Янги адабиётлар

  • Кузги буғдой ва ғўза етиштириш асослари
  • Асаларичиликни ривожлантириш асослари
  • Захарли газандалар
  • Қишлоқ хўжалик ҳайвонларини урчитиш ва кўпайтириш
  • Лимончиликнинг ўзига хос синоатлари

Хабарлар

Тошкент вилоятида "Ўсимликлар клиникаси" хизмати ташкил этилди

Сана: 28.03.2018

Бугунги кунда дунёда атроф-муҳитнинг глобал равишда ўзгариши қишлоқ хўжалиги экинларига турли касаллик ва зараркунандаларнинг таъсир кўламини ортиб боришига олиб келмоқда. Бунда ер юзи аҳолисининг озиқ-овқат танқислиги жараёнининг янада кучайиши кузатилади.

Шу сабаб дунё олимлари қишлоқ хўжалиги экинлари Республикамизда аҳолиси томорқаларида экин майдонлари ўртача 400 минг гектардан ортиқ майдонни ташкил этиб, барчасидан ҳам унимли фойдаланилмайди. Бунда айрим муаммолар мавжуд бўлиб, экинларни зараркунанда ва касалликлардан ҳимоя қилишдир.

Тошкент вилоятининг Паркент тумани тоғ олди ҳудудида жойлашган бўлиб, аҳоли томорқасида асосан узум, мевали дараҳтлар ва сабзавот экинлари етиштирилади. Туманда 25 340 та аҳоли томорқа хўжаликлари мавжуд бўлиб, уларнинг умумий экин майдони 2 742 гектарни ташкил этади.

Тошкент давлат аграр университети ташаббусига асосан 28 март куни Тошкент вилояти Паркент тумани Гулбоғ қўрғонида "Ўсимликлар клиникаси" хизмати очилди ҳамда бу бўйича вилоят семинари ташкил этилди. Бу ҳақда УзбАА Тошкент давлат аграр университети маълумотига таянган ҳолда хабар беради.

Янги ташкил этилган хизмат томорқа экинлар ҳосилдорлигини ошириш мақсадида “Ўсимликлар клиникаси” тизимини ташкил этиш бўйича лойиҳа таклифи дастлаб 2018 йилнинг 19-20 январдаги Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Сурхондарё вилоятига ташрифи чоғида қўллаб қувватланган ва Термиз туманида ташкил этилган эди. Бундай тизимни республиканинг барча туманларида жорий этиш тўғрисида топшириқ берилган. Ушбу лойиҳа асосида ташкил этилган клиника мавсумда Паркент туманидаги барча маҳаллаларда аҳоли томорқаларида экилган қишлоқ хўжалиги экинларини касаллик ва зараркунандаларига қарши курашда хизмат кўрсатади.

Ушбу ташкил этилган “Ўсимликлар клиникаси” хизматини вилоят маҳалла раислари ва мутаҳасислар, Паркент туман ҳокими, соҳа бўйича олимлар хамда фермерлар ва аҳоли томорқалари хўжалик рахбарлари иштирокида семинарда  “Ўсимликлар клиникаси”ни ташкил этиш ва аҳолига хизмат кўрсатиш фаолияти тўғрисида таништирилди хамда олимлар томонидан иштирокчиларни барча қизиқтирган саволларига жавоб берди.​

 

Манба: www.agriculture.uz

Қидирув

Эълон

Публикациялар



Flag Counter

Ишчи гуруҳ | Сайт харитаси | Алоқа | CACAARI | ТошДАУ