Янги адабиётлар

  • Кузги буғдой ва ғўза етиштириш асослари
  • Асаларичиликни ривожлантириш асослари
  • Захарли газандалар
  • Қишлоқ хўжалик ҳайвонларини урчитиш ва кўпайтириш
  • Лимончиликнинг ўзига хос синоатлари

Хабарлар

Болгария ва Ўзбекистон: қишлоқ хўжалиги соҳасидаги илмий ҳамкорлик янги босқичга чиқмоқда

Сана: 20.09.2018

Тошкент давлат аграр университетида Қишлоқ хўжалиги вазирлиги раҳбарияти ва Болгариянинг Пловдив аграр университети ректори Христина Янчева билан учрашув бўлиб ўтди.

Учрашув давомида вазирлик мутахассислари томонидан тайёрланган тақдимот намойиш этилди. Соҳада юртимизда амалга оширилаётган ишлар ҳақида батафсил маълумот берилди.

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги кадрлар бошқармаси бошлиғи Эшмирза Абдуалимов Болгария ва Ўзбекистоннинг қишлоқ хўжалиги бўйича қатор соҳаларида ҳамкорлик қилишнинг устувор йўналишларига тўхталиб, икки давлат олий таълим даргоҳлари ўртасида профессор-ўқитувчилар, аспирант-докторантлар ва талабалар ўртасида тажриба алмашиш, биргаликда илмий-тадқиқот ишларини олиб бориш, ўқув-услубий қўлланмалар яратиш, икки томонлама илмий-амалий конференциялар ташкил этиш муҳим аҳамиятга эга эканлигини таъкидлади.

Ўз навбатида болгариялик меҳмонлар ташриф давомида ўзбекистонлик ҳамкасбларидан ҳам ўрганадиган жиҳатлари мавжуд эканлигига тўхталиб ўтдилар. 

Ташриф доирасида Пловдив аграр университети ва Тошкент давлат аграр университетлари ўртасида ўсимликлар биотехнологияси, ўсимликларни ҳимоя қилиш ва сабзавотчилик йўналишларида магистратура, докторантура мутахассисларига таълим бериш ва уларнинг илмий ишларига раҳбарлик қилиш юзасидан келишиб олинди.

Шунингдек, профессор-ўқитувчилар ва талабалар алмашинуви масалалари ҳам кўриб чиқилди, “Қўшма дастур” лойиҳалари ишлаб чиқилди ва меморандум имзоланди. Унга кўра, қўшма лойиҳа асосида ўқиган талаба, магистр ва изланувчилар икки университет дипломига эга бўлади.

 

Манба: www.agro.uz

Қидирув

Эълон

Публикациялар



Flag Counter

Ишчи гуруҳ | Сайт харитаси | Алоқа | CACAARI | ТошДАУ