Янги адабиётлар

  • Кузги буғдой ва ғўза етиштириш асослари
  • Асаларичиликни ривожлантириш асослари
  • Захарли газандалар
  • Қишлоқ хўжалик ҳайвонларини урчитиш ва кўпайтириш
  • Лимончиликнинг ўзига хос синоатлари

Хабарлар

Президент пахта ривожини кўздан кечирди

Сана: 29.08.2018

Президент Шавкат Мирзиёев Бекобод туманидаги «Юсупов Ғофуржон файз» фермер хўжалиги даласида бўлиб, пахта ривожини кўздан кечирди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Президенти Матбуот хизмати хабар беради.

 Тошкент вилояти фермерлари билан мулоқотда ғўзани 60 сантиметр оралиқда қўшқатор экиш, агротехник тадбирларни сифатли бажариш, сувдан тежаб фойдаланиш, пахтани қайта ишлаш масалалари ҳақида сўз юритилди.

«Бизнинг камчилигимиз қишлоқ хўжалигида илмни ишлатмаймиз. Дунёда бозорида рақобат шафқатсиз. Унга муносиб бўлиш учун аввало илм керак. Яхши нав, яхши қаров, инновацион технологиялар керак. Деҳқон далага кирдими, даромад топиши зарур» деди Президент.

«Юсупов Ғофуржон файз» фермер хўжалиги жорий йилда 31 гектар майдонга ғалла экиб, 71 центнердан ошириб ҳосил олди. Бугунги кунда 47 гектардан ортиқ майдонда ғўза парваришланмоқда. Ундан 35 центнердан зиёд ҳосил олиш мўлжалланмоқда.

Фермер экспортчи ташкилотларга мош, ловия, ички бозорга картошка ва сабзи сотиш бўйича шартнома тузган.

«Қишлоқ хўжалигида кластер усулига ўтяпмиз, фермер хўжаликларини молиявий қўллаб-қувватлаяпмиз. Бугун биз сизларга кўмак берсак, эртага сизлар халқимизга кўмак бўласизлар» деди давлатимиз раҳбари.

 

Манба: www.uzdaily.uz

Қидирув

Эълон

Публикациялар



Flag Counter

Ишчи гуруҳ | Сайт харитаси | Алоқа | CACAARI | ТошДАУ