Янги адабиётлар

  • Кузги буғдой ва ғўза етиштириш асослари
  • Асаларичиликни ривожлантириш асослари
  • Захарли газандалар
  • Қишлоқ хўжалик ҳайвонларини урчитиш ва кўпайтириш
  • Лимончиликнинг ўзига хос синоатлари

Хабарлар

Олий ўқув юртидан кейинги таълим тизимини янада такомиллаштириш мақсадида қишлоқ хўжалиги олий таълим ва илмий тадқиқот муассасалари ёш олимлари учун давра суҳбати

Сана: 27.03.2018

Маълумки, мамлакатимизда фан, таълим ва ишлаб чиқариш интеграциясини таъминлаш, таълим тизимини янада такомиллаштириш, инновацион иқтисодиёт тараққиётига алоҳида эътибор қаратиш, ижтимоий-иқтисодий ривожланишда илм-фаннинг ролини янада ошириш, юқори малакали илмий кадрлар тайёрлаш сифатини яхшилаш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 16 февралда “Олий ўқув юртидан кейинги таълим тизимини янада такомиллаштириш тўғрисида”ги ПФ-4958-сонли Фармони ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 22 майдаги “Олий ўқув юртидан кейинги таълим тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 304-сонли қарори қабул қилинди.

Уларга мувофиқ икки босқичли тизим жорий этилди. Бунда талабгорларга биринчи босқичда фалсафа доктори Ph.D (Doctor of philosophy) ҳамда иккинчи босқичда фан доктори DSc (Doctor of Science) илмий даражаларини бериш белгилаб қўйилган.

Шу муносабат билан диссертация ҳимояси сифати ва натижадорлигини янада ошириш учун жорий йилнинг 27 март куни Тошкент давлат аграр университетида Ўзбекистон Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги тасарруфидаги олий таълим муассасалари ва Ўзбекистон Қишлоқ хўжалиги илмий-ишлаб чиқариш маркази ва унинг тизимидаги илмий-тадқиқот муассасалари иштирокида 2017 йилда ҳимоя қилган ва 2018 йилда ҳимоя қилинадиган диссертациялар таҳлилига бағишланган йиғилиш бўлиб ўтди. Унда илмий тадқиқотларнинг сифат ва самарадорлиги, ёш олимлар билан ишлаш, уларга яратиб берилаётган имкониятлар каби қатор масалалар танқидий-таҳлилий муҳокама қилинди. 

Тошкент давлат аграр университетида ўтказилган давра суҳбатида Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги Кадрлар ва олий таълим муассасалари бошқарма бошлиғи, Олий аттестация комиссияси раиси, Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги илмий ишлаб чиқариш маркази директор ўринбосари, Тошкент давлат аграр университети ректори ҳамда Илмий ишлар бўйича проректор шунингдек, Олий таълим ва илмий тадқиқот муассасалари ёш олимлари, таянч докторант, докторант ва мустақил тадқиқотчилари иштирокида давра суҳбати ўтказилди.

Давра суҳбати давомида олий малакали илмий ва илмий-педагог кадрлар тайёрлаш ва уларни аттестациядан ўтказиш тизимини янада такомиллаштиришга, жаҳон тажрибаси ва бу борадаги халқаро стандартларни ҳисобга олган ҳолда тадқиқот ишларининг сифати ва илмий-амалий аҳамиятини оширишга, бугунги кун ёшлари ўз ижодий ва интеллектуал салоҳиятини намоён этиши учун муносиб шарт-шароитлар яратишга хизмат қилиши таъкидлаб ўтилди.

Суҳбат давомида Олий таълим ва илмий тадқиқот муассасалари ёш олимлари, докторант ва мустақил тадқиқотчилари томонидан мавзу юзасидан берилган саволларга мутахассислар томонидан тўлиқ маълумотларга асосланган ҳолда жавоблар берилди.

 

Манба: www.agriculture.uz

Қидирув

Эълон

Публикациялар



Flag Counter

Ишчи гуруҳ | Сайт харитаси | Алоқа | CACAARI | ТошДАУ