбатан юқори бўлади. Шунинг учун бунда иқтисодий йўқотишлар, ҳаттоки, бўлмайди, дея оламиз. Ижтимоий нуқтаи назарданолганда эса, қўшимча иш ўринлари яратилади. Айниқса, бундан қишлоқ аҳолиси манфаатдор бўлади.

Органик маҳсулотларнинг халқаро бозорларда маркетинг имкониятлари ҳақида гапирадиган бўлсак, у жуда истиқболли йўналиш ҳисобланади. Жаҳон бозорларида органик маҳсулотларга талаб катта ва ҳозир бу бозорларда мамлакатимиз ишлаб чиқарувчилари ўз ўрнини эгаллаши учун жадал ҳаракат қилиши зарур.

Бундан ташқари, органик маҳсулотларни боғчалар, мактаблар, санаториялар ёки қариялар уйлари каби ижтимоий ҳимоя қилинадиган объектларга етказиб берилса, бу фақатгина фойда келтиради.

Семинарда халқаро экспертлардан бири, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштириш ва зараркунанда ва ҳашаротлардан ҳимоя қилиш бўйича мутахассис, ФАОнинг Марказий Осиё учун минтақавий ваколатхонаси вакилиҲафиз Мўминжонов иштирок этди. У Ўзбекистонда органика соҳасининг ривожланиш истиқболлари ҳақида ўз фикрларини қуйидагича билдиради:

НЕГА АЙНАН ОРГАНИКА?

Ўзбекистонда органик қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини ишлаб чиқариш, мамлакат ичида маркетинг тарғиботини амалга ошириш ва бошқа мамлакатларга экспорт қилиш учун улкан салоҳият мавжуд. Органик қишлоқ хўжалиги ривожлантирилиши учун муайян қонунлар, қоидалар ва амалиётлар мавжуд бўлиши талаб этилади. Шунга кўра, Ўзбекистон ҳукумати БМТнинг Озиқ овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти (ФАО)дан мамлакатингизда органика тизимининг ҳуқуқий асоси ва институтционал тузилишини такомиллаштиришда техник кўмак кўрсатишни сўраб мурожаат қилган эди.

ФАО Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва Сув хўжалиги вазирлигига техник кўмак кўрсатиш лойиҳасини жорий этди. Лойиҳа сўнгги икки йил мобайнида Ўзбекистонда органик ишлаб чиқариш мақомини ва имкониятларини кўриб чиқдик. Бундан ташқари, бизнинг маҳаллий ва халқаро экспертларимиз миллий қонунчиликни таҳлил қилдилар ҳамда миллий қоидалар ва норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тартибга солишдаги камчиликлар ва истиқболларини аниқладилар. Шу асосда, органик ишлаб-чиқариш бўйича миллий қонун лойиҳасини биргаликда ишлаб чиқдик. Биз ушбу қонунни ишчи гуруҳ аъзолари, жумладан, вазирлик ва идоралараро манфаатдор томонларнинг кенг доираси билан муҳокама қилмоқдамиз. Навбатдаги қадам ушбу қонун лойиҳасини Ўзбекистон ҳукуматига тақдим этиш ва кейинчалик парламентга оширишдан иборат бўлади. Параллел равишда биз ўзбек фермерларини ўз маҳсулотларини халқаро бозорларга сотишга имкон бериш учун халқаро регламентларга мос келадиган миллий қоидалар, техник регламент ва стандартларни ишлаб чиқиш устида ҳам ишлаяпмиз.

ОРГАНИК ҚИШЛОҚ ХЎЖАЛИГИНИНГ ИСТИҚБОЛИ ҚАНДАЙ?

Аввало, дунёда органик ишлаб чиқаришга бўлган талаб ортиб бормоқда. Дунёда кўплаб одамлар очлик муаммосига дуч келаётганига қарамасдан, турмуш фаровонлиги яхшиланмоқда. Одамлар соғлом турмуш тарзини кечиришга ва соғлом озиқ-овқат истеъмол қилишга ҳаракат қилмоқдалар. Шунга асосланиб, кўплаб ривожланган мамлакатларда, хусусан, АҚШ, Европа, Австралия ва Хитойда органик маҳсулотларга талаб ортиб бормоқда. Ўзбекистон бу борада улкан салоҳиятга эга. Ўлкангизнинг иқлим шароити туфайли бу ерда етиштирилган экинлар ва ўсимликларнинг кенг ва бой генетик хилма-хиллиги халқаро миқёсда сотилиши мумкин бўлган органик маҳсулотларни ишлаб чиқариш имконини беради. Айтайлик, гилос етиштирувчи тадбиркор, тижорат мақсадларида органик ишлаб-чиқарувчига айланиши мумкин. Бу унинг даромадини уч ёки тўрт баробар кўпайтириш имконини беради ва озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлайди, турмуш даражасини яхшилайди. Бугунги кунда туркиялик (ёки бошқа ривожланган давлатлар) тадбиркорлар ва ўзбек фермерлари ўртасида ҳамкорлик йўлга қўйилмоқда. Туркиялик ишлаб чиқарувчилар Ўзбекистонга ташриф буюриб, маҳаллий ишлаб чиқарувчилар билан шартнома тузмоқдалар. Сизнинг мамлакатингиздан узум, майиз, гилос каби баъзи органик маҳсулотлар экспорт қилинмоқда. Бундан ташқари, турли дуккакли экинларни ишлаб-чиқариш йўналишига ҳам  катта урғу берилмоқда.

БАРЧА ЭКИНЛАР ҲАМ ОРГАНИК БЎЛА ОЛАДИМИ?

Биз ҳар қандай экинларни органик стандартларга мувофиқ ишлаб чиқаришимиз мумкин. Бироқ бу ерда Ўзбекистон ҳукумати қайси экинларни биринчи ўринга қўйиши муҳимдир. Масалан, Қирғизистон ва Тожикистон сингари қўшни мамлакатларда халқаро ташкилот сифатида биз органик пахта ишлаб чиқаришни қўллаб-қувватламоқдамиз ва рағбатлантирмоқдамиз. Ўзбекистон учун органик пахта ҳам истиқболга эга бўлиши мумкин, аммо сизнинг ҳукуматингиз органик мева ва сабзавотларни ишлаб-чиқаришдан кўпроқ манфаатдор. Органик асал бозорларни ривожлантириш ҳам мамлакат учун яна бир улкан имконият бўлиши мумкин.

ОРГАНИК МАҲСУЛОТ ВА ЭКОЛОГИК ТОЗА МАҲСУЛОТ ЎРТАСИДА ФАРҚ НИМАДАН ИБОРАТ?

Ўзбекистонда ишлаб чиқарилаётган маҳсулотлар экологик жиҳатдан тоза эканини биз тушунамиз. Кўпчилик инсонлар буни органик деб ҳисоблашади. Бироқ, бу органик эмас. Органик бўлиш учун улар халқаро стандартларга мувофиқ сертификатланиши керак. Бу энг асосий талаб. Органик қишлоқ хўжалиги Ҳаракатларининг Халқаро Федерацияси, яъни ИФОАМ (InternationalFederationofOrganicAgricultureMovements - IFOAM) органик қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштириш ҳаракатини қўллаб-қувватловчи халқаро ташкилотдир. Ушбу федерация ўз стандартларига эга. Ушбу стандартлар федерацияга аъзо органик маҳсулот ишлаб чиқарувчи мамлакатлар томонидан қабул қилинади. Энди миллий даражада биз ИФОАМ стандартларига мувофиқ миллий стандартларни ишлаб чиқишга ҳаракат қилмоқдамиз.

Др.Уйгун Аксой, Органик Қишлоқ хўжалиги бўйича мутахассис, ФАОнинг лойиҳа бўйича халқаро маслаҳатчиси, Органик маҳсулотлар етиштирувчи деҳқон Аксой хоним лойиҳа давомида ўзининг назарий ва амалий маслаҳатлари билан юртимизда органиканинг ривожига ўз ҳиссасини қўшиб келмоқда. У органик қишлоқ хўжалигига ўтишни истаган фермерлар учун махсус қўлланма ёзишда ҳаммуаллифлик қилди. Бу китоб яқин кунларда фермерларимиз қўлига етиб боради. 

Доктор Аксой истеъмолчилар нима учун органик маҳсулотларни ҳарид қилишлари ва ишлаб-чиқарувчилар нима учун органик маҳсулотларни етиштиришлари кераклиги ҳақида ўз фикри билан ўртоқлашади.

Органик қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини ишлаб чиқаришимиз кераклигининг сабаби - биз соғлом озиқ-овқат ва атроф-муҳитни муҳофаза қилишимиз керак. Маълумки, фермерлар ёки шу соҳада ишлайдиган ишчилар, далаларда дори пуркаганларида ўзларини кимёвий моддалар таъсирига мубтало қилишади. Кейинчалик кимёвий моддалар ер ости сувлари ва бевосита бутун ҳудудни ифлослантиради. Шундай қилиб, пеститсидларнинг биринчи салбий таъсири фермер хўжаликлари жамоаларида кузатилади. Демак, биз етиштираётган озиқ-овқат ва яшаб турган атроф-муҳитни сақлашимиз керак.

Яна бир муҳим жиҳат шуки, истеъмолчи сифатида органик маҳсулот ишлаб чиқарувчига ҳурмат кўрсатишимиз керак. Чунки бу фермер жамият учун атроф-муҳитни ҳимоя қилади. Европада органик маҳсулотлар етиштирувчи деҳқонларни табиат ифлосланишнинг олдини олувчи илғор вакил сифатида юксак қадрлайдилар. Истеъмолчи сифатида биз бу фермерларни органик маҳсулотларни истеъмол қилиш орқали қўллаб-қувватлашимиз, яъни уларнинг даромадлари ўсишига кўмаклашишимиз керак. Бу бизнинг соғлигимиз учун ҳам яхши. Яна кенгроқ фикрлайдиган бўлсак, биз миллий иқтисодиётга, минтақавий иқтисодиётга ва энг муҳими, атроф-муҳитни муҳофаза қилишда ва келажак авлодларга соф ва тоза бир маконни мерос қолдиришга ўз ҳиссамизни қўшаётганимизни тушунишимиз керак.

Раушан Жазикбаева ФАОнинг халқаро ҳуқуқий маслаҳатчи. У ФАОнинг Римдаги (Италия) штаб-квартирасида семинарга ташриф буюрди. Раушан хоним Органик қишлоқ хўжалиги ва ишлаб чиқариш тизими тўғрисидаги қонун лойиҳасини муҳокама қилиш бўйича ишчи гуруҳ аъзосидир. У миллий ҳамкорлар билан қонун лойиҳаси элементларини қайта кўриб чиқишда иштирок этди ва эришилган натижалар ҳақида қуйидагиларни айтиб ўтди.

Қонун лойиҳасининг мақсади экспорт бозорларидан фойдаланишни осонлаштиришдир. Шу билан бирга, у маҳаллий маҳсулотни халқаро стандартлар даражасига кўтариш имконини беради. Ушбу қонун лойиҳасини ишлаб чиқишда биз халқаро тажрибага таянган бўлсак ҳам, Ўзбекистоннинг ўзига хослиги ҳисобга олинди. Биз ҳали анча ишни амалга оширишимиз керак, чунки қонун умумий/қоралама характерга эга, яъни у умумий қоидаларни белгилайди. Уни амалга ошириш учун қонуности норматив ҳужжатларни қабул қилиш мумкин. Албатта, бу ерда миллий экспертлар Ўзбекистоннинг муайян воқелигидан келиб чиққан ҳолда ўз сўзларини айтишлари керак. Биз минтақанинг бошқа мамлакатларида ҳам бир вақтнинг ўзида бундай лойиҳаларни амалга оширдик. Қозоғистон, Тожикистон ва Қирғизистонда олинган бундай иш тажрибаси Ўзбекистонда ҳам ҳисобга олинди. Бу жуда қизиқарли тажриба, чунки бизнинг мамлакатларимизда таҳминан шароитлар бир хил ва ҳар бир мамлакат қандай қилиб бу ҳолатда, яъни глобал миқёсда, индивидуал равишда аниқ йўлни топаётганини кўриш жуда қизиқ эди.

ҲОЗИРДА ҚОНУН ЛОЙИҲАСИ ҚАЙСИ БОСҚИЧДА?

Қонун лойиҳаси тайёр. Биз аллақачон Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги билан келишувга эришдик. Биз ишчи гуруҳининг бир неча учрашувларини ўтказдик. Унда турли идоралар ва хусусий ташкилотлар вакиллари ўзларининг хоҳиш-истакларини билдирдилар ва турли таклифлар билан чиқдилар. Қонун лойиҳаси кўриб чиқиш учун Адлия вазирлигига топширилди. Уни келгуси йилда қонун лойиҳасининг режасига киритилишини таъминлаш учун янада такомиллаштирилади. Эҳтимол, Ўзбекистонда бу қонун келгуси йил тайёр бўлар. Ҳаммаси ҳали қонун лойиҳаси босқичида ва ҳозирга қадар унга ўзгартиришлар киритиш ва уни маҳаллий шароитга мослаштириш мумкин.

БУ ҚОНУН ЛОЙИҲАСИ ОРГАНИКА ХАЛҚАРО ҚОНУНЛАРДАН КЎЧИРМАМИ?

Аслида, кўчирадиган ҳужжатнинг ўзи йўқ, чунки бундай қонун ҳеч қаерда чиқмаган. Мисол учун, бошқа лойиҳаларда дастурни янгилаш ва такомиллаштириш мумкин. Аммо ОРГАНИКА бутунлай янги воқелик. Айтиш жойизки, қонунларни қабул қилишда асосий омиллардан бири бу экспорт салоҳиятини ривожлантиришдир. Шу сабабли, ғилдиракни қайта кашф этмасдан халқаро тажрибадан фойдаланиш керак. Бироқ, халқаро стандартлар бўлса ҳам, миллий хусусиятларни ҳисобга олиш зарур. Ҳисобга олиш керак бўлган кўпгина бошқа омиллар ҳам бор. Бу Ўзбекистон иқлими, сиз сотадиган шерикларингизнинг географик ҳолати бўлиши мумкин. Чунки Европага сотиладиган бўлса, сиз бир турдаги қоидаларни қўллашингиз керак. Агар сиз Осиёга сотмоқчи бўлсангиз, юқоридагидан фарқли бир нечта талаблар мавжуд. Яъни, ўзингиз учун қарор қабул қилишингиз керак. Бу жуда мураккаб жараён бўлиб, деярли барча иштирокчиларни ушбу ишлаб чиқариш занжирида иштирок этишни талаб қилинади. Бироқ, ишлар давом этмоқда ва менимча, биз якуний натижаларга жуда яқинмиз.

Анвар Жуманов Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги номидан ФАОга ўз миннатдорчилинини билдирар экан, келажакда янада кенгроқ ҳамкорлик лойиҳаларини биргаликда амалга оширишга тайёрлигини билдирди ва қуйидагиларни таъкидлаб ўтди.

Юртимизда органикани кенг тарғиб қилиш йўлида кўплаб чоралар, ҳамкорлик лойиҳалари амалга оширилмоқда. Жумладан, 2015-2017 йилларда “Ўзбекистон Республикасида органик қишлоқ хўжалиги ва “яхши қишлоқ хўжалиги амалиёти”ни жорий қилишда институтционал салоҳиятни ривожлантириш” лойиҳаси доирасида олиб борилаётган ишлар ўзининг самарасини бермоқда. Ушбу лойиҳа орқали БМТнинг Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти (ФАО) Ўзбекистон Республикаси қишлоқ ва сув вазирлигига катта ёрдам берди.  Умид қиламизки, мамлакатимизда органик маҳсулотларни етиштиришни қўллаб-қувватлашда ФАО келажакда ҳам ўз ёрдамини аямайди.

Манба: www.agriculture.uz

Қидирув

Эълон

Публикациялар



Flag Counter

Ишчи гуруҳ | Сайт харитаси | Алоқа | CACAARI | ТошДАУ