Янги адабиётлар

  • Кузги буғдой ва ғўза етиштириш асослари
  • Асаларичиликни ривожлантириш асослари
  • Захарли газандалар
  • Қишлоқ хўжалик ҳайвонларини урчитиш ва кўпайтириш
  • Лимончиликнинг ўзига хос синоатлари

Хабарлар

Қишлоқ хўжалиги экинларини диверсификация ва интенсификация қилиш ишларини амалиётга жорий этиш

Сана: 11.05.2018

2018 йил 11 майда Тошкент шахридаги "Shodlik Palace" меҳмонхонасида БМТ Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти (ФАО)нинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси томонидан ФАОнинг Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги билан ҳамкорликда амалга оширилаётган «Қишлоқ хўжалиги экинларини диверсификация ва интенсификация қилиш ишларини амалиётга жорий этиш» лойиҳаси доирасида “Тупроқни ҳимояловчи ва ресурс тежамкор технологиялирни оммалаштириш ва экинларни алмашлаб экишни диверсификация қилиш бўйича миллий стратегия”ни ишлаб чиқиш бўйича миллий маслаҳат семинари ҳамда «Марказий Осиёда қишлоқ хўжалигига оид билимларни тарқатиш бўйича Хизматларни салоҳиятини ошириш» лойиҳаси бўйича кириш семинари ўтказилди. Семинарларда халқаро экспертлар, қишлоқ хўжалиги соҳаси, илмий-тадқиқот институтлари ва олий ўқув юртлари вакиллари иштирок этди.

Тадбирларни ўтказишдан мақсад – қишлоқ хўжалиги соҳасида маҳаллий мутахассислар орасида ва илмий давраларда хабардорликни ошириш ҳамда кўникма ва билимларни янада кенг тарқатиш эди.

Тадбир иштирокчиларига Ўзбекистонда ўсимликшуносликни барқарор тарзда интенсификациялаш, тупроқни ҳимояловчи ва ресурсларни тежовчи деҳқончиликни олиб бориш, Ўзбекистонда қишлоқ хўжалигига оид билимларни тарқатиш тизимини ривожлантиришнинг муҳимлиги ҳақидаги презентациялар намойиш этилди.

Тупроқни ҳимояловчи ва ресурсларни тежовчи деҳқончилик - бу деҳқончиликни олиб боришда кенг мослаштирилган ёндашув бўлиб, у янада барқарор қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришини таъминлайди. Бу тизимда экинларни алмашлаб экиш амалиёти кенг қўлланилади.

Семинарлар мобайнида ишчи гуруҳлар муҳокамалари ўтказилди, Ўзбекистонда тупроқни ҳимояловчи ва ресурсларни тежовчи деҳқончилик ва алмашлаб экишни диверсификация қилиш ҳамда республикада қишлоқ хўжалигига оид билимларни тарқатиш тизимини ривожлантиришнинг ҳолати ва истиқболларини SWOT-таҳлиллари қилинди, шунингдек, лойиҳалар бўйича келгусидаги фаолият муҳокама қилинди.

Тадбирлар давомида лойиҳаларни амалга оширишга доир саволлар бўйича фикр ва мулоҳазалар алмашилди.

Манба: www.agriculture.uz

Қидирув

Эълон

Публикациялар



Flag Counter

Ишчи гуруҳ | Сайт харитаси | Алоқа | CACAARI | ТошДАУ