Янги адабиётлар

  • Кузги буғдой ва ғўза етиштириш асослари
  • Асаларичиликни ривожлантириш асослари
  • Захарли газандалар
  • Қишлоқ хўжалик ҳайвонларини урчитиш ва кўпайтириш
  • Лимончиликнинг ўзига хос синоатлари

Хабарлар

Ўзбекистон шароитида интенсив сабзавот маҳсулотларини етиштириш

Сана: 13.04.2018

Маълумки, Республикамизда кейинги йилларда қишлоқ хўжалигининг барча тармоқлари, жумладан сабзавотчилик соҳасини ривожлантириш бўйича Республика Ҳукумати томонидан бир қатор кенг қамровли ишлар амалга оширилмоқда.

Юқоридагилардан келиб чиқиб, «ИКАРДА» чўллашган ва қурғоқчил ҳудудларда қишлоқ хўжалик тадқиқотлари халқаро маркази раҳбари ва Халқаро сабзавотчилик маркази раҳбари доктор Марко Вопереис  бошчилигидаги 7 кишидан иборат делегация жорий йилнинг 13 апрель кунлари Тошкент давлат аграр университетига ташриф буюрди.

Ушбу семинар Тошкент давлат аграр университети ахборот-маслаҳат маркази базасида ва унинг илмий-тадқиқот ва ўқув тажриба станциясида бўлиб ўтди.  Делегация аъзолари тажриба станцияда  профессор-ўқитувчилар ва талабаларнинг олиб борилаётган илмий-тадқиқот ва амалиёт ишлари билан яқиндан танишдилар.

Тадбирда талабалар, соҳага оид мутахассислар, сабзавот маҳсулотларини етиштириш билан шуғулланувчи фермер ва тадбиркорлар қатнашди.

Шунингдек, семинарда “Ўзбекистон шароитида интенсив сабзавот маҳсулотларини етиштириш”, “Фермер хўжаликларида суғорма деҳқончиликдан оқилона фойдаланиш масалалари”, “Қишлоқ хўжалигида сув тежамкор технологияларини қўллаш самарадорлигини ошириш” мавзуларида маърузалар эшитилди ва соҳа бўйича бир қатор келишувлар амалга оширилди.

Тадбирлар якунида тегишли тавсиялар ишлаб чиқилди.

 

Манба: www.agriculture.uz

Қидирув

Эълон

Публикациялар



Flag Counter

Ишчи гуруҳ | Сайт харитаси | Алоқа | CACAARI | ТошДАУ