Янги адабиётлар

  • Кузги буғдой ва ғўза етиштириш асослари
  • Асаларичиликни ривожлантириш асослари
  • Захарли газандалар
  • Қишлоқ хўжалик ҳайвонларини урчитиш ва кўпайтириш
  • Лимончиликнинг ўзига хос синоатлари

Хабарлар

Президент Кармана туманидаги “Karmana Golden Eggs” МЧЖ фаолияти билан танишди

Сана: 02.03.2018

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев жойларда амалга оширилаётган бунёдкорлик ишлари, ижтимоий-иқтисодий ислоҳотларнинг бориши билан танишиш мақсадида 2 март куни Навоий вилоятига ташриф буюрди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Президентининг Матбуот хизмати хабар қилди.

Давлатимиз раҳбари дастлаб Кармана туманидаги “Karmana Golden Eggs” масъулияти чекланган жамияти фаолияти билан танишди. Президентимизнинг 2017 йил март ойидаги ташрифи чоғида белгилаб берилган топшириққа мувофиқ ишга туширилган мазкур паррандчилик фабрикасида йилига 960 мингта жўжа етиштирилади. Корхонада 50 та иш ўрни яратилди. Иккинчи босқичда яна 100 ишчи жой ташкил этилади.

Шу ерда вилоят иқтисодиётини янада ривожлантиришга қаратилган истиқболли лойиҳалар тақдимоти ўтказилди. “Навоий” эркин иқтисодий зонасида янги қувватларни ишга тушириш, 2018-2019 йилларда қурилиш материаллари ишлаб чиқариш ҳажмини ошириш, боғ, иссиқхоналар, писта ва бодом плантациялари ташкил этиш, мева-сабзавотни қайта ишлаш, паррандачилик, балиқчилик, қоракўлчилик каби тармоқларни ривожлантиришга доир лойиҳаларнинг иқтисодий самарадорлигига эътибор қаратилди.

Президент лойиҳа-таклифларни қўллаб-қувватлади.

Лойиҳаларни амалга оширишни тезлаштириш керак. Корхоналарни бир кун бўлсаям эртароқ ишга тушириб, одамларни иш билан, даромад билан таъминлашимиз зарур. Бунинг учун қандай ёрдам, қанча қўшимча маблағ керак бўлса, берамиз, деди Шавкат Мирзиёев.

Манба: www.uzdaily.uz

Қидирув

Эълон

Публикациялар



Flag Counter

Ишчи гуруҳ | Сайт харитаси | Алоқа | CACAARI | ТошДАУ