Янги адабиётлар

  • Кузги буғдой ва ғўза етиштириш асослари
  • Асаларичиликни ривожлантириш асослари
  • Захарли газандалар
  • Қишлоқ хўжалик ҳайвонларини урчитиш ва кўпайтириш
  • Лимончиликнинг ўзига хос синоатлари

Хабарлар

Қорақалпоғистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги ва вилоятлар Қишлоқ ва сув хўжалиги бошқармалари ҳамда туманлар бўлимларининг кадрлар ва идоравий иш юритиш масалалари билан шуғулланувчи масъул ходимларининг ўқув-семинари якунланди

Сана: 28.12.2017

2017 йилнинг 25-27 декабрь кунлари Тошкент давлат аграр университетида ўтказилган навбатдаги ўқув-семинарда Қорақалпоғистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, Бухоро, Навоий, Сурхондарё ва Хоразм вилоятлари Қишлоқ ва сув хўжалиги бошқармалари ҳамда туманлар бўлимларининг кадрлар ва идоравий иш юритиш масалалари билан шуғулланувчи масъул ходимлари иштирок этди.

Иштирокчилар уч кун давомида кадрлар ва идоравий иш юритиш тартибини такомиллаштиришда замонавий ахборот-коммуникация технологияларидан фойдаланиш, ҳужжатлар билан ишлаш жараёнида электрон ахборот алмашиш тизимларини кенг қўллаш, меҳнат муносабатларига оид норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тўғри юритиш, жисмоний ва юридик шахслар мурожаатлари билан ишлаш каби бошқа қатор муҳим мавзулардаги маърузаларини тинглаши баробарида, жойларда бу борада мавжуд ҳолатларни таҳлил қилиб, фаолият самарадорлигини янада ошириш юзасидан ўзаро фикр алмашдилар.

Ўқув-семинар иштирокчилари Тошкент давлат аграр университетининг Ҳаракатлар стратегияси хонаси, Ахборот-ресурс маркази ҳамда Кадрлар бўлими фаолияти билан яқиндан таништирилди.

Тингловчилар ўқув-семинар якунида ўтилган мавзулар юзасидан тест синовлари топширдилар. Тест синовини муваффақиятли топширганларга сертификатлар тақдим этилди.

Манба: http://agro.uz

Қидирув

Эълон

Публикациялар



Flag Counter

Ишчи гуруҳ | Сайт харитаси | Алоқа | CACAARI | ТошДАУ