Янги адабиётлар

  • Кузги буғдой ва ғўза етиштириш асослари
  • Асаларичиликни ривожлантириш асослари
  • Захарли газандалар
  • Қишлоқ хўжалик ҳайвонларини урчитиш ва кўпайтириш
  • Лимончиликнинг ўзига хос синоатлари

Хабарлар

Устозга мукофот муборак

Сана: 10.12.2017

Олий таълимда қишлоқ хўжалиги соҳасига сифатли кадрларни  тайёрлашда қўшган муносиб ҳиссаларини эътиборга олиб, Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёев, Тошкент давлат аграр университетининг “Доривор ўсимликлар ва ботаника” кафедраси профессори И.В.Белолипов 2017 йил 9 декабр куни Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалиги ходимлари куни “Меҳнат шухрати” ордени билан мукофотланди.

Доривор ўсимликлар ва ботаника кафедраси профессори, биология фанлари доктори, Белолипов Игорь Владимирович 1939 йилда туғилган.      

И.В.Белолипов 1961 йили Тошкент қишлоқ хўжалиги институти Ўрмон хўжалиги муҳандислиги факультетини тамомлаган ва 1961 йилдан 1985 йилгача ЎзР ФА Ботаника боғида фаолият юритган.

1967 йилдан биология фанлари номзоди. 1983 йилдан биология фанлари доктори, 1992 йили “Ботаника” ихтисослиги бўйича профессор илмий унвонини олган.

1985 йилдан Ботаника кафедраси кафедраси мудири, 1983-1991 йй. Мева-сабзавотчилик факультети декани лавозимларида ишлаган.

2015 йилдан бошлаб Ботаника ва агробиотехнология кафедраси профессори лавозимида фаолият юритиб келмоқда.

Номзодлик диссертация ишини 1967 йилда академик Ф.Н.Русанов раҳбарлиги остида “Сумах туркуми турларини Тошкент воҳаси шароитидаги биологияси ва экологияси” мавзусида ҳимоя қилган.

Докторлик диссертация ишини 1983 йилда “Ўрта Осиё табиий флораси ўт ўсимликларининг интродукцияси” (эко-интродукцион таҳлил) мавзусида Москвадаги Бош Ботаника боғида ҳимоя қилган.

И.В.Белолипов 200 дан илмий ишлар муаллифи: улардан “Ўрта Осиё табиий флораси ўт ўсимликларининг интродукцияси” монографияси (1989 й.), хаммуаллифликда Ўзбекистон Республикаси “Қизил китоби” (1984 й., 1998 й., 2009 й.), “Растительный мир Узбекистана (1997 й.), «Морфология растений Средней Азии (1991 й), “География растений с основой экологии” (1987 й), “Ботаникадан амалий машғулотлар” (2017 й.) китоблари нашр этилган.

2008 йили CRS Press Taylor@Francis Group нашриёти томонидан (Англия) чоп этилган “Phyto chenicals; Aqing and Helth” китобининг 4-бобини И.В.Белолипов Англия, АҚШ ва Қирғизистонлик олимлар билан хамкорликда ёзган.

2012 йили тиббиёт фанлари доктори А.Г. Курмуков билан хамкорликда “Дикорастущие лекарственные растения Узбекистана (ботаника, химия, фармакогнозия, медицина)” монографияси чоп этилган.

2013 йилда АҚШ ва Қирғизистонлик олимлар билан биргаликда Германияда инглиз тилида “Medical Plants of Central Asian: Uzbekistan and Kirghizstan” («Шпрингер» нашриёти, 410 б.) китоби нашр этилган.

«Шпрингер» нашриётининг розилиги билан 2015 йили Қирғизистонда ўзбек ва қирғиз тилларида “Лекарственные растения Узбекистана и Киргизии» номли китоби чоп этилган.

Профессор И.В.Белолипов раҳбарлигида  1 нафар фан доктори ва 4 нафар фан номзодлари  ўз диссертацияларини муваффақияли ҳимоя қилишган.

Профессор И.В.Белолипов  бошчилигида ўқув жараёнидаги “Ботаника” фани учун дарслик, ўқув, ўқув услубий қўлланмалар рус ва ўзбек тилларида  чоп этилиб, талабалар учун етарлича таъминлаган.

Профессор И.В.Белолипов томонидан Ўзбекистон ўсимлик қоплами асосий типларини ўзига хос эко-интродукцион таҳлили бўйича услубий кўрсатма ишлаб чиқарилган бўлиб, унинг натижасида Ўзбекистон табиий флорасининг интродукцион потенциали баҳоланади. Бундан ташқари, профессор И.В.Белолиповнинг тадқиқот ишлари Ўрта Осиё табиий флорасидаги камёб ва йўқолиб бораётган ўсимликларни сақлаб қолиш йўлларини ўрганишга йўналтирилган.

Сўнгги йилларда профессор И.В.Белолипов раҳбарлигида суғориладиган шароитда кузги буғдойнинг бегона ўтлари флораси ўрганилмоқда.

Бир қатор ёввойи доривор ўсимликларни (оқ шувоқ, артишок ва бошқ.) маданийлаштириш имкониятларини ўрганмоқда.

1993 йилдан И.В.Белолипов ўзбек тилида “Ботаника” фани бўйича дарс бериб келмоқда.

Профессор И.В.Белолипов 1992 йилда Глостершир қишлоқ хўжалиги ва мевачилиги колледжининг таклифига биноан коллежда Буюк Британияда фермерларни ўқитиш ва тайёрлашнинг ўқув фаолияти билан танишиб келган.

1995 йидан 1998 йиллар давомида профессор И.В.Белолипов Оксфорд Университетига таклиф қилинган. Бунда у Оксфорд коллекциясида ўстирилаётган Ўрта Осиё табиий флорасидаги ўсимликларни аниқлаш ишларини олиб борган, Ўрта Осиё табиий флорасидаги ўсимликларни етиштириш, камёб ва йўқолиб бораётган ўсимликларни маданий шароитда сақлаб қолиш бўйича амалий маслаҳатлар берган, бундан ташқари Ўрта Осиё табиий флорасини интродукцион баҳолаш бўйича маъруза курсларини ўқиган.

Санкт-Петербурглик машҳур олим профессор Р.В.Камелин билан
И.В. Белолипов биргаликда астрагал туркумини янги турини топган ва унинг ҳурмати учун бу тур Astragal belolipovi Kamelin Sp.nova. деб номлаган.

Ўзбек ва инглиз тилларида эркин сўзлашади.

Профессор И.В.Белолипов тартибли ва меҳнаткаш ҳодим, доимо илмий ва сиёсий дунёқарашини кенгайтириб боради. Талабаларни маънавий тарбиялашда фаол қатнашади, илмий ходимларга ва ёш олимларга доимо ўз маслаҳатлари билан кўмак бериб келади. Ўзбекистонда илмий ва илмий-педагок кадрлар тайёрлашнинг давлат аттестацияларида доимо қатнашиб келади. Тошкент давлат аграр университети ҳодимлари ва талабалари орасида обру-эътиборга эга бўлаган меҳрибон устоз.

1999 йили “Ўзбекистон Республикаси олий таълими аълочиси” кўкрак нишони билан тақдирланган.

Ўзбекисто Республикаси Биринчи Президенти И.А.Каримов қарори билан И.В.Белолипов 2002 йилда “Дўстлик” ордени билан мукофотланган.

 

Доривор ўсимликлар ва ботаника кафедраси мудири, доцент К.Х. Бухоров

Манба: www.agriculture.uz

Қидирув

Эълон

Публикациялар



Flag Counter

Ишчи гуруҳ | Сайт харитаси | Алоқа | CACAARI | ТошДАУ