Янги адабиётлар

  • Кузги буғдой ва ғўза етиштириш асослари
  • Асаларичиликни ривожлантириш асослари
  • Захарли газандалар
  • Қишлоқ хўжалик ҳайвонларини урчитиш ва кўпайтириш
  • Лимончиликнинг ўзига хос синоатлари

Хабарлар

Марказий Осиёнинг қурғоқчил ерларни яхшилашда инновациялар бўйича семинар

Сана: 27.04.2018

Ҳозирги кунда Тошкент давлат аграр университети Европа, АҚШ, МДХ давлатларининг ривожланган олий таълим муассасалари ва ўқув марказлари билан ҳамкорлик алоқаларини олиб боради.

Юқоридагиларни инобатга олиб, университетнинг таклифи асосида ва халқаро ҳамкорликни янада кенгайтириш мақсадида Тошкент давлат аграр университети ва Қурғоқчил ҳудудларда қишлоқ хўжалиги тадқиқотлари бўйича халқаро марказ (ICARDA) томонидан Марказий Осиёнинг қурғоқчил ерларни яхшилашда инновациялар бўйича семинар ўтказилди. Ушбу семинар 2018 йил 27 апрель куни Тошкент давлат аграр университетида бўлиб ўтди.

Мазкур семинарда Қурғоқчил ҳудудларда қишлоқ хўжалиги тадқиқотлари бўйича халқаро марказ (ICARDA)нинг ваколатхонаси,Тошкент давлат аграр университети профессор-ўқитувчи, таянч докторант, докторант, мустақил изланувчилар, соҳага қизикувчи иқтидорли талабалар, Бирлашган миллатлар ташкилотининг Озиқ овқат ва Қишлоқ хўжалиги ташкилоти (FAO)нинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси, Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши, қишлоқ хўжалиги илмий-тадқиқот институти раҳбарлари ва вакиллари маърузалари билан қатнашдилар.

Семинарда “Турли иқлим шароитларга бардошли буғдой ва нўхатнинг навлари, “Марказий Осиёда ер-сув манбаларидан оқилона фойдаланиш доирасида олиб борилаётган илмий-тадқиқот ишларни кўриб чиқиш, “Маҳаллий экинларни ирсий манбаларидан янги мақсад ва маълум йўналишларда фойдаланиш”, “Ҳудудда озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлашда ва экинларни диверсификациялашда ICBA-CAC марказининг фаолияти”, “Марказий Осиёда IWMI-маркази томонидан бажараётган лойиҳаларда инновацион технологиялар ва ёндашувларни таҳлил қилиш”, “Марказий Осиё ва Кавказда шерикчилик ва ҳамкорликда сабзавотчилик соҳасини ривожлантириш йўналишлари” мавзуларида маърузалар эшитилди ва соҳалар бўйича бир қатор келишувлар амалга оширилди.

Тадбирлар якунида тегишли тавсиялар ишлаб чиқилди.                              

Манба: www.agriculture.uz

Қидирув

Эълон

Публикациялар



Flag Counter

Ишчи гуруҳ | Сайт харитаси | Алоқа | CACAARI | ТошДАУ