Янги адабиётлар

  • Кузги буғдой ва ғўза етиштириш асослари
  • Асаларичиликни ривожлантириш асослари
  • Захарли газандалар
  • Қишлоқ хўжалик ҳайвонларини урчитиш ва кўпайтириш
  • Лимончиликнинг ўзига хос синоатлари

Хабарлар

«Иқлим қутичаси» - БМТТД Ўзбекистон мактаб ўқувчилари учун қўлланмани тақдим этмоқда

Сана: 26.06.2018

2018 йилнинг 25-26 июнь кунлари Тошкентдаги “Пойтахт” бизнес марказида “Иқлим қутичаси”- мактаб ўқувчилари учун “Иқлим ўзгариши” мавзусида ўқув-ўйин материалларини тақдимоти бўлиб ўтди. 

Семинарда мутахассислар аудиторияси орасида – Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги ҳузуридаги Республика Таълим маркази, Тошкент шаҳрининг ўрта таълим мактаблари услубиятчи ва ўқитувчилари, Ўзгидромет, «EKOMAKTAB»  нодавлат нотижорат ташкилоти, Мирзо Улуғбек номидаги Миллий университет вакиллари ўрин олди. Иштирокчилар олдида Баҳриддин Нишонов, Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ҳузуридаги Гидрометеорология хизмати Маркази бош директорининг биринчи ўринбосари, Владимир Тюрденев, Россия Федерациясининг Ўзбекистондаги Фавқулодда ва Мухтор элчиси, Хуршид Рустамов, Ўзбекистондаги БМТ Тараққиёт Дастурининг Барқарор ривожлантириш бошқармаси бошлиғи қутлов сўзлари билан сўзга чиқдилар.

Иқлим ўзгариши муаммосини муҳимлигини эътироф этган ҳолда БМТ Тараққиёт Дастури 2014 йилда ёшлар ва, умуман, жамоатчиликни иқлим ўзгаришини атроф муҳитга таъсири ҳақидаги хабардорлигини ошириш мақсадида умумтаълим муассасалари учун янги ўқув қўлланмасини ишлаб чиқди. У Ернинг кўп асрлар мобайнидаги иқлим ўзгаришлари жараёнини ва ҳозирги кундаги аҳволни мароқли ва енгил тарзда тушунтириб берадиган расмли ўзига хос маълумотнома бўлди. Ёрқин жадваллар ва диаграммалар мазкур жараёнларни табиатга ва инсонга таъсирини кузатиш имконини беради, улар салбий оқибатларга мослашиш ва глобал исишнинг хатарликларини олдини олиш бўйича кўрсатилаётган чора-тадбирлар, ҳамда дунёнинг турли мамлакатларида қандай ишлар амалга оширилаётгани ҳақида сўзлайди. Россиялик бир гуруҳ мутахассислар кўмагида қўлланма Россиянинг 157та мактабида муваффақият билан синовдан ўтди, 500 нафардан ортиқ ўқитувчилар интерфаол таълим услуби бўйича тренингларда иштирок этди. 2015 йилда нашр инглиз тилига таржима қилинди ва Парижда бўлиб ўтган Иқлим ўзгариши бўйича Томонларнинг Доирали Конвенцияси конференциясида (COP-21) тақдим этилди.Бир йилдан сўнг қўлланма Марказий Осиё мамлакатлари - Қозоғистон Республикаси, Қирғизистон Республикаси ва Тожикистон Республикасида  жорий қилина бошлади.

Икки кун мобайнида Россия Федерациясидан келган мураббийлар ўқув қўлланмасини бошқа мамлакатларда жорий этиш ва ундан фойдаланиш тажрибаси билан ўртоқлашдилар. Тренинг иштирокчиларини “Иқлим қутичаси” таркиби билан таништирдилар, қўлланма билан ишлаш хусусиятларини, мустақил бажариш учун бериладиган топшириқлар орқали болалар билан мулоқотни ўрнатиш усулларини очиб бердилар. Шу билан бирга, билим ўйинлари, кроссвордлар, викториналар ва квестлар намойиш этилди, улар ўйин шаклида материални енгил ўзлаштириш ва олинган билимларни кундалик ҳаётда қўллаш имконини беради. Семинарда мисол тариқасида лойиҳани Россия, Қозоғистон, Қирғизистон ва Тожикистон ва МДҲнинг бошқа мамлакатларида амалга оширилиши тажрибаси тақдим этилди.

Мунозаралар вақтида қўлланмани пойтахтда, ҳамда иқлим ўзгариши асоратларидан энг азият чеккан ҳудуд Қорақалпоғистонда синаб кўриш мақсадида тадбирлар ўтказиш учун намуна мактабларини танлаш борасида қарор қабул қилинди. Келгусида эса мазкур ўқув қўлланмасидан янада кенгроқ фойдаланиш учун табиий фанлар ўқитувчилари ва услубиятчилари учун ўқув семинарлари туркумини ташкил этиш режалаштирилмоқда.

 

Манба: www.agriculture.uz

Қидирув

Эълон

Публикациялар



Flag Counter

Ишчи гуруҳ | Сайт харитаси | Алоқа | CACAARI | ТошДАУ