Янги адабиётлар

  • Кузги буғдой ва ғўза етиштириш асослари
  • Асаларичиликни ривожлантириш асослари
  • Захарли газандалар
  • Қишлоқ хўжалик ҳайвонларини урчитиш ва кўпайтириш
  • Лимончиликнинг ўзига хос синоатлари

Хабарлар

Хитойда Хитой-Ўзбек бизнес форуми бўлиб ўтди

Сана: 27.12.2017

2017 йил 23 декабрь куни, Хенан провинцияси Хитой ҳукумати кўмагида Хитой Халқ Республикасида Ўзбекистон Республикасининг элчихонаси томонидан Хенан провинцияси Чэнчжу шаҳрида қишлоқ хўжалик маҳсулотларини қайта ишлаш ва сақлаш учун йирик компаниялар раҳбарлари иштирокида Хитой-Ўзбек бизнес форуми бўлиб ўтди.

Семинарда Савдо бошқармаси ва провинция Савдо-саноат палатаси вакиллари, шунингдек, Хенан провинцияси туристик компаниялари ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этди.

Тадбир давомида Ўзбекистон тадбиркорлари вакили Муллабаев Дилшод иштирокчиларга ҳусусан, қишлоқ хўжалиги соҳасидаги хорижий инвесторлар учун кафолатлар ва имтиёзлар ҳақида, савдо ва республиканинг инвестиция муҳити, икки мамлакат ўртасидаги иқтисодий муносабатларнинг бугунги холати хақида ахборот ва бир қатор қўшимча саволларга жавоб берди.

Форумнинг асосий мақсади - Ўзбекистон ишбилармонлари билан алоқаларни мустаҳкамлаш, хорижий тадбиркорлар учун яратилган шарт-шароитлар билан Хенан провинцияси тадбиркорларини таништириш, ишлаб чиқариш, қайта ишлаш ва чорвачилик махсулотлари ишлаб чиқариш ва экспорт, шу жумладан, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қадоялаш учун республикада қўшма корхоналар яратиш, тайёр қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини экспорт-импорт ва қайта экспорт қилиш кўзда тутилган.

Тадбир якунида яқин келажакда амалга ошувчи икки томон ҳамкорлигини оширувчи бир қатор келишувлар имзоланди.

 

Манба: https://uz.uzdaily.uz

Қидирув

Эълон

Публикациялар



Flag Counter

Ишчи гуруҳ | Сайт харитаси | Алоқа | CACAARI | ТошДАУ