Янги адабиётлар

  • Кузги буғдой ва ғўза етиштириш асослари
  • Асаларичиликни ривожлантириш асослари
  • Захарли газандалар
  • Қишлоқ хўжалик ҳайвонларини урчитиш ва кўпайтириш
  • Лимончиликнинг ўзига хос синоатлари

Хабарлар

Билимлар Ярмаркаси

Сана: 25.05.2018

Агарда тупроқ, сув, энергия ва биологик ресурслардан фойдалансангиз, унда Сиз янги билимлар олиш бўйича мавжуд имкониятларга қизиқсангиз керак. 

Жорий йилнинг 28 май куни Тошкент давлат аграр университетининг бош корпусида Билимлар Ярмаркаси бўлиб ўтади. Ушбу тадбирда экспертлар аграр секторга оид инновацион технологиялар тақдимотини ўтказади. Истаган киши бу ерда билим олиши ва бевосита экспертларга ўзини қизиқтирган саволларни бериши мумкин. Ушбу  билимлар ўз соҳасининг мутахассислари томонидан мутлақо бепул берилади!

            Ярмаркада аввало 6 та технологиялар бўйича тақдимотлар ўтказилади: 

~        Тупроқ унумдорлиги ва сувни тежаш бўйича нолга тенг экиш ва бошқа элементлар;

~        Писта дарахти;

~        Замонавий балиқчилик;

~        Томчилатиб суғориш;

~        Далаларни лазерли текислаш;

~        Ўтинбоп экинлар.

Сўнгра холлда ушбу ва бошқа технологияларга бағишланган стендлар намойиш этилади. Ҳар бир стенднинг олдида эксперт туради ва исталган саволингизга жавоб беради. Тақдим этиладиган бошқа технологиялар қуйидагиларга тааллуқли:

~        Сидерациявий экинлар

~        Ирригация каналларининг изоляцияси

~        Биогаз

~        Кичик гидростанциялар

~        Пассив қуёшли иссиқхоналар

~        Вегетарий – ҳаводан иссиқлик оладиган иссиқхона

~        SERHOSIL – тупроқ унумдорлиги учун сув ўтларидан тайёрланадиган  препарат

~        Асаларичилик

~        Ўрмон полосалари

~        Сув тўплагичлар - water box ёрдамида кўчатларни суғориш

~        Органик деҳқончилик

~        Шамол энергияси

~        Кўчатлардан «нусха кўчириш» – in vitro технологияси

~        ва бошқалар.

Барча қизиқувчи фермерлар, деҳқонлар, тадбиркорлар, аграр соҳасида таълим олаётган талабалар ва технологлар,  журналистлар, давлат хизматчилари ва барча қизиқувчиларни Билимлар Ярмаркасида иштирок этишга таклиф қиламиз.

2018 йил 28 май, соат 10:00 дан 13:00 гача, Тошкент давлат аграр университети, бош корпус.

 

Манба: www.agriculture.uz

Қидирув

Эълон

Публикациялар



Flag Counter

Ишчи гуруҳ | Сайт харитаси | Алоқа | CACAARI | ТошДАУ