Янги адабиётлар

  • Кузги буғдой ва ғўза етиштириш асослари
  • Асаларичиликни ривожлантириш асослари
  • Захарли газандалар
  • Қишлоқ хўжалик ҳайвонларини урчитиш ва кўпайтириш
  • Лимончиликнинг ўзига хос синоатлари

Хабарлар

Кока-Кола жамғармаси сув таъминоти лойиҳасига сармоя киритади

Сана: 26.02.2018

Кока-Кола жамғармаси Орол денгизи бўйича БМТнинг Қўшма дастури доирасида Қорақалпоғистоннинг Тахтакўпир туманида сув таъминотини такомиллаштириш бўйича лойиҳага 100 000 АҚШ доллари миқдорида инвестиция киритмоқда.

Еҳтиёж

БМТнинг маълумотларига кўра, бугунги кунда жаҳон аҳолисининг 40 фоиздан кўпроғи сув танқислигидан азият чекмоқда, сайёрамизда истиқомат қилувчиларнинг 884 миллион нафари тоза сув таъминотидан маҳрум ва дарё ҳавзалари ҳудудида яшовчи 1,7 миллиарддан кўпроқ одамлар қўшимча чучук сув манбаларига эҳтиёж сезмоқдалар. 

Орол денгизини қуриши натижасида Қорақалпоғистонда бир қатор ижтимоий-иқтисодий ва экологик муаммолар вужудга келган. Натижадамаҳаллий аҳолининг фақатгина 50,8 фоизи сув таъминотининг марказлашган тизими хизматидан фойдаланиш имкониятига эга. Узоқ туманларда истиқомат қилувчилар эса жойларда ўрнатилган сув манбалари орқали, ҳамда чуқурлиги 400-500 метр бўлган артезиан қудуқларидан олинадиган сувни истеъмол қилишмоқда. Ҳозирги вақтда Тахтакўпир туманининг ҳудудида мактаб, болалар боғчаси ва бошқа ижтимоий муассасалар жойлашган “Ата-кўл” қишлоқ фуқаролар йиғининг “Макпал-кўл” овулида ичимлик сувини фақатгина қўл насослари ёрдамида ёки қишлоқ фуқаролар йиғинига олиб келинадиган систерналардан олиш имкони мавжуд. Бу эса саломатлик ва санитария борасида муаммоларни юзага келтирмоқда.

   Кока-Кола жамғармаси ҳамда Глобал сув ресурслари муаммолари бўйича ташкилоти (GWC) ҳамкорлиги натижасида амалга оширилаётган Янги Олам Дастурининг (NWP) молиявий кўмагида иш бошлайдиган “Оролбўйидаги қишлоқ ҳудудларида ичимлик суви таъминотини яхшилаш” номли янги лойиҳа 2018 йилнинг охиригача сувни тақсимлаш стансиясини тиклаш бўйича қатор тадбирларни ўтказишни назарда тутади. Стансияда таъмирлаш ишлари якунига етгач ва янги замонавий ускуна ўрнатилгач 1 948 нафар одам ўз эҳтиёжлари учун тоза артезиан сувидан фойдаланиш имконига эга бўладилар. 2006 йилда ташкил этилган GWC, тоза ичимлик суви ва санитария таъминоти ёʻлида фуқаролик жамияти ва хусусий сектор ташкилотларини бирлаштирувчи етакчи 501(c)3 туридаги[1] мустақил ташкилотидир. Глобал сув ресурслари муаммолари бўйича ташкилоти Кока-Кола тизими билан узоқ муддатли ҳамкорлик муносабатларига эга.

Маҳаллий аҳолини жалб қилган ҳолда ҳамда ижтимоий лойиҳаларни амалга ошириш орқали барча ижтимоий хизматлардан фойдаланиш имконини яратишда кўмак бериш ҳудудда амалга оширилаётган Бирлашган Миллатлар Ташкилоти “Орол минтақаси учун инсон хавфсизлиги бўйича кўпшериклик фондини ташкил қилиш орқали Орол фожеасидан зарар кўрган аҳолининг турмуш шароити салоҳиятини мустаҳкамлаш” қўшма дастурининг муҳим ёʻналишларидан бири ҳисобланади.  Бундан келиб чиққан ҳолда, БМТ Тараққиёт дастури, Қорақалпоғистон Вазирлар кенгаши ҳамда Тахтакўпир тумани ҳокимияти иштирокида амалга оширилаётган мазкур лойиҳа НWР ташкилоти томонидан ҳам қўллаб-қувватланди.

Янги Олам Дастурининг (NWP)нима?

“Янги дунё: Инсоннинг барқарор инклюзив ривожи ташаббуслари” дастури Барқарор Ривожланиш Мақсадлари (БРМ)ни қўллаб-қувватлаш орқали барқарор жамоаларни қуришга қаратилган етакчи дастур ҳисобланади. У 2014 йилдан буён БМТ Тараққиёт Дастурининг Кока-Кола жамғармаси билан ҳамкорлик механизми сифатида фуқаролик жамияти ташкилотлари (нодавлат, жамоат ташкилотлари)ни инновацион, ўзида бир қатор масалаларни қамраб олувчи ҳамда БМТнинг БРМ сари сув ва санитария муаммоларини бартараф этиш, ёшлар ва аёлларнинг ҳуқуқ ва имкониятларини кенгайтиришга барқарор ечимларни топиш мақсадида жалб этиш учун фаолият кўрсатиб келмоқда.

 

[1]AQSh Soliq kodeksining 501 (c) (3) moddasi boʻyicha soliqqa tortishdan ozod qilingan notijorat tashkilotlari

Манба: www.uz.undp.org

Қидирув

Эълон

Публикациялар



Flag Counter

Ишчи гуруҳ | Сайт харитаси | Алоқа | CACAARI | ТошДАУ