Янги адабиётлар

  • Кузги буғдой ва ғўза етиштириш асослари
  • Асаларичиликни ривожлантириш асослари
  • Захарли газандалар
  • Қишлоқ хўжалик ҳайвонларини урчитиш ва кўпайтириш
  • Лимончиликнинг ўзига хос синоатлари

Хабарлар

Қурғоқчилик ҳақида олдиндан огоҳлантириш тизимини такомиллаштириш: имкониятлар ва амалда қўллашнинг истиқболлари

Сана: 23.10.2018

2018 йилнинг 23 октябрь куни “Пойтахт” бизнес марказида БМТТД/АФ ва Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ҳузуридаги Гидрометеорология хизматининг “Ўзбекистоннинг қурғоқчил ҳудудларида жойлашган фермер ва деҳқон хўжаликларининг иқлимий барқарорлигини таъминлаш” қўшма лойиҳаси доирасида ташкил этилган “Қурғоқчилик ҳақида олдиндан огоҳлантириш тизимини такомиллаштириш: имкониятлар ва амалда қўллашнинг истиқболлари” мавзусида семинар бўлиб ўтди.

Сўнгги икки йил мобайнида Ўзбекистон бир неча экстремал қурғоқчиликни бошидан кечирди, натижада ҳосилнинг 50дан то 70 фоизгачаси йўқотилди. 2000-2001 йиллардаги оғир қурғоқчилик даврида ғалла маҳсулотини ишлаб чиқариш 14 фоизга, бошқа экинлар ҳосили эса 45-75 фоизгача пасайди. Етказилган зарар тахминан 130 миллион АҚШ доллари миқдорида баҳоланган. Иқлим ўзгаришларини сценарийсини башоратига кўра, Ўзбекистонда қурғоқчиликни қайтарилиш тезлиги ва унинг жадаллиги суръати бундан буён ҳам ошиб бораверади.

 2017 йилда лойиҳанинг фаолияти давомида илгари ахборотни қўлда йиғиш шароитида ишлаган Қорақалпоғистоннинг барча метеорологик тармоқлари автоматлаштирилди. Семинар ташкилотчиларини қайд этишича, бу олдиндан огоҳлантириш тизимларини такомиллаштириш ва экстремал гидрометеорологик ҳолатлар оқибатларига тайёргарликни таъминлаш имконини берди.

 Қурғоқчилик ҳақида олдиндан огоҳлантириш тизими Ўзбекистоннинг сувни табиий оқимини шаклланиш ҳудуди бўлган тоғ дарёларининг юқори қисми, ҳамда турли эҳтиёжлар, авваламбор, қишлоқ хўжалиги ерларини суғориш учун сувдан қизғин фойдаланадиган минтақа бўлмиш Амударёнинг қуйи қисмида сув ресурсларининг мавжуд ҳажмини башоратлаш имконини беради. Амударёнинг қуйи қисмидаги сувнинг оз-кўплиги миқдорини башоратлаш турли муддатларда - январь, февраль ва май ойларида амалга оширилади.

 «Қурғоқчилик ҳақида олдиндан огоҳлантириш тизимини роли шундан иборатки, авваламбор, сув тақчиллиги ва қурғоқчилик юзага келиши мумкинлиги ҳақида Қорақалпоғистоннинг нафақат мутасадди вазирлик ва идораларини, балки қишлоқ уй хўжалиги ва фермерлар каби истеъмолчиларга ҳам сувнинг оз-кўплиги борасидаги узоқ муддатли башоратларни етказишдан иборатдир. Бунинг учун маҳаллий ҳамжамиятлар вакилларини оммавий ахборот воситалари, Қорақалпоғистонда ташкил этилган маслаҳат-ахборот марказлари ва Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ҳузуридаги Гидрометеорология хизматининг қурғоқчиликни мониторинг қилиш маркази орқали Амударёнинг қуйи қисмида сувнинг оз-кўплиги миқдори борасидаги башоратлардан хабардор бўлиш имкониятларини кенгайтириш зарур», - деди ўз тақдимотида  Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ҳузуридаги Гидрометеорология хизмати ҳузуридаги гидрометеорология илмий-тадқиқот институтининг илмий ходими Александр Пак.

 Қорақалпоғистондаги қарор қабул қилувчи шахслар (маҳаллий маъмуриятлар, фаолияти сув сектори билан боғлиқ бўлган соҳа вазирликлари ва идоралари) маҳаллий ҳамжамиятлар (фермер ва деҳқон хўжаликлари, сувдан фойдаланувчилар уюшмаси ва қишлоқ уй хўжаликлари) мазкур тизим ёрдамида олинган Амударёнинг қуйи қисмидаги сувнинг оз-кўплиги миқдори ҳақидаги башоратнинг муайян истеъмолчилари бўлишлари мумкин.  

Семинар иштирокчилари орасида – соҳа вазирликлари, идоралари, Нодавлат нотижорат ташкилотлари, таълим муассасалари, ҳамда Ўзбекистон Экологик ҳаракати, «Сирдарё» ҳавзаси сув хўжалиги ташкилоти, Фермерлар, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари Кенгаши вакиллари ва бошқалар бор.

 Ўзбекистондаги Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Тараққиёт дастури қурғоқчилик хатарига энг дучор бўлган ҳудуд - Қорақалпоғистоннинг фермер хўжаликлари барқарорлигини таъминлашга кўмак бериб келмоқда.  ЛойиҳаФавқулодда вазиятлар вазирлиги ҳузуридаги Гидрометеорология хизмати билан ҳамкорликда амалга оширилмоқда ва иқлим ўзгариши ҳақидаги БМТнинг доиравий конвенциясини Адаптацион фонди томонидан молиялаштирилмоқда.

Манба: www.agriculture.uz

Қидирув

Эълон

Публикациялар



Flag Counter

Ишчи гуруҳ | Сайт харитаси | Алоқа | CACAARI | ТошДАУ