Янги адабиётлар

  • Кузги буғдой ва ғўза етиштириш асослари
  • Асаларичиликни ривожлантириш асослари
  • Захарли газандалар
  • Қишлоқ хўжалик ҳайвонларини урчитиш ва кўпайтириш
  • Лимончиликнинг ўзига хос синоатлари

Хабарлар

Балиқчиликда Хитой тажрибаси

Сана: 24.09.2018

Бугунги кунда Хитойда балиқчилик соҳасида оилавий пудрат тури кенг тарқалган,  бу балиқчилик  соҳасини бизга яхши таниш бўлмаган қирраларини очиб беради. Аҳолини кўп тармоқли иш юритиши нафақат Хитой халқини дастурхонини яхна балиқ билан тўлдиради, балки унинг ўзини ҳам бойитади. Деҳқонлар давлатдан ва жамоа хўжаликларидан сув ҳавзаларини, шоли экин майдонларини ижарага олиш билан бирга ўзлари ҳам бўш ерларда ва ҳовлиларида кичик ҳавзалар барпо этиб балиқ етиштиришади. Хитойда аҳоли томонидан ҳавзалар барпо этиб, уларда балиқ етиштиришнинг учта усули кенг тарқалган.

Текисликда балиқ етиштириш усули. Қишлоқ хўжалигида, аҳоли томорқасида, шунингдек бўш ётган ерларда кичик сув ҳавзалари қазилади. Бундан ташқари, фойдалнилмаётган каналлар, жарликларни таъмирлаб, сув билан тўлдириб балиқ етиштиришади.  Сув ўти ва қамишларни катта заҳиралари бўлган жойларда одатда оқ амур, сув ўтлари ва зоопланктонлари кўп бўлган жойларда оқ ва ола дўнгпешоналар ва бошқа балиқ турлари етиштирилади. Шоли майдонларини ижарага олган деҳқонлар, карп, карас, оқ амур, Мозамбик тилапияси ва бошқа балиқ турларини боқишади.

Тоғ усулида балиқ етиштириш. Тоғлардан оқаётган сувларни йўлини тўсиб одатда кўп қаватли терасалар қурилади, уларнинг деворлари тош билан ёпилиб цементланади. Бундай резервуарларнинг пастки қисми одатда қаттиқ лой бўлади. Уларнинг майдони кичик - бир неча квадрат метр, чуқурлиги 1 метргача бўлади, сув қувурлари эса бамбукдан тайёрланган. Балиқ етиштириш учун тайёрланган сув  хавзасини ёнидан ариқ ковланиб, тоғдан катта сув келганда ҳавзага зарар етказмасдан, ёнидан ўтиб кетишига мослашган. Тоғ ҳудудларида сув ўтларининг катта заҳиралари мавжудлиги сабабли бу ерда ҳам асосан оқ амур балиғи етиштирилади. Тоғни юқори қисмидаги тиниқ ва совуқ сувларда қимматбаҳо хон балиғи етиштирилади.

Хонадонда балиқ етиштириш. Шаҳар четида яшайдиган деҳқонларни кўпчилиги ўзини ҳовлисида бетонланган, одатда 100 м2гача ҳовузлар қуради ва уларда қимматбаҳо балиқ турлари мўйловли клария, оқ-қоринли ёлғон илон балиқ  ва бошқа балиқ турлари  етиштирилади.  

        Балиқларни боқиш  ва сақлаш қийин бўлмаганлиги сабабли, улардан бир йилда бир неча марта ҳосил олиш мумкин. Хонадонлар шаҳарга яқин жойлашганлиги сабабли етиштирилган балиқ маҳсулотларини шаҳар бозорларига етказиб беришади. Ҳовуз қуришга имкони бўлмаган деҳқонлар ҳовлисига  темирли ёки пласмассали кичик бассейнлар ўрнатиб, уларда қимматбаҳо декоратив балиқларни кўпайтириб сотишни йўлга қўйган.

Табиий сув ҳавзаларидан фойдаланиб балиқ етиштириш усули

Бугунги кунда фермер хўжаликлари босқичма-босқич  ўрта ва йирик сув ҳавзаларидан фойдаланишга ҳаракат қилишмоқда. Хитойда ҳовузларда  балиқ етиштиришнинг маҳсулдорлиги юқори бўлсада, бироқ қишлоқ хўжалигини ривожланиши сабабли ва бўш ерларни ишлаб чиқаришда фойдаланишга олиниши натижасида, балиқчилик учун янги сув ҳавзаларини очиш  шароитлари чекланган. Шу боис мавжуд бўлган катта ва ўрта табиий сув ҳавзаларидан интенсив фойдаланиш  ҳисобига ушбу муаммони ҳал қилиш мумкин.

Хитойдаги  денгиз, дарё, кўл ва сув омборининг  бир қисмига  қозиқлар қоқиб, тўр тортиб ўраб,  ҳосил бўлган катта сув ҳавзаларида балиқ етиштиришни кенг кўламда қўлланилади. Мазкур усулда:

маҳсулдорлиги паст бўлган денгиз, дарё, кўл ва сув омборларидан тўлақонли фойдаланиш ва улардан интенсив технологиялар ёрдамида кўп хосил олиш;

балиқ етиштириш таннархини  пастлиги,  тўсиқлар  қуриб  ҳавзани  ўраш учун, янги сув ҳавзаси қуришга нисбатан уч марта кам ҳаражат сарфланади;

тўсиқдан (тўр) сувни бемалол кириши ўралган ҳавза сувини енгил оқишига ва сув билан бирга ўралган ҳавзага зоопланктонларни кириб келишига олиб келади, бу эса балиқларга берилаётган озуқаларни тежалишига сабаб бўлади;

ҳавзага ташланган балиқларни личинкаси, чавоғи ва озуқаларни  бир қисми тўрлар орқали четга чиқиб кетиши ҳам катта ҳавзани балиқ маҳсулдорлигини ошишига сабаб бўлади.

Ўралган ҳавзада етиштирилган балиқларни махсулдорлиги, ўралмаган ҳавзани маҳсулдорлигидан 10 баровар юқори бўлади.  Кейинги йилларда балиқ етиштиришнинг ушбу усулини кенг қўлланилиши унинг самарали экинлигидан далолат беради.

Кўп тармоқли балиқчилик

Хитой балиқчилигининг муҳим хусусиятларидан бири балиқ ишлаб чиқаришни бошқа бир соҳа билан интеграциясидир.  Бу балиқ етиштириш  усули  жуда оқилона ҳисобланиб, у барча чиқиндиларни йўқ қилишни ва қимматбаҳо сифатли озуқани жуда кам ишлатилишини таъминлайди.  Юқори балиқ ҳосилдорлиги ва таннархининг пастлиги, балиқларга бериладиган омухта ем рационни 1 фоизини ташкил этади, қолган 99 фоиз қисми  чиқиндилар ва ўсимликларнинг яшил массасидан қопланади.  Хўжалик минерал ўғитларни умуман ишлатмайди, чунки интеграция туфайли ўзида органик ўғитлар кўп бўлиб, уларни сувга ташлаш натижасида юқори ҳосилдорликка эришилади.

Бунда ҳавза ҳар йили тозаланади, унда жуда кўп миқдорда ил (қуйқа чўкинди) йиғилади, ил (қуйқа чўкинди) ўғит сифатида мева-сабзавотчилик ва бошқа ўсимликчилик соҳаларида ишлатилади. Ҳавзалар орасидаги дамбалар айрим хўжаликларда 10 метрдан ошади, уларда кўпинча балиқлар озуқаси учун кўк ўт, мева-сабзавотлар, пилла қуртлари учун тут дарахтлари етиштирилади. Бундай интеграциялашган балиқ етиштириш таннархи, сифатли омухта ем ва минерал ўғит ишлатиб олинган балиқ ҳосилдорлигидан 30-40 фоиз арзонга тушади.

Юқоридагилардан келиб чиқиб мамлакатимизда балиқчиликни янада ривожлантириш ва сердаромад соҳага айлантириш учун қуйидагилар тавсия қилинади:

1. Хитойни интеграциялашган технологияси бошқа давлатларга тўғри келмаслиги мумкин,  лекин  бу ишлаб чиқаришдан келиб чиқиб ҳар бир давлат  ўз моделини топиши ёки мавжуд технологияларни яхшилаш учун асос сифатида фойдаланиши мумкин.  Чўчқа балиқ интеграциясидан ташқари, балиқ ва паррандани (товуқ, ўрдак)  биргаликда боқиш яхши натижа бериши мумкин.

2. Хитой тажрибаси асосида кичик сув ҳовузларида интенсив усулда балиқ етиштиришни йўлга қўйишни кенгроқ тарғиб қилиш -  Бу усулда бугунги кунда Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент, Сирдарё, Хоразм, Навоий ва Самарқанд вилоятларида кенг фойдаланилмоқда. Ушбу усул орқали сув таъминоти яхши бўлган хонадонларда Африка лаққа балиқларини етиштириш ишлари ташкил этилмоқда.

  1.  Хитой технологияси асосида ёпиқ сув айланма тизими (УЗВ)да балиқ етиштиришни йўлга қўйиш -  Мазкур усулнинг афзалликлари технологик жараёнларда ҳавза аэрациясини ташкил этиш орқали, ўсимликхўр балиқларни юқори тиғизликда ўтқазиш ва маҳсулотни доимий овлаш орқали ҳавза ҳосилдорлигини кўтариш. Бунда Хитой технологияси асосида кичик тупроқ ҳавзаларга қўшимча аэраторлар ўрнатилади ва ушбу усул орқали кичик сунъий ҳавзалар ҳосилдорлиги гектарига 6-9 тоннага ортиши эришилади.

4. Маҳаллий балиқлар инкубацияси ишларини Хитойда ишлаб чиқилган ускуналар орқали  (иситиш ва сувни тозалаш тизими) эрта чавоқ олишни ташкил этиш  ва чавоқларни мавсумда қўшимча озиқлантириш ҳисобига ўсишини таъминлаш ва уларнинг ўртача оғирликларини биринчи мавсумда 100 граммгача етказиш.

5. Сунъий ҳавзалар озуқа базасини ривожлантириш мақсадида майда сув ўтларини (хлорелла, сценодесмус, моина ва бошқа) сунъий равишда кўпайтириш технологиясини жорий этиш ҳисобига балиқ чавоқларини қўшимча  озиқлантириш ва сифатли чавоқлар ишлаб чиқариш яхши натижа беради.

6. Балиқ боқишга шароити бор (ариқ, ҳовуз, бассейн, жарлик ва бш.) ҳудудларда аҳолига балиқ чавоқлари ва омухта ем етказиб бериб балиқ боқишга қизиқтириш;

7. Катта ҳавзаларни бўлиб, чуқурлатиб уларда Хитойдаги оилавий пудрат шаклида 0,5-1 гектарлик сув ҳавзаларида балиқ боқишни йўлга қўйиш.

     Хитой балиқчиларининг қадимий  анъаналари ва замонавий ютуқларидан фойдаланиш мамлакатимизда балиқчилик соҳасини ривожлантириш учун технологик база  яратишга ёрдам беради.

С.Мавланов, Балиқчилик бошқармаси бошлиғи, 

О.Ибрагимов, Балиқчилик бошқармаси бошлиғи ўринбосари

 

Манба: www.agro.uz

Қидирув

Эълон

Публикациялар



Flag Counter

Ишчи гуруҳ | Сайт харитаси | Алоқа | CACAARI | ТошДАУ