Янги адабиётлар

  • Кузги буғдой ва ғўза етиштириш асослари
  • Асаларичиликни ривожлантириш асослари
  • Захарли газандалар
  • Қишлоқ хўжалик ҳайвонларини урчитиш ва кўпайтириш
  • Лимончиликнинг ўзига хос синоатлари

Хабарлар

Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг Агроинновацион марказида намунали боғ ташкил этилди

Сана: 11.08.2018

Қишлоқ хўжалигига инновацияни жорий этишда Қишлоқ хўжалиги вазирлиги қошида ташкил этилган Агроинновация марказининг муҳим ўрни мавжуд десак муболаға бўлмайди. Ушбу марказни самарали фаолият юритишида USAID, KOICA ва Корея Қишлоқ Жамияти Корпорациялари муҳим ўрни мавжуд.

Агроинновацион маркази боғдорчилик, полиз-сабзавотичилик мутахассислари учун ишлаб чиқариш, сақлаш ва қайта ишлаш бўйича инновацион ёндашувларни ўргатадиган тадкиқот ва таълим марказидир. KOICA ташкилоти барча электроэнергия эҳтиёжларини қопловчи 16кВли қуёш панель тизимини ўз ичига олувчи 0.5 гектарли замонавий иссиқхона қурилишида кўмак берганди.

Куни кеча Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ва USAID ўртасидаги ҳамкорликда амалга оширилаётган лойиҳа доирасида барпо этилган 0,5 гектарли намунали олма боғининг очилиш маросими бўлиб ўтди. Унда АҚШнинг Ўзбекистондаги муваққат ишончли вакили Лесли Вигери ва Қишлоқ хўжалиги вазирлиги бошқарма бошлиғи Абдумалик Номозовлар иштирок этишди.

Боғ ўғитни сув орқали юборишни ўз учига олувчи томчилаб суғориш тизими ҳамда дўл ва ортиқча ультрабинафша нурларидан ҳимояловчи тўрлар билан жиҳозланган бўлиб унга бозорда талаб юқори бўлган «Golden Delicious», «Star Crimson» ва «Saltanat» каби ҳосилдор олма кўчатлари экилган.

«Ўзбекистон ўзининг унумдор тупроғи, мўътадил иқлими ва хосилдорлиги юқори бўлган мева-сабзавотлари ва ёнғоқлари билан машҳур. Бу эса сифатли боғдорчилик маҳсулотлари бўйича етакчи экспортчига айланиш иконини беради. Биз ташриф буюрган бу каби марказлар юқори сифатли мева ва сабзавотларни етиштиришда мутахассислар учун тажриба мактаби вазифасини ўтайди», - дейди Лесли Вигери.

Айнинг пайтда марказда Корея Қишлоқ Жамияти Корпорацияси томонидан 1000 тонна сиғимли замонавий музлатгич омбор қурилмокда.

 

Манба: www.agro.uz

Қидирув

Эълон

Публикациялар



Flag Counter

Ишчи гуруҳ | Сайт харитаси | Алоқа | CACAARI | ТошДАУ