Янги адабиётлар

  • Кузги буғдой ва ғўза етиштириш асослари
  • Асаларичиликни ривожлантириш асослари
  • Захарли газандалар
  • Қишлоқ хўжалик ҳайвонларини урчитиш ва кўпайтириш
  • Лимончиликнинг ўзига хос синоатлари

Хабарлар

Фермер аёллар қишлоқ хўжалигига инновацияларни тадбиқ этишни муҳокама қилишди

Сана: 01.03.2018

2018 йил 28 февраль куни пойтахтимизнинг “Wyndham”  меҳмонхонасида аёллар фермерлигига инновацияларни жорий этиш ва рақобатбардошликни ривожлантириш бўйича 1 конференция ўтказилди. Тадбирда мамлакатимизнинг турли ҳудудларидан 100дан ортиқ фермер ва деҳқон хўжалигини юритувчи аёллар, вазирлик ва идоралар, илмий доиралар ва агробизнес вакиллари иштирок этишди. 

 Конференция «Тадбиркор аёл» Ўзбекистон ишбилармон аёллар ассоциацияси томонидан Фридрих Эберт Фонди, Жаҳон банки Ўзбекистон ваколатхоналари, Евроиттифоқ делегацияси, БМТнинг Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалик  ташкилоти ва Ривожланиш Дастури ваколатхоналари кўмагида ташкил этилди.

Қатнашчилар фермер аёллар ва деҳқон хўжалиги юритувчиларнинг тадбиркорлик ҳаракатларини қўллаб қувватлаш масалаларини муҳокама этдилар. Хусусан, қишлоқ хўжалигига меҳнат шароитларини яхшилаш мақсадида илм-фаннинг сўнгги ютуқлари ва юқори технологияларни олиб кириш ва татбиқ қилиш учун қулай шароитларини яратиш, қишлоқ ҳудудлардаги тадбиркор аёлларнинг ишлаб чиқариш самарадорлиги ва даромадларини ошириш масалаларига эътибор қаратилди. Конференция давомида, шунингдек, фермер аёллар малакасини ошириш, етакчи хориж фирма ва ташкилотларида тажриба алмашиш, хорижий ҳамкорлар билан алоқаларни ривожлантириш имкониятлари кўриб чиқилди. Қишлоқ хўжалигидаги инновацион бизнес моделлар соҳасида фаолият юритувчи етук мутахассислар ўзларининг тажриба ва таклиф мулоҳазалари, иш натижалари билан ўртоқлашдилар.

Ушбу конференцияни келгусида фермер аёлларнинг ўзаро тажриба алмашиш ва халқаро ҳамкорликни ривожлантириш майдонига айлантириш режалаштирилди.

 

Алоқадаги шахс:

Васила Нишанова – “Тадбиркор аёл” Ўзбекистон ишбилармон аёллар ассоциацияси лойиҳа координатори.

 Тел:99893 3982695

Манба: www.agriculture.uz

Қидирув

Эълон

Публикациялар



Flag Counter

Ишчи гуруҳ | Сайт харитаси | Алоқа | CACAARI | ТошДАУ