Янги адабиётлар

  • Кузги буғдой ва ғўза етиштириш асослари
  • Асаларичиликни ривожлантириш асослари
  • Захарли газандалар
  • Қишлоқ хўжалик ҳайвонларини урчитиш ва кўпайтириш
  • Лимончиликнинг ўзига хос синоатлари

Хабарлар

Фермердан фермерга маҳорат сабоғи

Сана: 05.12.2017

2017 йил 8-13 декабрь кунлари Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги бўйича ташкилоти (ФАО) ҳамда Глобал Экологик Фонднинг Кичик Грантлар Дастури томонидан фермердан фермерга маҳорат сабоғи ўтказилади.

Машғулотни ўтказиш вақти ва жойи:

8 декабрь – Фарғона водийси фермерлари учун – Наманган шаҳри, Наманган мухандислик-технология институти

9 декабрь – Қорақалпоғистон ва Хоразм вилояти фермерлари учун, Нукус шаҳри, Нукус давлат университети 11 декабрь – Самарқанд, Жиззах ва Қашқадарё вилоятлари фермерлари учун, Самарқанд шаҳри, Самарқанд қишлоқ хўжалиги институти

13 декабрь – Тошкент ва Сирдарё вилоятлари фермерлари учун, Тошкент шаҳри, Аграр Университет.

Маҳорат сабоғининг мазмуни 1 қисм. No-till технологиясига ўтиш бўйича менинг тажрибам

1.2006 йилгача менинг фермер хўжалигим олдида турган муаммолар (намликнинг етишмаслиги, чанг бўронлари, суд эрозияси, тупроқнинг емирилиши ва б.)

2.Олдимда ушбу муаммоларнинг ечими бўйича қандай йўллар бор эди.

3.Фермер хўжалигимнинг No-till технологиясига ўтиши нимадан бошланди.

4.Янги технологияга ўтиш натижалари.

2 қисм. No-till технологияси элеменлар тизими сифатида Технология элементларни таҳлил қилиш :

-Алмашлаб экиш

-Ёввойи ўтларни назорат қилиш

-Зараркунадалар ва касалликларни бошқариш

-Техника

-Озуқа моддаларини бошқариш

-Анғизга оид қолдиқларни бошқариш

-Иқтисодиёт

-Экинларни ва турларини танлаш

-Аралаштириб экиладиган экинлар.

Тафсилотларни қуйидаги телефонлар орқали сўраб олишинингиз мумкин: +998 71 120 34 62, 120 34 50 (қўшимча #205).

Манба: www.agriculture.uz

Қидирув

Эълон

Публикациялар



Flag Counter

Ишчи гуруҳ | Сайт харитаси | Алоқа | CACAARI | ТошДАУ