Янги адабиётлар

  • Кузги буғдой ва ғўза етиштириш асослари
  • Асаларичиликни ривожлантириш асослари
  • Захарли газандалар
  • Қишлоқ хўжалик ҳайвонларини урчитиш ва кўпайтириш
  • Лимончиликнинг ўзига хос синоатлари

Хабарлар

2018 йилда Ўзбекистонда 18 минг гектар ерга аччиқ қалампир экилади

Сана: 27.01.2018

2018 йилда юртимизда 18 минг гектарда аччиқ қалампир етиштириш мўлжалланмоқдаЎзбекистон сабзавотполиз экинлари ва картошкачилик илмий-тадқиқот институтидан ЎзА мухбирига маълум қилишларичаҳар бир гектардан 21 миллион сўм даромад олиш мумкин.

25 январдан институт олимлари фермер хўжаликлари раҳбарлари ва томорқа эгаларининг қалампир етиштириш борасидаги малакасини ошириш мақсадида жойларда ўқувларни бошлайди. Биринчи манзилҚашқадарё.

Аччиқ қалампир сувга талабчан ўсимлик, бироқ ҳаддан ортиқ суғорилганда ундаги аччиқлик хусусияти пасайиб кетиши мумкин, дейишмоқда мутахассислар. Ўзига хос бу ўсимлик мевасининг кўклигида ҳам, қизарганида ҳам истеъмол қилиш мумкин. Аччиқ қалампир кўклигида йиғиб олинса, ҳосил миқдори нисбатан кўпроқ бўлади. Совуқ тушиши арафасида аччиқ қалампир пояси меваси билан биргаликда тупроқдан суғуриб олиниши, қуритилиши ва кейинчалик ишлатилиши мумкин.

Экиш учунМарғилон-330”, “Пикантный”, “Учқун”, “Тилларанг”, “Мумтоз”, “Саидкаби маҳаллий навлар тавсия этилмоқда. “Маржон” нави тажрибалардан яхши ўтгани боис жорий йилда Давлат нав синаш комиссиясига топширилди.

Манба: http://agro.uz

Қидирув

Эълон

Публикациялар



Flag Counter

Ишчи гуруҳ | Сайт харитаси | Алоқа | CACAARI | ТошДАУ