Янги адабиётлар

  • Кузги буғдой ва ғўза етиштириш асослари
  • Асаларичиликни ривожлантириш асослари
  • Захарли газандалар
  • Қишлоқ хўжалик ҳайвонларини урчитиш ва кўпайтириш
  • Лимончиликнинг ўзига хос синоатлари

Хабарлар

Маҳаллий ҳамжамиятлар Қорақалпоғистонда ландшафт даражасида мослашув чора-тадбирларини амалга оширишга жалб қилинадилар

Сана: 17.03.2018

Иқлим ўзгаришига мослашув - бу табиий ресурслар ва қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришини бошқариш тизимига янада уюшқоқ ва диверсификациялашган ёндашувларни талаб қилувчи жараёндир. Бунда фермер ва деҳқонларни мослашув фаолиятига жалб қилиш, сувни тежашга алоҳида эътибор берган ҳолда ресурсларни тежашни таъминловчи иқлимга бардош технологияларни ишлатиш бўйича уларнинг билимларини такомиллаштириш муҳим рол ўйнайди.

Бирлашган Миллатлар Ташикилотининг тараққиётДастури томонидан Фавқулодда вазифалар вазирлиги ҳузуридаги Гидрометеорология хизмати билан ҳамкорликда ва иқлим ўзгариши ҳақидаги БМТни доиравий конвенсиясининг молиявий кўмагида Қорақалпоғистон Республикасида иқлим ўзгаришларининг салбий асоратларини камайтириш ва олдини олишга мўлжалланган “Ўзбекистоннинг қурғоқчил ҳудудларида жойлашган фермер ва деҳқон хўжаликларининг иқлимий барқарорлигини таъминлаш” лойиҳасини амалга оширмоқда.

2018 йилнинг 12-16 март кунлари мазкур лойиҳа доирасида Қорақалпоғистоннинг Қанликўл, Мўйноқ, Тахтакўпир, Чимбой ва Кегейли туманларида “Ландшафт даражасида мослашув чора-тадбирларини амалга ошириш бўйича маҳаллий ҳокимият органлари ва маҳаллий ҳамжамиятларни ўзаро ҳамкорлигини ташкил этиш” мавзусида семинарлар ўтказилди.  

Сўнгги йилларда иқлим омили Қорақалпоғистоннинг яйловларида сезиларли ўзгаришларнинг сабаби бўлди, бу эса чорва томонидан истеъмол қилинишига ярамайдиган ўсимликлар сонини кўпайишига, ўсимликлар унумини пасайишига, ўтлоқлар ҳолатини ёмонлашувига ва деградациясига олиб келди. Мана шундай жараёнларни кўлами ва шиддати маҳаллий ҳамжамиятларни ўз вақтида муносабат билдириши ва яйловлар деградациясини даф қилиш, уларнинг унумдорлигини тиклаш учун жалб қилиш заруратини тақозо этмоқда. Семинарнинг биринчи кунида қайд этилганидек, маҳаллий ҳамжамиятларни яйловлар, ўрмонлар ва ўтлоқларни бошқаришдаги ролини, энг яхши тегишли амалиётлар ҳақидаги билимларини ошириш зарур, уларни қўллаш эса табиий ресурслардан янада самарали фойдаланишга, ҳамда уларни сақлашга кўмак беради.

Меъёрий-ҳуқуқий базани ва мамлакатдаги иқтисодий вазиятни мунтазам равишда такомиллаштириб борилиши маҳаллий аҳолини яйловларни бошқаришга жалб қилиш, мазкур ҳудуддаги шароитларга мослаштирилган илмий асосланган ёндашувларни қўллаш учун янги имкониятларни яратади. Бундай тажриба Тошкент вилоятининг Оҳангарон туманида қўлланилди, у билан семинар иштирокчилари таништирилди.

-               2016 йилда Ҳукуматимиз раҳбари томонидан Республиканинг тоғли ҳудудларида аҳолини иш билан таъминлаш, иш ўринларини яратиш ва даромадларни ошириш мақсадида кооперативларни[1]ташкил қилиш қўйилган эди. Туманимизда чорвачиликни ривожлантириш бўйича жуда катта ишлар амалга оширилди. Бугунги кунга келиб, Қишлоқ фуқаролари йиғинларида (ҚФЙ) ўзида кўптомонлама масалаларни қамровчи 21 кооператив ташкил қилинган бўлиб, уларга чорвачиликни янада ривожлантириш учун туман захирасидаги ерлар майдони ажратилган. Шунингдек, чорва молларини кўпайтириб янги иш жойларини ташкил қилиш учун биз ўз фаолиятимизни янада кенгайтиришни режалаштирганмиз. Бугун биз ўз тажриба-билимларимизни Қорақалпоғистонда ҳам тақдим этиш, туманларида жорий этиш учун мазкур тадбирга келганмиз. Иштирокчиларга иш ўринларини яратиш, чорва молларини ўстириш, кооперативларни очиш босқишларидан ўтиш, солиқ ставкалари ҳақида маълумотлар бердик, - Шавкат Эрназаров, Тошкент вилояти, Оҳангарон тумани ҳокимиятининг бўлим мутахассиси. 

Тадбирни ўтказиш мобайнида иштирокчилар яйловларни кооператив бошқаришнинг қонуний асослари, маҳаллий ҳамжамиятларни яйловларни бошқариш жараёнига жалб қилиш бўйича тажриба ва энг яхши амалиётлар билан танишдилар, ҳамда яйловларни кооператив бошқариш консепсиясини амалда бажариш масалалари кўриб чиқилди.

-          Мен Канликўл туманида бўлиб ўтган семинарда иштирок этдим, у ерда уй хўжаликларида чорвачиликни ривожлантириш, чорва молларини боқиш, кўпайтириш ҳақида сўз юритилган. Шунингдек, қишлоқ жойларда кооперация ташкил қилиш бўйича тажриба билан танишдик, бу одамлар учун, жамоалар учун, айниқса, чорвачилик билан шуғулланадиган аёллар учун жуда муҳимдир. Менимча, бундай билимлар бизнинг жамоамизнинг ривожланишига, иш ўринларини яратишга ва аҳолининг даромадларини оширишга ёрдам беради - Гулистон Аралбаева, Қорақалпоғистон Республикаси Канликўл туманидаги “Бес Купир” ҚФЙ.

Семинар ишида қишлоқ фуқаролар йиғинлари, туман ҳокимиятлари, ташкилот ва корхоналар вакиллари, фермер ва деҳқон хўжаликлари раҳбарлари, журналистлар иштирок этдилар.

 

[1]O'zbekiston Respublikasi Prezidentining 2006 yil 23 mart kunidagi №PQ-308 – sonli “Xususiy yordamchi, dehqon va fermerlik xo'jaliklarida qoramol sonini ko'paytirishni rag'batlantirish choralari to'g'risida” qarori va O'zbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining 2006 yil 21 aprel kunidagi 67-sonli qaroriga “Shaxsiy yordamchi va dehqon xo'jaliklarida qoramol boqayotgan va etishtirilgan chorvachilik mahsulotlarini sotayotgan fuqarolarning bandligi to'g'risida” Nizom asosida mazkur kooperativlarga a’zo boʻlgan shaxslar ish bilan band boʻlgan aholi hisoblanib, ularga belgilangan turdagi mehnat daftarchasi ochiladi (yuritiladi), faoliyat koʻrsatish davrlari (ushbu shaxslar tomonidan tegishli toʻlovlar amalga oshirilgan holda) pensiya taynlash uchun mehnat stajiga qoʻshiladi.

Манба: www.agriculture.uz

Қидирув

Эълон

Публикациялар



Flag Counter

Ишчи гуруҳ | Сайт харитаси | Алоқа | CACAARI | ТошДАУ