Янги адабиётлар

  • Кузги буғдой ва ғўза етиштириш асослари
  • Асаларичиликни ривожлантириш асослари
  • Захарли газандалар
  • Қишлоқ хўжалик ҳайвонларини урчитиш ва кўпайтириш
  • Лимончиликнинг ўзига хос синоатлари

Хабарлар

Ўзбекистон тоғ олди ҳудудларида яйловлардан фойдаланувчи аҳолининг бирлашишида кооперативлар ахамияти

Сана: 30.10.2018

2018 йил 30 октябр куни Тошкент вилояти Охангорон туманида Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Тараққиёт Дастурининг, Глобал Экологик Жамғармаси ва Ўзбекистон Ҳукуматининг “Биохилмахилликнинг глобал миқёсдаги турлари учун муҳим бўлган аҳамиятли тоғ ҳудудларида табиий ресурслар барқарор фойдаланиш ва ўрмон хўжалигини бошқариш” лойиҳаси бўйича “Ўзбекистон тоғ олди ҳудудларида яйловлардан фойдаланишни ривожлантириш, яйловлардан фойдаланувчилар кооперативини ташкил этиш масалалари” бўйича семинар бўлиб ўтди.

Лойиҳанинг дала координатори У.Р.Назаркулов семинар катнашчиларини яйловлардан фойдаланишда кооперативларни ташкил этиш моҳияти,  лойиҳанинг мақсади ва вазифалари билан таништирдилар.

Семинар қатнашчилар учун қуйидаги мавзулар бўйича маърузалар олиб борилди:

-  яйлов ва пичанзорлардан фойдаланувчилар ишлаб чиқариш кооперативини ташкил этиш тартиби;

-  яйловлардан оқилона фойдаланиш, яйлов деградациясига карши кураш амалиёти;

-  яйловларнинг сиғими ва ҳосилдорлигини ҳисоблашнинг иқтисодий-математик усуллари ва уларни тоғ олди ҳудудларидаги яйловлардан фойдаланиш мониторингини ўтказиш, таҳлил қилиш ва режалаштиришда жорий қилиш;

-  “Муминобод Чорва” кооперативи мисолида яйловлардан фойдаланувчилар кооперативлари фаолиятини амалга ошириш ва ташкил этишнинг ҳуқуқий жиҳатлари.

Амалий ўқув соатларида семинар катнашчилари яйловлардан фойдаланиш режаси, яйлов сиғимини аниқлаш ва баҳолаш бўйича билим ва кўникмаларга эга бўлдилар.

Семинарда маҳаллий аҳоли, шахсий томорқа ер эгалари, деҳқон ва фермер хўжаликлари вакиллари ҳамда Тошкент давлат аграр университети, қишлоқ хўжалиги иқтисодиёти илмий-тадқиқот институти, чорвачилик ва паррандачилик илмий-тадқиқот институти вакиллари катнашдилар.

 

Манба: www.agriculture.uz

Қидирув

Эълон

Публикациялар



Flag Counter

Ишчи гуруҳ | Сайт харитаси | Алоқа | CACAARI | ТошДАУ