Янги адабиётлар

  • Кузги буғдой ва ғўза етиштириш асослари
  • Асаларичиликни ривожлантириш асослари
  • Захарли газандалар
  • Қишлоқ хўжалик ҳайвонларини урчитиш ва кўпайтириш
  • Лимончиликнинг ўзига хос синоатлари

Хабарлар

O‘zLiDeP “Chin Golden Valley” МЧЖ фаолиятини кенгайтиришда кўмаклашди

Сана: 24.05.2018

Балиқчи тумани, Чинобод шаҳарчаси, Қўрғонча маҳалласида жойлашган “Chin Golden Valley” МЧЖ ун маҳсулотларини қайта ишлаш фаолияти билан шуғулланади. Ҳозирда корхонага давлат томонидан ажратиладиган меъёрий фонд миқдори 4 тоннани ташкил этади. Лекин корхона раҳбари И.Абдулазизов фонд миқдорини ошириш орқали фаолиятини янада кенгайтириш ниятида.

 Тўғри, тадбиркор шу масалада тегишли идораларга мурожаат қилди. Бироқ ҳар қадамда ишбилармонга имтиёз ва шарт-шароитлар яратилаётган бир пайтда унинг мурожаати жавобсиз қолаверди. Лоқайдлик соясида қолиб кетаётган бу муаммо O‘zLiDeP Андижон вилоят Кенгаши фаоллари аралашгач ижобий ечим топди.

– Очиғи, шу масалада бир нечта ташкилот эшигини қоқишга тўғри келди. Чунки ишлаб чиқаришимни ривожлантириш учун фонд орқали ҳар ойда олинаётган тақсимотдаги ун маҳсулотларини қайта ишлашда фонд миқдорини ажратиш жуда муҳим эди, – дейди тадбиркор. – Партия фаолларидан миннатдорман. Боиси, улар аралашгач муаммога қисқа фурсатда ечим топилди. Энди партия кўмаги билан ишлаб чиқариш қувватларини ошириш ва қўшимча цеҳ ташкил этиб, янги иш ўринлари яратмоқчиман.

Ҳа, ишбилармоннинг муаммоси O‘zLiDeP эътиборидан четда қолмади. Туман ҳокимлиги ҳудудларни комплекс ривожлантириш ва иқтисодиёт бўлими билан ҳамкорликда масала ҳал этилди. Ҳозирда тадбиркорнинг ишлаб чиқариш фаолияти учун эркин савдода ун маҳсулотлари сотиб олиш бўйича таклифи атрофлича ўрганилмоқда.

Дилшодбек АБДУЛЛАЕВ, O‘zLiDeP Андижон вилоят Кенгаши бўлим мудири.

 

Манба: https://uz.uzdaily.uz

Қидирув

Эълон

Публикациялар



Flag Counter

Ишчи гуруҳ | Сайт харитаси | Алоқа | CACAARI | ТошДАУ