Янги адабиётлар

  • Кузги буғдой ва ғўза етиштириш асослари
  • Асаларичиликни ривожлантириш асослари
  • Захарли газандалар
  • Қишлоқ хўжалик ҳайвонларини урчитиш ва кўпайтириш
  • Лимончиликнинг ўзига хос синоатлари

Хабарлар

Табий ресурслардан барқарор фойдаланиш бўйича семинар

Сана: 07.06.2018

Қашқадарё вилояти Шахрисабз туманининг тоғли қишлоқлардаги лойиҳа худудларида 2018 йил 29-30 май кунлари маҳаллий аҳоли учун семинар-тренинглар ўтказилди. Семинар тренингларнинг асосий мақсади бўлиб яйлов ва табиий ўрмонларга бўлган босимни пасайтирувчи хўжалик фаолиятларини амалга ошириш бўйича бизнес режа ва грантларни молиялаштирилиши учун талабномаларни тайёрлаш бўйича кўникмаларни ҳосил қилиш ва ривожлантириш кўйилган эди. 

Семинар тренингда Шахрисабз туман хокимияти ва банк ходимлари, шунингдек,«Хитой» ва «Хисор» Махалла комитет вакиллари иштирок этдилар. Жами иштирокчилар сони 46 киши, шулардан 18 таси аёллар, бўлди.

Шу каби семинар 5-6 июн кунлари Тошкент вилоятининг Оҳангарон тумани “Алишер” ва “Увак” Маҳалла фуқаролар йиғинлари аҳолиси учун ўтказилди. Уларда 40дан ортиқ киши иштирок этиб, шу жумладан 21 аёл бўлди.

Ушбу тадбирлар орқали  махаллий йиғинлар ёрдамида аҳоли томонидан даромад олиш манбаларининг муқобил имкониятларига ўтиш, боқувдаги чорвачилик улушини кўпайтириш, қўшимча ёқилғи ва қурилиш ёғоч манбаларидан фойдаланишни ривожлантириш, мева, ёнғоқ ва ўтларни махаллий миқёсида ишлаб чиқаришни кучайтириш, ёнилғи ва энергетик технологияларни самарали турларидан фойдаланишни рағбатлантириш, яйловларни тикланишига қаратилган фаолликлар қўллаб қувватланадилар.

Манба: www.agriculture.uz

Қидирув

Эълон

Публикациялар



Flag Counter

Ишчи гуруҳ | Сайт харитаси | Алоқа | CACAARI | ТошДАУ