Янги адабиётлар

  • Кузги буғдой ва ғўза етиштириш асослари
  • Асаларичиликни ривожлантириш асослари
  • Захарли газандалар
  • Қишлоқ хўжалик ҳайвонларини урчитиш ва кўпайтириш
  • Лимончиликнинг ўзига хос синоатлари

Хабарлар

Ўзбекистонда ҳар йили Вино фестивали ўтказилади

Сана: 01.03.2018

Ўзбекистон Республикасида ҳар йили Вино фестивали ва Халқаро дегустация танлови ўтказилади. Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев “Виночилик соҳасини ва алкоголли маҳсулотларни реализация қилишни тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорни имзолади.

Мамлакатимиз раҳбари мамлакатда аккредитациядан ўтган дипломатик ваколатхоналар, хорижий туристлар, турли мамлакатларнинг виночилик соҳаси вакиллари, эксперт ва мутахассисларни кенг жалб қилган ҳолда ҳар йили республикада вино фестивали ва Халқаро дегустация танлови ўтказиш вазифасини қўйди.

Президент шунингдек, маҳаллий виночилик маҳсулотларининг кўргазма-ярмаркаларини хорижий мамлакатларда мунтазам равишда ўтказилиши жорий этишни ҳам топширди.

“Ўзшаробсаноат” АЖга бир ой муддатда 2018 йилда Тошкент шаҳрида вино фестивали ва Халқаро дегустация танлови ўтказилиши тўғрисида Ҳукумат қарори лойиҳасини Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига кириш вазифаси юклатилди.

Манба: www.uzdaily.uz

Қидирув

Эълон

Публикациялар



Flag Counter

Ишчи гуруҳ | Сайт харитаси | Алоқа | CACAARI | ТошДАУ